QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.35K subscribers
29K photos
2.83K videos
18 files
9.01K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Уч_авлод_учрашуви



📍Бу гал "Уч авлод учрашуви" тумани ҳокимлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамкорлигида 1-сектор ҳудудининг “Миробод“ маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган Баркамол авлод болалар мактабида бўлиб ўтди.

📌Тадбирда туман ривожига муносиб ҳисса қўшган, турли соҳаларда самарали фаолият кўрсатган фахрийлар, корхона , ташкилот рахбарлари ва спортчилар, ўқувчилар иштирок этди.


🌴🌿 “Яшил макон“ лойхаси асосида “Биздан фарзандларимизга боғ қолсин” рукнида нуронийлар ва ёшлар мактабга мевали дарахтлар экишди.

🏀Ёшлар ўртасида спорт йўналишининг стол тенниси ва тасвирий санъат йўналиши бўйича мусобақа ўтказилди.

Миллий қадриятлар ва анъаналарни тараннум этувчи миллий кўргазмалар ташкил этилиб, ёш хаваскорлар ижросида куй қўшиқлар ижро этилди.

Тадбир давомида фаол нуронийларга совға-саломлар тақдим этилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

🇺🇿Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрьдаги ПҚ-408 сонли қарор ижроси бўйича туманда 25 та сув иншооти қуриш, 13 та янги сув қудуқ (скважина) қазиш ва 46,8 км узунликда тоза ичимлик сув қувурлари ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.

🟢Жумладан, “Тўқбой” МФЙ Алғабас кўчасида 3,2 км ичимлик сув тармоғи тортиш ва 1 та сув иншоотини реконстукция қилиш, 86 та хонадонга сув хисоблагич (счётчик)лар ўрнатиш ишлари бажарилиб аҳоли хонадонига сифатли сув тармоғи тортиб, узоқ муддат хизмат қилишини таъминлаш мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилди.

📍Шунингдек, “Уччинор” МФЙ аҳолисини ҳам тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Равнақ кўчасига 1 дона 50 м3 сув минораси олиб келинди.

🏠 Булунғур кучаси хонадонларига сув хисоблагичлар ўрнатилмоқда ва шимолий кучада сув кувирларини ўрнатиш ишлар олиб борилмокда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қарор_ва_ижро

“Боғистон” МФЙ аҳолисини қийнаб келган муаммолар юзасидан, ПК-408 қарор ижроси бўйича, қурувчи ташкилот томонидан кечани кундуз демай, асфалт кирмаган Янги боғ ва Таббасум кўчасида асфалтлаш ишлар олиб борилмокда.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
#Беш_ташаббус

✏️Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши томонидан “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида, 2-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Соғлом танда — сифатли таълим" шиори остида ўтказилаётган спорт мусобақаларнинг, 2-туман босқичи бўлиб ўтди.

Унда, 4 та сектор кесимида спортнинг минифутбол, волейбол, шахмат-шашка, ва стол тенниси турлари бўйича 52 та умумий ўрта таълим мактабларидан жами 1196 нафар иштирокчилар қатнашган эди.

➡️Секторлар кесимида 1-ўринларни эгаллаган 92 нафар ходимлар бугунги туман босқичда ўзаро беллашдилар.

🏀Шунингдек, тадбир давомида фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалари, диплом ҳамда касаба уюшма КУБОГИ тантанали равишда топширилиб, вилоят босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди.

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги  Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM