QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.82K subscribers
26.3K photos
2.69K videos
18 files
8.43K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#айнидам
#шукуҳ

🌸Нурафшон катта байрам сайли оғушида

Айни дақиқаларда вилоятимиз маркази — муаззам шаҳримиз узра ёқимли бир куй — "Баҳор валси" янграмоқда.

Катта шодиёна сайлига гувоҳ бўлиш ва Наврўз тарофатини дил-дилдан ҳис этишга ошиқаётган вилоятимиз аҳли ва меҳмонлари "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб сайилга ошиқмоқдалар. Чеҳраларда баҳорий кайфият, нигоҳларда Наврўз ҳайратлари.

Икки йиллик танаффусдан сўнг бундай умумхалқ сайилларида дийдор кўришиб, бир-бирларини Наврўзи олам билан қутлаётган замондошларимизнинг ўзаро гурунгларида юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, қут-барака, меҳр-оқибат шукронаси.

Наврўз сайлига марҳабо, азизлар!
Хуш келибсан, Наврўзи олам!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#шукуҳ
#айнидам

🌸Нурафшонда катта Наврўз сайли кўтаринки кайфиятда давом этмоқда

Умумхалқ сайли марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдида тикланган муаззам саҳналарда, туман ва шаҳарлар учун ажратилган байрам нуқталарида давом этаяпти. Чор тарафдан гурас-гурас одамлар келмоқда Наврўзни тантана қилгани.

Дастурхонларда баҳор таомлари тортилмоқда. Ҳар бир сайил иштирокчилари улардан тотиб кўришлари ва ҳудудларимизнинг азалий пазандалик ва меҳмоннавозлик қадриятларига баҳо беришлари мумкин.

Асосий амфитеатр атрофида вилоятнинг иқтидорли ва ҳаваскор ҳунармандлари, қўли гул мусаввирлари, соҳиби маҳорат бўлган уста ва устазодаларининг қўл меҳнати билан яралган буюм ва асарлар, ижод намуналари кўргазма-савдоларини ташкил этилди.

Асосий тадбирлар ҳали олдинда. Бизни кузатиб боринг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#айнидам

📌Бугун эрталабдан Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоятининг Наврўз сайли мана шундай шукуҳ ва завқли кайфиятда бошланди.

Сайил тобора қизиб бормоқда.
Бизни кузатинг. Асосий тадбирлар ҳали олдинда.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#айнидам
#шукуҳ

Халқ артистлари ҳам халқдан ўтказа олмайди, тўғрими Ёқубжон ака?!
Вилоятимиз кексаларининг завқини кўринг!
Ас-са!!

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#шукуҳ
#айнидам

⚡️Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаев, вилоят фаоллари, оқсақоллар, депутатлар, элимиз ардоғидаги санъат вакиллари, байрам иштирокчилари билан бирга Наврўз умумхалқ сайли бўлаётган марказий "Тошкент йўли" кўчаси бўйлаб айланмоқда.

Атрофда айём кайфияти ҳукмрон. Сайилга гувоҳ бўлаётганлар шоду ҳуррам. Марказий кўча узра жойлашган вилоят бошқарма ва ташкилотлари бинолари олдидаги саҳналар атрофидаги томошаларни, мақом ва эстрада йўналишидаги чиқишларни , шўх-шаън рақсларни ҳамма завқ билан томоша қилмоқда.

Зойир Мирзаев ҳар бир нуқтада алоҳида тўхталиб, сайил иштирокчиларини Наврўз билан табрикламоқда, вилоятимиз аҳли даврасида қадам-бақадам юриб, тантаналарни нишонламоқда.

Бизни кузатиб боринг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Бугун 21- март эрталабдан Нурафшон шаҳрида Қуйи Чирчиқ тумани Тошкент вилоятининг Наврўз сайли мана шундай шукуҳ ва завқли кайфиятда бошланди.

Сайил тобора қизиб бормоқда.