QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.29K subscribers
29.4K photos
2.87K videos
18 files
9.12K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
«Texnopark» приглашает на работу сотрудников 

«Texnopark» создает более 7 000 новых рабочих мест и приглашает на работу сотрудников. 

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

Бугун Қуйи Чирчиқ туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.

Бугун Қуйи Чирчиқ туманининг тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими А. Холмуродов ҳоким ўринбосари О.Султанбеков ва бошқа мутассадилар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул – инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Ўз вақтида ўтказилган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.

Қабулда 260 та фуқаро қатнашди.
Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Ёшлар етакчиларига планшет топширилди

⚡️ Қуйи Чирчиқ тумани 37 та маҳалларга тайинланган ёшлар етакчиларига Қуйи Чирчиқ тумани ҳоким ўринбосари О.Султанбеков томонидан моддий техника базасини яхшилаш мақсадида планшет топширилди.

📌 Ушбу тақдирлаш маросимида О.Султанбеков ёшлар етакчилари лавозими қанчалик масъулиятли экани ҳақида ўз фикрларини билдириб, амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш.

Тошкент вилояти ФВБнинг 2022 йил 5 апрель кунидаги 3/15-913 сонли кўрсатмасига асосан туман худудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва фуқаро мухофазаси ойлиги ўтказилмоқда

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Deleted Account
Қуйи Чирчиқ туманида "ДХХ кубоги" мусобақалари бошланди

⚡️ Барча маҳалла ёшлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси кубоги учун футбол мусобақалари ўтказилмоқда.

📌Жумладан Қуйи Чирчиқ туманида ёшларни ҳам ушбу мусобақа бош соврини учун муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида секторлар ҳудудида жойлашган 37 та маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақасининг саралаш босқичига старт берилди.

Пахтазор ўйингоҳидаги футбол майдонида бўлиб ўтган очилиш маросимида туман ҳокими А.Ҳолмурадов, ДХХ раҳбари, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этиб, ёш спортчиларга ушбу баҳсларда муваффақият тиладилар.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa