QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.8K subscribers
26.4K photos
2.69K videos
18 files
8.44K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Тошкент вилоят прокурори ўринбосари Н.Халиловнинг Қуйичирчиқ туманининг "Дўстлик" маҳалласида сайёр қабули ўтказилди.

Унда вилоят прокурори ўринбосари, тумани прокурори, Халқ қабулхонаси ходимлари ҳам иштирок этди.

Сайёр қабулда 47 нафар фуқаролар иштирок этиб улардан 19 нафарининг мурожаатлари тингланиб, ушбу мурожаатларни ҳал қилиш юзасидан тегишли масъулларга аниқ вазифа ва топшириқлар белгилаб берилди.

Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг мурожаатлари асосида фуқароларнинг газ, сув, электир энергияси хамда кадастрдан бўлган муамолари шу ернинг ўзида ҳал этилиб қолган мурожаатлар юзасидан тезкор чоралар кўрилиши белгилаб олинди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси

- Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи

- Педагог кадрлар малакасини ошириш ва педагогика коллежлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи

- Чирчиқ шаҳар мактабгача таълим бўлими Бош бухгалтер

- Зангиота тумани мактабгача таълим бўлими Бош ҳисобчи

🔸 Тошкент вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси

-
Чирчиқ шаҳри бўлими Бош мутахассис

- Қуйи Чирчиқ тумани бўлими бошлиғи ўринбосари

- Зангиота тумани бўлими Бош мутахассис

- Пискент тумани бўлими Бош мутахассис

🔸 Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси

- Қибрай тумани ирригация бўлими Ирригация тизими ва суғориш тармоқларидан фойдаланиш хамда таъмирлашни ташкил қилиш шўъбаси раҳбари

- Қибрай тумани ирригация бўлими Сув ресурсларидан фойдаланиш ва диспетчирлик хизмати шўъбаси раҳбари

- Қибрай тумани ирригация бўлими ўринбосари

- Паркент туман ирригация бўлими Бош бухгалтер

- Паркент туман ирригация бўлими Бош мутахассис

- Паркент туман ирригация бўлими Шўъба мудири

🔸 Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси

- Бухгалтерия ҳисоби ва давлат харидлари бўлими бошлиғи

🔸 Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси

-
"Ягона ҳисоб-китоб маркази" ва "Таъмирлаш-тиклаш хизмати"ДУК фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассис

- Тошкент тумани бўлими бошлиғи

🔸Тошкент вилоят транспорт бошқармаси

- Автомобиль ташувларини назорат қилиш бўлими 1-тоифали Инспектор

🔸Тошкент вилояти маданият бошқармаси

- Пискент тумани Маданият бўлими мудири

🔸Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти

- Дала тажрибаларини назорати ва Фитосанитар хавфни таҳлил қилиш, баҳолаш ва тадқиқотлар лабораторияси Етакчи илмий ходим

- Омбор зараркунандаларини ўрганиш уларга қарши курашини замонавий усулларини ишлаб чиқиш лабораторияси Етакчи илмий ходими

🔸Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси

- Ўртачирчиқ тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 5 апрелдан 14 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

▪️ Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

▪️ Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.iss.one/vacancy_argos
#имконият

📍Эндиликда истаган одам аҳоли пунктлари Бош режаларидан оммавий ҳужжат сифатида фойдаланиши мумкин

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
NT__NURAFSHON_XABARLARI_31_03_2022_19_00_NEW QUYI CHIRCHIQ TUMANI
Мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси, йил якунига қадар устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш бошланди.

“Январь ойида мактаб таълимини ривожлантириш бўйича 5 та устувор йўналишда аниқ вазифаларни белгилаб, барча масалалар ҳал қилиб берилган эди.

Лекин бирорта ислоҳот осон бўлмайди.

2022 йилни ҳокимларнинг мактабга эътибори йили деб эълон қилганимиз ва туман ҳокими “РайОНО” мудири бўлади, деган вазифаларни, афсуски, ҳамма ҳокимлар ҳам ҳали тўлиқ тушуниб етгани йўқ”, деди давлатимиз раҳбари.

Президент соҳадаги ишлар аҳволи қониқарсизлиги учун вилоят ва туман ҳокимларини кескин танқид қилди.

Жумладан, икки ойда барча ҳудудларда ўтказилган ўрганишлар натижасида республикадаги 852 та мактабда таълим сифати, муаллимлар салоҳияти ва ўқувчиларнинг олийгоҳларга кириш даражаси анча пастлиги аниқланган.

Бу борада энг оғир аҳвол Қашқадарё, Сурхондарё, Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистонда экани кўрсатиб ўтилди.
Йиғилишда республика бўйича 1 минг 526 та мактаб болалар тарбияси, давомат, маънавий муҳит бўйича “қизил” тоифага киритилганлиги таъкидланди.

Айниқса, Тошкент шаҳридаги 69 та мактаб, Сурхондарёда 169 та ва Қорақалпоғистонда 128 та, Сирдарёда 54 та, Фарғонада 162 та, Тошкент вилоятидаги 147 та мактабларда муҳит қониқарсиз деб топилган.

“Бу туман ва шаҳар ҳокимлари мактаб масалалари ичига умуман кирмаганлигидан далолат. Январда ўтган селектордан кейин ҳам улар ўзига хулоса қилмаган.

Ушбу вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларини охирги марта огоҳлантираман. Агар уч ойда ўзгариш бўлмаса, жиддий чора кўрилади.

Бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси – ўқитиш методикасининг мутлақо эскирганлиги. Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти”, деди давлатимиз раҳбари.
Ҳамма вилоятларда Президент мактаблари очилди, уларда замонавий илғор методикалар асосида таълим берилмоқда. Хусусий мактабларда ҳам бундай илғор методикалар жорий қилинаяпти.

“Савол туғилади, қайси ҳоким ўз мактабларида ушбу илғор методикаларни жорий қилиш бўйича ишлаяпти? Афсуски, ҳозирча бундай ташаббуслар йўқ!” деди Президент.

Шунингдек, республика бўйича айни пайтда 120 та мактаб юқори коэффициентда ишламоқда.

Бундан ташқари, кўплаб мактаб филиалларининг аҳволи мутлақо бугунги кун талабига жавоб бермайди.

Мактабларни компьютер билан таъминлаш бўйича маблағлар ажратилган бўлса-да, Қорақалпоғистон, Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ишлар суст кетаётгани танқид қилинди.

Олис ва чекка ҳудудлардаги ҳамда “оғир” шароитдаги мактабларда таълим сифатини ошириш билан боғлиқ ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.
Президент келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади.

Ушбу янги тизим доирасида келгуси 3-4 йилда мактаблардаги барча синф ўқитувчилари янги методика асосида ўқитилади. Бунинг учун:

- 1 июнга қадар ҳар бир ҳудуддаги Малака ошириш марказлари негизида Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий таълим марказлари ташкил этилади;

- ушбу марказларга математика, физика, кимё, биология, IT каби аниқ ва табиий фанлар бўйича хориждан энг малакали мутахассислар жалб қилинади;

- хорижий мутахассислар ёрдамида олийгоҳ, миллий таълим марказлари ва мобиль гуруҳларнинг муаллимларидан иборат ҳар бир вилоят кесимида “тренерлар гуруҳлари” шакллантирилади;

- мазкур тренерлар эса жойларда мактаб ўқитувчиларининг бевосита малакасини ошириб боради. Уларнинг ойлик иш ҳақига 100 фоизгача устамалар тўланади.

