QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.34K subscribers
29.2K photos
2.84K videos
18 files
9.06K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Zoid Xolbutayev
​​#Коронавирус

Коронавирус муносабати билан белгиланган карантин қоидаларига риоя этилишини таъминлаш юзасидан
МУРОЖААТ

Коронавирус тарқалишини олдини олишнинг энг муҳим шарти карантин қоидаларига қатъий ва истисноларсиз риоя этишдир.

Шунинг учун, чет элдан қайтиб келаётган ватандошларимиз, фаолиятида чекловлар ўрнатилган ташкилотлар ва муассасалар, тадбиркорлик субъектлари ва умуман мазкур чекловлар тегишли бўлган барча-барча субъектлар, жисмоний ва мансабдор шахслар давлат томонидан белгиланган карантин қоидалари ва талабларини сўзсиз бажаришларини қатъий сўраймиз.

Амалга оширилаётган кенг қамровли тушунтириш ишлари ва чоралар, жумладан мураккаб шароитда ва тезкор равишда чет элдан қайтиб келаётган кўп сонли ватандошларимиз учун республика ҳудудларида шароитлар қилинганига қарамасдан, кеча Самарқанд вилоятида карантинга олинган маскандан иккита фуқаро қочиб кетган.

Ўзларининг бу масъулиятсизлик хатти-ҳаракати билан мазкур фуқаролар республикадаги бошқа фуқаролар ва яқинлари ҳаётини хавфга қўйган ва бу билан Ўзбекистон қонунларини қўпол равишда бузган. Ушбу фуқаролар ҳозирда ушланган ва изоляция қилинган. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

Шу муносабат билан яна бир марта барча аҳоли қатламларини алоҳида огоҳлантирамиз ҳамда ўз ҳаракатларингиз билан нафақат ўзингиз балки оила аъзоларингиз ва халқимизга зиён етказишингиз мумкинлигини доимо эсда тутишларингизни сўраймиз.

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун Ўзбекистон қонунчилигида жуда кескин жавобгарлик чоралари кўзда тутилган.

Жиноят кодексига асосан шундай ҳуқуқбузарликларга йўл қўйган шахслар 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазоланиши мумкин.

Вирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун фуқаролар жамоат жойларига иложи борича чиқмаслиги, ўз ҳаракатланишини кескин чеклашлари ва умуман олганда жамиятда бир-бирлари орасида масофа сақлашлари зарур.

Ҳурматли фуқаролар, барча белгиланган қоида ва чекловларга тартибли равишда амал қилинсагина, тегишли ташкилотлар талаблари қатъий бажарилсагина, бутун дунёда тарқалаётган ушбу вирусга қарши биргаликдаги, ҳамжиҳатликдаги курашимиз самара беради. Барчангизни шунга чақирамиз.

Ўз навбатида, тегишли мутасадди масъул идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ва ходимлари карантин билан боғлиқ талабларга риоя этилишини 24 соат таъминлаб борилишига шахсан жавобгардирлар.

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича республика махсус комиссияси

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг расмий сахифалари🔽

@seo_agentligi

www.rses.uz

Facebook|Instagram|Twitter|Youtube
Channel name was changed to «ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТУМАН АХБОРОТ ХИЗМАТИ УЙДА ҚОЛИНГ!!!»
#саховат

Қуйи Чирчиқ туманида хайирли ишлар давом этмоқда.

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Quyi Chirchiq tuman Kengashi hamda “Yoshlar kelajagimiz” jamgʻarmasi Quyi Chirchiq tuman filiali hamkorligida “Koronavirusni birgalikda yengamiz” shiori ostida tuman dehqon bozori va jamoat joylarda bepul tibbiy niqoblar aholiga tarqatildi.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#саховат

ДЕПУТАТДАН ТАШАББУС !!!

Халқ депутатлари Қуйи Чирчиқ туман Кенгаши 30- Сурум сайлов округидан сайланган депутат Фируза Эргашева уй шароитида, ўз қўллари билан тикилган юздан ортиқ тиббий ниқобларни тикиб "Сурум" МФЙ аҳолиси учун бепул тарқатди.

Хайрли ишларга сизларни хам чорлаб қоламиз.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
Channel name was changed to «ҚУЙИ ЧИРЧИҚ ТУМАН АХБОРОТ ХИЗМАТИ | УЙДА ҚОЛИНГ!!!»
Коронавирус пандемияси Яратганнинг берган бир синовидир – Президент яна халққа мурожаат қилди

👉
https://qalampir.uz/n/16137

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
#Биласизми

“Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун инфографикаларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ДИҚҚАТ!!!
Қуйи Чирчиқ тумани ва туманлар ўртасида автотранспорт ҳаракатлари тўхтатилди.

Республика ва вилоят ишчи гуруҳларининг тавсияларига асосан карантин вақтида Тошкент вилоятида коронавирус эпидемиясининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган чора тадбирлар давомида Қуйи Чирчиқ туманига кириш йўллари

Жумладан:

Қуйи Чирчиқ –Чиноз
Қуйи Чирчиқ-Ўрта Чирчиқ
Қуйи Чирчиқ-Зангиота туманлар билан боғланган барча йўллар ёпилди.

Қуйи Чирчиқ –Оққўрғон туманларини боғлаб турувчи йўналишларининг Дўстобод шаҳар “Миробод” МФЙ ва Оққўрғон тумани “Қуштамғали” МФЙ, “Ойтамғали” маҳалласи ва Қуйи Чирчиқ тумани “Галаботир” МФЙ ва Оққўрғон туманинг “Толовул” МФЙлар билан боғланган йўллар ёпилиб, Оққўрғон тумани “Қўрғонча” МФЙ билан Қуйи Чирчиқ тумани “Хўжа” МФЙ ларнинг кириш қисмига доимий назорат постлари ўрнатилди.
Қуйи Чирчиқ –Янги йўл туманлар билан боғланган йўлга назорат постлари ўрнатилди.

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa