QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.77K subscribers
27.2K photos
2.72K videos
18 files
8.62K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#_Бухоро
#_Зиёрат

Саёҳат давомида Туризим салаҳияти ривожлаган деб тан олинган Бухоронинг шаҳринг қадимий қадамжоларига саёҳат уюуштирилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
#Эътироф

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги “Олий таълим муассасаларига қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида хотин-қизларга танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш ва уларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги 402-сонли қарор доирасида туман "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими томонидан тақдим этилган тавсиянома асосида гранд асосида ўқишгақабул қилигиан Абдунабиева Зиёда ва Жўраева Мухлисаларга туман ҳокими Акмал Холмурадов томонидан табриклаб келгуси ўқишларида омад тилиб эсталик совғалар тақдим этилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Petromaruz Agro | Расмий канал
«TCT Fish Cluster»га хориждан замонавий ускуналар келтирилди

Эндиликда Қуйи Чирчиқ туманидаги «TCT Fish Cluster» МЧЖ сув ҳавзаларида балиқ интенсив усулда етиштирилади. Бунинг учун яқинда Хитой давлатидан 4 дона ёпиқ сув таъминоти ускуналари олиб келинди.

Айни пайтда ускуналарни ўрнатиш ва янги мавсумга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Режага кўра, улар келгуси йилнинг февраль-март ойларида ишга туширилиб, балиқнинг карп турини интенсив усулда парваришлаш йўлга қўйилади.

Кластер раҳбариятининг айтишича, келгусида «TCT Fish Cluster» МЧЖ балиқ етиштиришда тўлиқ интенсив усулга ўтилади. Чунки бу усулнинг самарадорлиги юқори бўлиб, кичик ҳавзаларда кўп балиқ парваришлаш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, кластер ҳавзаларининг умумий майдони 3000 гектарни ташкил этади. Уларнинг ўзига хослиги шундаки, барча сув ҳавзалари бир жойда жойлашган.

Бизни кузатиб боринг:👇👇👇
@tctcluster_news
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий бюджет бажарилиши назоратга олинди.

⚡️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлигида Вазирлар Махкамасининг "Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Халикулов ва унинг биринчи ўринбосари З.Турсунов, туман ҳокими А.Холмурадов, ҳокимнинг ўринбосарлари, МФЙ раислари ва Молия, Ғазначилик, Пенсия жамғармаси хамда иқтисодиёт бўлими ходимлари иштирок этишди.

❇️ Шунингдек, туманда маҳаллий бюджетнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларни аниқлашни ташкил этиш мақсадида, маҳалла раисларининг молия бўлими, Ғазначилик бўлинмаси, Пенсия жамғармаси мутахассислари билан ҳамкорликдаги ишлаши белгилаб олинди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
Ишсиз аёллар ва ёшлар рўйхатлари шакллантирилмоқда

⚡️ Давлатимиз раҳбари томонидан 2020 йил 8 октябр куни ўтказилаган видео селекторда тумандаги ишсиз аёллар ва ёшлар рўйҳатини шакиллантириш бўйича топшириқлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалага оширилмоқда.

Қуйи Чирчиқ туманида хотин-қизлар ва ёшларнинг муамоларини ўрганиш, уларни ҳал этиш борасида “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” ни шакиллантириш бўйича туман Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан уйма уй юриб аниқлаш ишлар амалага оширилмоқда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Senator Murtazo Rakhmatov|Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ ва Украинадан мош йиғиштириб олинадиган энг замонавий мосламалар олиб келинди

Кейинги пайтда ғалладан бўшаган ерларда такрорий экин етиштириш бўйича яхши тажриба тўпланди. Иккинчи экин сифатида эса дуккаклилар, асосан, мош жойлаштирилмоқда. Чунки унга ташқи бозорда талаб катта.

Бироқ дуккакли экинлар ҳосилини йиғиштириб олишда техника ва агрегатлар йўқлиги туфайли деҳқонлар қийинчиликка дуч келишаётгани эди. Бу борада уларга қулайлик яратиш мақсадида куни кеча “TCT Cluster” машина-трактор паркига юқори унумли дуккакли экинлар донини йиғиштириб оладиган агрегат ва ускуналар олиб келинди. Жумладан, АҚШдан “Pickett One Step” русумли 10 та мослама, Украинадан 12 та “ПП-3.4” жаткалари келтирилди.

Бугун мошни ўриш ва донини ажратиб олиш мосламалари синовдан муваффақиятли ўтказилди. Энди улар асосий майдонларга чиқарилади. Натижада ҳосилни йиғиштириб олишда қўл меҳнатига барҳам берилиб, иш унумдорлиги ошади.

Бизни кузатиб боринг: 👇👇👇
@senator_rahmatov
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Таъзия

Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов бугун вафот этди.

Ажойиб инсон, камтар ва билимли раҳбар Баҳодирбек Муллахонов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида сидқидилдан меҳнат қилган. Хусусан, юртимизда банк-молия соҳасининг ривожланишида унинг муносиб хизматлари борлигини соҳа ходимлари яхши билар ва чуқур қадрлар эди.

У Тошкент вилояти ҳокимлигида ишлаган нисбатан қисқа муддатда кўплаб ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга бошчилик қилган, ҳамкасблари ўртасида ардоқли устоз ва дўст сифатида катта ҳурмат қозонган эди.

Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур таъзия билдирамиз. Ҳамкасбимиз ва дўстимиз, ажойиб инсон Баҳодирбек Муллахоновнинг ёрқин хотираси қалбимизда бир умр сақланиб қолади.

✍️Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Хотин_қизлар_тадбиркорлиги

Қуйи Чирчиқ туманида ҳозирги кунда вақтинча ишсиз бўлган, тадбиркорлик билан шугулланиш истаги бор Хотин кизларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида "Маҳалла ва оилани куллаб кувватлаш" бўлими, туман Халк банки Дўстобод филиали ҳамда Аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Семинар давомида тадбиркор бўлиш истагида булган хотин қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга аниқлик киритиб, "Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш" бўлими томонидан имтиезли кредит олиш учун йулланма беришди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa
♻️ Қуйи Чирчиқ тумани "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" бўлими етакчи мутаҳассиси Азиза Рустамова, туман ФХДЁ булими мудири Арофат Рузиева, Туман халк таълим бўлим мудири ўринбосари Дилбар Абдухаликова, туман отинойиси Назира Абдурахмоновалар иштирокида "Эрта туғруқ ҳамда никоҳни олдини олиш" мақсадида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

✳️ Учрашув 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг юқори синф ўқувчи қизлари фаол иштирок этиб, ўзларини кизиктирадиган саволларига жавоблар олишди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

@quyi_chirchiq_pressa