Умуман, юқоридаги янги тизимларни жорий қилиш учун 100 миллион доллар қўшимча маблағ йўналтирилади.
#Дайжест

❗️5 - апрель : БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота тумани.
Туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари аҳоли олдида ҳисобот беради

*Бекобод шаҳри.
Аҳоли учун қулай бўлган, арзонлаштирилган нархларда савдо ярмаркаси назорат остида

*Оққўрғон тумани.
Туман фахрийси билан ижодий учрашув

*Оҳангарон шаҳри.
Вилоят прокурори ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлди

*Янгийўл шаҳри.
Янги инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

*Чирчиқ шаҳри.
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади

*Юқори Чирчиқ тумани.
Кичик саноат зоналари муаммолари мутасадди раҳбарлар томонидан ўрганилди

*Қуйи Чирчиқ тумани.
Китоб – ҳаётни яратувчи мураббийдир

*Бекобод тумани.
"Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб"

*Паркент тумани.
Халқаро пресс-клубнинг “Портрет” лойиҳаси Паркент туманида

*Оҳангарон тумани.
Яна бир мактабгача таълим ташкилоти биноси фойдаланишга топширилди

*Бўстонлиқ тумани.
ДХХ раиси кубоги учун баҳс бошланди

*Ангрен шаҳри.
Ёшлар ўртасида футбол мусобақаларига старт берилди

*Бўка тумани.
Бўкадан-Берлингача

*Чиноз тумани.
Оила мактаби

*Қибрай тумани.
Электрон поликлиника» ахборот тизимини ривожлантиришда яна бир қадам

*Нурафшон шаҳри.
Шаҳар ҳокими М.Салиев тадбиркорлар билан учрашди

*Тошкент тумани.
Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун мусобақаларга старт берилди

*Олмалиқ шаҳри.
Тиббиёт бирлашмаси раҳбари халққа ҳисобот берди

*Ўрта Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими О.Нурматов ташаббуси билан 2-гуруҳ ногирони Жўрайев Абдужалилга ногиронлик аравачаси (скутер) етказиб берилди

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

Кимнинг пластик картасининг коди 1111 бўлса, уни дарҳол алмаштиринг

🚫 Ҳозирги кунда пластик карталардан пул ечиш ҳолатлари кўпайиб кетмоқда, бунинг сабаби фирибгарлар 1111 кодни теришиб осонгина бошқаларнинг пластигидан пулни ечиб олишмоқда экан.

💳 Агар сизнинг пластик картангиз коди шунақа бўлса, бугуноқ бошқа рақамга алмаштиринг..

🎞 Видеони юбориб, танишларни огоҳлантиринг.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича йил бошида белгиланган топшириқлар ижроси муҳокама қилинди ҳамда йил якунига қадар бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
«Texnopark» приглашает на работу сотрудников 

«Texnopark» создает более 7 000 новых рабочих мест и приглашает на работу сотрудников. 

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Сайёр қабул – халқ билан фаол ва очиқ мулоқот

Бугун Қуйи Чирчиқ туманимизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жойларда туман ҳокими томонидан ўтказилаётган сайёр қабуллар анашулар жумласидандир.

Бугун Қуйи Чирчиқ туманининг тиббиёт бирлашмасида туман ҳокими А. Холмуродов ҳоким ўринбосари О.Султанбеков ва бошқа мутассадилар томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул – инсонлар саломатлигини сақлаш, касалликлар келиб чиқиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида ўтказилди. Ўз вақтида ўтказилган тиббий кўрик доимо соғлом бўлиб юриш имкониятини яратади.

Қабулда 260 та фуқаро қатнашди.
Сайёр қабулда тушган мурожаатларнинг ижроси назоратга олинди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Ёшлар етакчиларига планшет топширилди

⚡️ Қуйи Чирчиқ тумани 37 та маҳалларга тайинланган ёшлар етакчиларига Қуйи Чирчиқ тумани ҳоким ўринбосари О.Султанбеков томонидан моддий техника базасини яхшилаш мақсадида планшет топширилди.

📌 Ушбу тақдирлаш маросимида О.Султанбеков ёшлар етакчилари лавозими қанчалик масъулиятли экани ҳақида ўз фикрларини билдириб, амалга оширилиши керак бўлган муҳим вазифалар келишиб олинди.

👉Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa