QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
1.81K subscribers
26.2K photos
2.68K videos
18 files
8.42K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
#Қутлов

8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни.

Шу муносабат билан соҳада фаолият олиб бораётган қонун ҳимоячиларини чин қалбимдан табриклайман ва эзгу тилакларимни йўллайман.

Тошкент вилояти прокуратурасининг ҳудудда қонун устиворлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликка қарши курашиш ва ҳуқуқий тарғибот соҳаларидаги мардонавор, самарали хизматларини халқимиз яхши билади ҳамда юксак қадрлайди.

Алоҳида таъкидлашни истардимки, Президентимизнинг ҳар бир инсонни рози қилишга қаратилган халқчил сиёсатини амалга оширишда ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича иккинчи сектор раҳбари - прокурорларимизнинг салмоқли ҳиссаси бор.

Барчангизни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор қизғин қутлар эканман, сиҳат-саломатлик, омад ва зафарлар ҳамиша йўлдошингиз бўлишини тилайман.

Зойир МИРЗАЕВ,
Тошкент вилояти ҳокими.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📑 Бугун 8 январь - Ўзбекистон Республикаси Прокуратура органлари ходимлари куни

👮🏻‍♂️Қуйи Чирчиқ туман ҳокимлиги, Прокуратура органлари ходимларини касб байрамлари муносабати билан муборакбод этамиз ва халқимизнинг
ҳақиқий ҳимоячиси, адолат ва қонунийлик посбони бўлиб, халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қилишларида муваффақиятлар тилаб қоламиз.
Forwarded from Bosh prokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни

"Эл - юрт ташвишидир, менинг ташвишим"

Хонанда - Озодбек Назарбеков

Архив

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
#ogohlik

Quyi Chirchiq tumani Favqulodda vaziyatlar boʻlimining tuman aholisi hamda tashkilot, korxona va muassasalar rahbarlariga

M U R O J A A T N O M A S I

                 Aziz fuqarolar!

❗️Tabiiyki, havo haroratining pasayib, kunlar sovishi natijasida elektr, gaz yoki boshqa yoqilg‘ida ishlaydigan isitish moslamalaridan foydalanishda e'tiborsizlik tufayli yoki nosoz, nostandart isitish moslamalarini ishlatish natijasida is gazidan zaharlanish, havo-gaz aralashmasining chaqnashi va yong‘inlar sodir bo‘lishi mumkin.

Bunday holatlarga tushmaslik uchun uy-joy sektorlari, ijtimoiy-iqtisodiy soha ob'ektlaridagi gaz, elektr va boshqa yoqilg‘ida ishlovchi isitish moslamalarini soz hamda shay holatga keltirish choralarini yana bir bor nazoratdan o'tkazish zarur.

⚡️ Hurmatli fuqarolar, is gazidan zaharlanish, yong‘inlar va havo-gaz aralashmasining chaqnashidan ogoh bo‘ling!

‼️ O‘zingiz va yaqinlaringiz hayotini xavf ostiga qo‘ymang.

Quyi Chirchiq tumani hokimligi axborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa 👈
#таълим

Талаба бўлишда 41 та имтиёз борлигини биласизми?

🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 2022-йил 29-декабрдаги мажлиси 10-сон баёни билан “Давлат олий таълим муассасаларига кириш учун берилган имтиёзларнинг ягона РЕЕСТРИ” тасдиқланди.

Ундан 41 та имтиёз тури ўрин олган:

Имтиҳонсиз қўшимча давлат гранти асосида талабаликка тавсия этиш бўйича имтиёзлар (15 та);
Имтиҳонсиз базавий тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этиш бўйича имтиёзлар (4 та);
Тегишли фан бўйича имтиҳондан озод этилиб, маълум миқдорда балл бериш бўйича имтиёзлар (5 та);
Тўпланган баллга нисбатан қўшимча балл бериш бўйича имтиёзлар (2 та);
Қўшимча квота доирасида танловда иштирок этиш бўйича имтиёзлар (12 та);
Қўшимча имтиёзлар (3 та).

📌Шунингдек, реестрда имтиёзлар таснифи, имтиёз берилишига масъул вазирлик ва идоралар, имтиёз бериладиган абитуриентлар тоифаси ҳамда имтиёз берилишида ҳуқуқий асос бўладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар номлари келтирилган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

Мактаб ўқувчиларининг ўқув юкламалари камайтирилди

Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари (0341-16-сон СанҚваН) иловасига мувофиқ киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчада акс этган.

Унга кўра, ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:

1-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.

2 — 4-синфлар учун — дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар — технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);

5 — 9-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

10 — 11-синфлар учун — дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;

Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун — 33 ҳафта, 2 — 11-синфлар учун 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
7 января в Куйи Чирчикском районе в городе Дустобод в Монастыре у православных христиан Рождество Христово.

В этот день христиане радуются, что родился Великий Младенец, который Сам Бог, но принял человеческое тело, потому что не хочет, чтобы люди жили праведно, по правилам Божиим и спасли свои души.

Христиане благодарят и молятся за всю нашу страну. В нашей стране все религии равны и нет межрелигиозных конфликтов. Слава Богу за все!

С Рождеством Христовым!

Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш:

фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн сўмдан 4,5 млн сўмгача);

мансабдор шахсларга эса 20 бараваридан 25 бараваригача (6 млн сўмдан 7,5 млн сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Nurafshon TV | rasmiy (Sharofiddin kompyuter)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
QUYI_CHIRCHIQ_TUMANI_02.01.2023

obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.iss.one/nurafshontvrasmiy
Quyi Chirchiq tumanidagi korhona, tashkilot va muassasalarda O'zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlari tashkil etilganligining 31- yilligini hamda vatan himoyachilari kunini munosabati bilan targ'ibot tadbirlari hamda uchrashuvlar o‘kazilmoqda.

Joriy yilning 6-yanvar kuni Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Quyi Chirchiq tuman boʻlinmasi tashabbusi bilan Xalq ta'limi bo'limi bilan hamkorlikda tadbiri tashkillashtirildi.

Quyi Chirchiq tumani hokimligi axborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa 👈
#янги_қарор

Электромобили бор акаларга зўр янгилик

📄 Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан йил якунигача ҳудудда фаолият кўрсатаётган автомобилларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ қуйиш шохобчаларида камида 1 та (4 каналли) 60 кВт ва ундан юқори қувватли электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#таълим

1-, 4- синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш борасида қарор тайёрланади

📑 Бу ҳақида “Ўзбекистон Республикасининг “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида топшириқ берилган.

🎒Хусусан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда барча ҳудудларда биринчи - тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.

Telegram 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Ayollar daftari"ning xozirda olib borilayotgan xatlov jarayonlarini tizimli tashkil etish

⚡️Xotin-qizlar muammolarini tizimli ravishda hal etish, ularni ijtimoiy qo'llab-quvvatlash bo'yicha Respublika komissiyasi kengaytirilgan yig'ilishining 4-sonli bayoni ijrosi sifatida quyi Chirchiq tumanida 2023 yil 9-yanvar kuni tuman xokimligi binosida, mehnat inspeksiyasi boshlig'i o'rinbosari, bosh mehnat huquq inspektori respublikadan biriktirilgan vakil Saidov Alisher Xolmatovich, tuman hokimi o'rinbosari Kamalova Fotima Muxamadalievna tomonidan xamkor tashkilotlar, tuman "ayollar daftari" 4-bosqich shtab a'zolari, xotin-qizlar faollariga 4-bosqich "ayollar daftari"ning xozirda olib borilayotgan xatlov jarayonlarini tizimli tashkil etish xamda xamkorlikda ishlash borasida tushunchalar berildi.

Quyi Chirchiq tumani hokimligi axborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa