QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.76K subscribers
26.9K photos
2.71K videos
18 files
8.55K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Forwarded from Klaster.uz
Ғалладан бўшаган майдонларга мош экилмоқда

Қуйи Чирчиқ туманидаги “TCT Cluster” кластерида такрорий экин экиш ишлари бошлаб юборилди. Ғалладан бўшаган майдонлар пешма-пеш шудгор қилиниб, экин-тикинга ҳозирланяпти ва дуккакли экинлар уруғи сепиляпти.

Кластер раҳбариятининг маълум қилишича, 2021 йилги такрорий экин ҳосили учун 1200 гектар ерга мош экилади. Бунинг учун ушбу зироатнинг сараланган Хитой уруғи келтирилган.

Бугунги кунда мош экиш белгиланган 14 та ҳудуддаги 50 та контурдан 15 тасида ғалла ҳосили йиғиштириб олинган. Ушбу майдонлар тезкорлик билан экин-тикин ҳозирланяпти. Бунда ҳар бир контур атрофида бўш ер қолдирмасдан, тўлиқ гектарлар ҳосил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кластер томонидан тумандаги эҳтиёжманд 10 минг нафар фуқарога 50 сотихдан жами 5 минг гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, бу ерда ҳам мош экилиши режалаштирилган.

Бизни кузатиб боринг:
👇
https://t.iss.one/klasteruzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Яшил баркамол авлод" Республика кўрик-танлови

⚡️ Қуйи Чирчиқ тумани "Баркамол авлод" болалар мактабида "Юксалиш ойлиги" муносабати билан режа асосида ўтказилган "Яшил баркамол авлод" Республика кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
"Саховат ва кўмак"

⚡️ 2021 йил 23 июнь Қуйи Чирчиқ тумани ҳокими томонидан, 1-сектор ҳудудидаги "Темир дафтар" рўйхатида турувчи 6 нафар фуқароларнинг ҳар бирига, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди қошида очилган "Саховат ва кўмак" жамғармаси хисобидан 2 000 000 сўмдан моддий ёрдам маблағлари фуқароларнинг пластик карталарига ўтказиб берилди.

FACEBOOK | TELEGRAM

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Полигонга айланган йўллар ва талон-тарож қурбони бўлаётган Қуйи Чирчиқ маркази" номли негатив видео тарқалган эди.

Қуйи Чирчиқ туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси хизмат кўрсатадиган давлат ахамиятидаги 4Р24 “Чиноз ш - Дўстобод ш - Оққўрғон ш. - А373 а/й” автомобил йўлини 1963-йили қурилган бўлиб бир ўққа тушадиган оғирлик 6 тнгача хисоб-китоб қилинган. Хозирги кунда ушбу йўл ҳудудида жойлашган оғир юк автомашиналаридан фойдаланадиган тадбиркор ва шахсий юк автомашина эгалари томонидан белгиланган меъёрдан ошиғ яъни, бир ўққа тушадиган оғирлик 15 тн ва ундан ортиқ юк ташиши оқибатида йўлларнинг қатнов қисмидаги қопламаларга мунтазам равишда жиддий зарар етказиб, йўлларда тўлқинсимон бурмалар, йўл асосларида чуқур чўкмалар, асфалть қопламаларида чуқурчалар пайдо қилиб, ушбу йўлларга жиддий зарар етказилганлиги сабабли ушбу масалани бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
100 нафар хотин-қизларнинг Самарқанд вилоятига саёхати

🚌 Жорий йилнинг 23-июнь куни Қуйи Чирчиқ туманида
"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" га киритилган 100 нафар хотин-қизлар Самарқанд вилоятига зиёратга йўл олди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси, вилоят ва туман ҳокимлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилаётган ушбу саёҳат икки кун давом этиши режалаштирилган.

FACEBOOK | YOU TUBE | TIK TOK | INSTAGRAM | TELEGRAM

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Қуйи Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими огохлантиради ❗️

📌 Туманимиз худудида фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари сезиларли даражада ошиб бораётганлигини инобатга олиб, сизларни ўз мол мулкингизни ва пулларингизни эхтиёт қилишингизни, танимаган ва билмаган одамларнинг алдовларига ишониб фирибгарлик қурбонига айланиб қолмасликларигизни ҳамда қора мол ва қўйларингизни қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраб қоламиз
❗️

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from IMRS Research
🌐 Бандлик барометри

🇺🇿 🇩🇪 Тошкент-Мюнхен. Жорий йилнинг 22 июн санасида IFO ва Berlin Economics ҳамкорлигида Институт ҳодимлари учун «Ўзбекистон учун бандлик барометри» вебинари ташкил этилди.

📌 Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Германия Федератив республикаси ҳукумати ўртасида 2019 йилнинг 21 январида Берлин шаҳрида имзоланган «Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасини қўллаб-қувватлашга оид консультатив фаолият тўғрисида»ги ҳамкорликдаги декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида ўтказилди.

🔷 Бандлик барометри нимаси билан фойдали?

1. Бандлик барометри иқтисодиёт пульсини улчаш имконини беради. У иш берувчиларнинг кейинги уч ой давомида ишчи кучига бўлган талаби ўзгариши: ўсиши, пасайиши ёки аввалги ҳолатида қолишини баҳолайди.

2. Барометр шунингдек, айнан қайси секторларда кейинги 3 ой давомида ишчиларга талаб бўлишини баҳолашга ҳам имкон беради. Бу эса ёшлар, уларнинг ота-оналари ва таълим тизимига муҳим аҳамият касб этади.

3. Қолаверса, у меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг корхоналар томонидан янги ишчиларни ёллаш режаларига таъсирини баҳолаш учун ҳам қўлланилиши мумкин. Масалан, доктор Клаус Вольрабега кўра, Германияда энг кам меҳнат ҳақи нормативлари бандлик барометри кузатиш орқали, яъни иш берувчиларнинг реакциясини ҳисобга олган ҳолда жорий этилган.

4. Умумий олганда, бандлик барометри иқтисодиёт пульсини кварталда бир маротаба эмас, ҳар ой ўлчаш имконини беради ва иқтисодиётдаги ўзгаришларга ўз вақтида муносабат билдириш учун имконият беради.

💠 Семинарда IFO Институти Мақроиқтисодий тадқиқотлар ва сўровномалар маркази директори ўринбосари доктор Клаус Вольрабе меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни баҳолаш асосидаги бизнес-цикл таҳлилида IFO иқтисодий тадқиқотлар институти томонидан фойдаланиладиган Бандлик барометрига оид маълумотларни тақдим этди.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/ifmr_public

Сайт | Telegram | Facebook | Youtube
#Эслатиб_ўтамиз

ФҲДЁга ишингиз тушди дейлик. Қайси хизмат учун қанча ҳақ тўлашингиз керак? Биласизми?

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#янги_лойиҳа

⚡️Вилоятда таниқли брендларнинг спорт кийимларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#аукцион

⚡️Кўп қаватли уй-жойлар қуришга мўлжаллаган ерлар аукцион савдога қўйилди

👉
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Диққат

⚡️Азиз юртдошлар! Ҳажга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлинг

⚡️Бу йилги Ҳаж-2021 мавсуми фақат Саудия Арабистони Подшоҳлиги аҳолиси ва ушбу мамлакатда муқим яшаб келаётган фуқаролар (резидентлар) учун ташкил этилиши ҳақида Саудия Арабистони қарори эълон қилинган.

⚠️ Жами зиёратчилар сони 60 минг этиб белгиланди.

⚠️ 18 дан 65 ёшгача эмланган маҳаллий зиёратчилар назарда тутилган.

❗️ Эслатиб ўтамиз, бу йилги Ҳаж мавсумида хорижий мамлакатлардан зиёратчилар қабул қилинмайди. Огох бўлинг ва бошқа дўстларингизни ҳам огохлантиринг.

@Militsiya_Uzb👈🏽
#Дайжест

❗️23 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Зангиота.
Таълим лабороториясининг илк қалдирғочлари тақдирланди.

*Оҳангарон шаҳри. 50 ўринли МТТ очилди.

*Қуйи Чирчиқ. "Саховат ва кўмак" жамғармаси томонидан фуқароларга моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

*Оққўрғон. Битирувчиларга олтин ҳамда кумуш медаллари тарқатилди.

*Паркент. Кумушконда волейбол мусобақалари ўтказилди.

*Олмалиқ шаҳри. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 250-сон қарори ижроси қай даражада ижро этилмоқда?

*Бўстонлиқ.Хотин-қизлар спорт фестивали” ўтказилди.

*Ўрта Чирчиқ. Сектор раҳбарлари томонидан жойларда аҳоли муаммолари "маҳаллабай" ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

*Тошкент тумани. Дастур доирасида Кенсойда қандай ишлар амалга оширилади?

*Қибрай. Туманда аниқланган ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ҳамда тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида сайёр суд ўтказилди.

*Янгийўл тумани. Туманидаги оилавий поликлиникаларида шу кунга қадар УТТ аппарати бўлмаган. Энди-чи аҳвол қандай?

*Юқори Чирчиқ. Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

*Бекобод шаҳри. "Йилнинг энг фаол ёш халқ таълими ходими" кўрик-танловини вилоят босқичида Сардор Абдурасулов III ўринни эгаллади.

*Ангрен шаҳри. Шаҳар ҳокими матбуот анжумани ўтказди.

*Янгийўл шаҳри. Ишсиз фуқаролар томонидан 20 гектар ер майдонига мош экилмоқда.

*Бекобод тумани. "Деҳқонобод" МФЙ гузари ҳовлисида концерт дастури бўлиб ўтди.

*Пискент. 27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Қуйи Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими ОГОХЛАНТИРАДИ ❗️

Хозирги кунда туманимиз худудида қора молларни қаровсиз экинзор ёқаларига қўйиб юбориш ҳолатлари кўп кузатилаётганлиги ва бундай ҳолатлар ғараз ва нопок ниятдаги кимсаларга қўл келиб, қаровсиз қолган қорамолларни ўғирлаб кетиш ҳолатлари кузатилмокда.

Шу билан бирга бепарволик қилиб хонадон ва автомашинангизни очик ҳолатда қолдирманг.

Юқоридагиларни инобатга олиб Қуйи Чирчиқ тумани Ички ишлар бўлими сиз ҳурматли тумандошларимизни ОГОХЛИККА ЧАҚИРАДИ ❗️

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from AZAMAT KAMOLOV
#Сўраган_эдингиз

Нима сабабдан 9-синф битирувчиларига аттестатларининг оригинали эмас, унинг нусхаси бериляпти. 11-синфни битирганидан кейин аттестатларнинг оригинали бериладими?

Жавоб:
Ўзбекистонда 11 йллик мажбурий таълим жорий этилгани сабабли, аксарият 9-синф ўқувчлари таълимни ўз мактабида давом эттиради, уларнинг аттестатларининг оригинали ҳам мактабда сақланади. Агар 9-синфдан кейин ўқувчи бошқа мактабга ёки академик лицейга ўқишга қабул қилинса, ушбу ўқишга кирган таълим муассасаси томонидан берилган маълумотнома (талон) асосида аттестатнинг оригинал нусхаси бериб юборилади. Бу масалада ота-оналар мактаб директорига муожаат этишлари мумкин.

11 йиллик мажбурий таълимни тамомлаганидан сўнг эса уларга аттестатлари тантанли равишда топширилади.

*****

#Спрашивали

Почему выпускникам 9-х классов не выдают на руки оригинал аттестата о базовом образовании, а выдают только ксерокопию или электронный вариант? Выдадут ли аттестат после окончания 11-класса?

Ответ:
В связи с тем, что в Узбекистане введено обязательное одиннадцатилетнее образование и большинство учащихся 9-классов продолжают обучение в 10-классе, аттестаты выпускников 9-х классов хранятся в школе. Если ученик после окончания 9-класса поступает в академический лицей, профессиональную школу или переводится в другую общеобразовательную школу, на основании справки или талона с нового места учебы. По данному вопросу родители могут обратиться к директору школы.

После окончания обязательного одиннадцатилетнего образования выпускникам 11 класса аттестат вручается в торжественной обстановке.
👉@azamatkamal81👈
Хўжалик юритувчи субъектлар диққатига!

Фермер хўжаликлари 2-FX shakli йилда 2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай , Маҳаллалар фуқаролар йиғинлари 2 - dx shakli йилда
2 марта (1 июль ва 1 январь ҳолатига) Дехқон хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисоботини ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санасидан кечиктирмай eStat 4.0 автоматлаштирилган онлайн тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этишлари лозимлиги юзасидан огоҳлантириб ўтамиз.
Ҳисоботлар интернет тармоғи воситасида, давлат статистика ҳисоботларини элекрон кўринишда йиғишни автоматлаштирилган тизими
eStat 4.0 орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этилади.
Давлат статистика кузатувини олиб бориш учун зарур бўлган ҳисобот ва бошқа маълумотларни тақдим этмасликда ифодаланган давлат статистика ҳисоботларини тақдим этиш тартибини бузиш, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиб кўрсатиш ёки ҳисоботларни тақдим этиш муддатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215-моддасида белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.
2021 йил учун юқоридаги давлат статистика ҳисоботларини тақдим этувчи субъектлар рўйхатини Давлат статистика қўмитасининг расмий веб сайти www.stat.uz га кирган ҳолда у ердаги интерактив хизматлар бўлимидан шакллар рўйхати сахифасида корхона ва ташкилотнинг хос СТИР (ИНН) кодини терган ҳолда билиб олишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.


Қуйи Чирчиқ тумани статистика бўлими
Давлат харидлари порталида аукцион савдолар самарадорлигини баҳоланди

📊 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази давлат харидлари жараёнида аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ишлаб чиқди. Мазкур индекс давлат харидлари жараёнини ташкил этиш ва амалга ошириш самарадорлигини баҳолайди.

⚠️ Шуни таъкидлаш керакки, бундай Индекс Ўзбекистонда биринчи марта ишлаб чиқилмоқда.

▪️Аукцион савдоларининг самарадорлиги индексини ҳар бир лот кесимида қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:

▫️шартнома қиймати,
▫️товар гуруҳларининг вазн коэффициенти,
▫️бошланғич нархнинг пасайиши,
▫️иштирокчиларнинг сони,
▫️шартноманинг бажарилиш ҳолати,
▫️харидларнинг шубҳалилик даражаси.

📌 НАТИЖАЛАР

▪️Аризалар сони ва шартнома миқдори ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: қанча кўп ариза бўлса, нарх шунча паст бўлади, бу эса давлат ресурсларини тежашга олиб келади.

▪️Бюджет буюртмчилари эълон қилган аукцион савдоларига ўртача 5 та етказиб берувчи (корпоратив буюртмачиларда 4 та) иштирок этган ва 13 та нарх таклифи (корпоратив аукционларда 10 та) берилган.

📉 Қуйидаги товар гуруҳларида энг кескин нарх пасайиши кузатилди:

«Канцелярия буюмлари» — 38%,
«кийим, пойабзал ва кўрпа-тўшак анжомлари» — 38%,
«спорт анжомлари ва жиҳозлари» — 34%,
«овоз ёзиш техникаси ва жиҳозлари» — 32%,
«мусиқа асбоблари» — 32%.

📉 Нархлар тушиши нисбатан паст бўлган товар гуруҳлари:

«биологик фаол қўшимчалар» — 5%,
«стоматология учун протез ва ортопедик хомашё» — 7%,
«дастурий маҳсулот» — 9%.

📊 Индекс қийматлари умумлаштирилиб, 10 дан ортиқ аукцион савдолари эълон қилинган (1596 та бюджет ва 617 та корпоратив буюртмачилар, 236 та республика даражасидаги бюртмачилар) самарадорлик Рейтинги тузилди.

Республика даражасидаги буюртмачиларнинг 61% нинг самарадорлиги пастлиги аниқланган бўлса, вилоят ва туман/шаҳар даражасидаги буюрмачилар учун бу рақам мос равишда 52% ва 45% ни ташкил этди.

👨🏻‍💻 Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Review.uz веб-сайтида рейтинг иштирокчилари — давлат бюртмачиларининг тўлиқ рўйхати билан танишишни таклиф қилади.

〰️〰️〰️〰️
👉 Батафсил

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
SIZ DOIMO QALBIMIZDASIZ

⚡️ 2021-yil 24-iyun Quyi Chirchiq tumani Madaniyat markazi tomosha zalida el sevgan adib Mirmuhsin tavalludining 100 yilligiga bag'ishlab tadbir o'tkazildi.

📌 Tadbirga Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi Quyi Chirchiq tumani bo'linmasi rahbari G'affor Shodmonov, O'zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a'zosi Yahyo Tog'a, O'zbekiston teleradiokompaniyasi muhbiri Faxriddin Mahmadaliyev hamda shoir Abduvoid To'ralar tashrif buyurishdi.

Shuningdek tadbirda tumanda tashkil topgan
"Parvoz" adabiy to'garagi a'zolari va maktab o'quvchilari tomonidan adib ijodiga doir she'rlar mutolaa qilindi.

🎼 Tuman Madaniyat markazida tashkil topgan
"Qizlarjon" va "Gulg'uncha" raqs guruxlari tomonidan namoyon etilgan raqslar, kuy-qo'shiqlar tadbirga yanada ko'rk bag'ishladi.

TIK TOK | YOU TUBE | INSTAGRAM | FACEBOOK | TELEGRAM

✍️ Quyi Chirchiq tumani hokimligi Axborot xizmati
@Quyi_Chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ғалла-2021”

⚡️ Қуйи Чирчиқ туманида
“Ғалла-2021” ўрим компанияси “ТCТ Cluster” томонидан ҳам қизғин олиб борилмоқда.

Шу кунларда туманимизда ғалла йиғим-терими жадал суратларда кетмоқда. Отряд раҳбарлари ғалла майдонларидаги ушбу жараённи мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда назорат қилиб боришмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa