QUYI CHIRCHIQ TUMAN HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI.
2.35K subscribers
29K photos
2.83K videos
18 files
9K links
Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tuman hokimligi axborot xizmati rasmiy kanali.
Download Telegram
Quyi Chirchiq tumanda yangi zamonaviy bog'cha ochildi.

2022 yil 1 oktyabr kuni Toshkent viloyati Quyi Chirchiq tumani Ming Chinor MFY Izzat ko‘chasida joylashgan "SMART KIDS" bog‘chasini ochilish marosimi bo'lib o'tdi.

👉Quyi Chirchiq tumani hokimligi Аxborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa
Forwarded from Huquqiy axborot
#2022_йил_1_октябрдан

🗓 1 октябрдан нималар ўзгаради?

▫️Касаначиларга ажратиладиган субсидия миқдори оширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича танлов эълон қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқишга 1 миллиард сўмгача грант ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Айрим соҳаларда давлат космик мониторинги йўлга қўйилади. БАТАФСИЛ

▫️Қорақалпоғистондаги ёш тадбиркорларга 7 йилга қарз берилади. БАТАФСИЛ

▫️Кўп квартирали уй-жойларнинг зилзилабардошлиги текширилади. БАТАФСИЛ

▫️Болаларнинг қонуний вакиллари тўғрисидаги маълумотлар Пенсия жамғармасига электрон берилади. БАТАФСИЛ

▫️АКТ соҳасидаги ўқув курслари учун таълим кредити ажратилади. БАТАФСИЛ

▫️Мол-мулкка тақиқ қўйилганлиги тўғрисидаги электрон маълумотлар банки жорий этилади. БАТАФСИЛ

▫️“Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тарбиячилари малака ошириш курсларида ўқитилади. БАТАФСИЛ

▫️“Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри” юритилади. БАТАФСИЛ

▫️
Кўзи ожиз болаларни мактабга тайёрлов гуруҳлари ташкил қилинади. БАТАФСИЛ

▫️Қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситиш қурилмаларини 3 йил мобайнида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда сотиб олиш имконияти яратилади. БАТАФСИЛ

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Қонунчиликда ўқитувчиларга берилган айрим имтиёзлар

🔸1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

🔸Ўқитувчилар тиббий кўрикдан ўтиш учун пул тўламайди.

🔸Мактаб директорларига ҳам ойлик устамалар тўланиши мумкин.

🔸Ўқувчилари ОТМга кўп кирган мактаблар раҳбарияти рағбатлантирилади.

🔸Ўқитувчи бўлиб ишлаётган халқаро олимпиадалар ғолибларига ҳар ой 150 фоиз устама тўланади.

🔸Пенсия ёшидаги педагоглар навбатдаги аттестацияга жалб этилмайди.

🔸Инклюзив таълим синфлари ўқитувчиларига қўшимча устама тўланади.

🔸Қишлоқлардаги мактабларда жисмоний тарбия ўқитувчиси бўлиб ишлаётган аёлларга устама тўланади.

🔸PhD ва унга тенглаштирилган бошқа илмий даражага эга мутахассисларга устама тўланади.

🔸Спортчи-тренерларга имтиёзлар берилади.

🔸Таълим сифати паст мактабларда бошқа ҳудудлардан келиб дарс бераётган ўқитувчилар учун махсус устамалар жорий қилинган.

🔸Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

🔸Айрим жисмоний тарбия ўқитувчиларига малака тоифаси аттестациясиз берилади.

🔸Халқ таълими тизими педагог ходимларига истеъмол кредитлари ва автотранспорт сотиб олиш учун имтиёзли кредитлар берилади.

🔸Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

🔸Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

🔸Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
​​4 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ НОРАСМИЙ МОТАМ КУНИ

1938 йил 4 октябрь. Бу — биринчи ўзбек кинорежиссёри, биринчи фотосуратчиси, биринчи ўзбек юристлари, биринчи журналистларининг боши кундага қўйилган кун.

Миллатимизнинг буюк адиблари, олимлари ва ўзбек халқининг бунёдкорлари отилган кун бу.

1938 йилнинг айни шу куни СССР Олий суди Ҳарбий коллегияси 507 нафар ўзбекистонлик сиёсий маҳбус устидан шафқатсиз ҳукм чиқарган.

Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат каби ўзбек мунавварлари отув жазосига ҳукм этилган. Қатл 1938 йилнинг шу кунида ҳозирги Юнусобод Оқтепасидаги қатлхонада ижро этилган.

Қодирийни қийнаганлар, сотганлар, чаққанлар, судлаганлар айни шу кунда қаҳ-қаҳ отган. Миллат таҳқир этилган, халқнинг боши қайрилган кун бу!

Ўша куни отилганлар орасида ўзбек тили ва санъатини ахталашга қарши чиққан Раҳим Иноғомов, Усмонхон Эшонхўжаев, Рустам Исломов, Файзулла Раҳимбоев, Акбар Исломов, Саъдуллахўжа Турсунхўжаев каби давлат арбоблари ҳам бор эди.

Илм дарғалари: Пўлат Солиев, Ғози Олим Юнусов,
Абдулҳай Тожиев, Акбар Исломов
Анқабой Худойбахтов, Санжар Сиддиқ, Қурбон Берегин, Аъзам Айюб, Отажон Ҳошимов
каби инсонлар шу кунда қатлиом қилинганди.

Гарчи бугун ҳали расман миллий мотам куни деб эълон қилинмаган бўлса-да, ўзлигини англаган ҳар бир киши учун бу чинакам қайғу кунидир! Ўзбек тили, маданияти, давлатчилиги, илм-фани учун жонини тикканларни унутишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Халқнинг ўз ойдинларини унутишга ҳаққи йўқ! Сиз доим хотирамиздасиз, жадидлар...

Мафтуна Каримова,
«Ёшлар кундалиги».
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Quyi Chirchiq tuman yoshlari tadbirkorlikga qo'l urib daromad ko'rishmoqda.

👉Quyi Chirchiq tumani hokimligi Аxborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa
Шодлик МФЙ да  шаҳмат-шашка бўйича  нуронийлар ва  ёшлар ўртасида “Ақл чархи” турнири ташкил этилди.

Quyi Chirchiq tumani hokimligi Аxborot xizmati
@quyi_chirchiq_pressa
Қуйи Чирчиқ тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Тиллаев Акмалжон Иззатович тадбиркорларга мурожаати.

⚡️ Бугунги кунда Қуйи Чирчиқ туманида 1 417 та тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келмоқда.

📍Жорий йил бошидан “Соликчи-кўмакчи” тамойили асосида туманимиздаги 178 та корхонанинг 139 та муаммолари ўрганилиб, 103 таси солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

❇️ Туман Давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан тадбиркорлик субектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 722 та корхонадаги 1530 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилди ва бюджетга 183.6 млн.сўм қўшимча маблағлар йўналтирилди.

♻️ «Солик сохасидаги ислохатлар барча учун тенг имкониятлар яратиб, бизнес ривожи учун хизмат килади». Энди солиқчи Сизнинг ишончли ҳамкорингиз.

👉 БАТАФСИЛ

Туман Давлат солиқ инспекцияси

✍️ Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
@quyi_chirchiq_pressa
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мулоқот

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ҳудудий босма нашрлар ходимлари, маҳаллий ҳокимликлар, бошқарма, корхона ва ташкилотларнинг ахборот хизмати раҳбарлари билан мулоқот ўтказди.

Учрашувдаги муҳим иқтибослар:

Вилоят ҳокимлигининг Ахборот коммуникацияларни ривожлантириш маркази бундан буён вилоят ҳокимининг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби структурасига ўтказилади.

— Ахборот хизмати раҳбари янгиликларни ёритишга эмас, ёритишни ташкил этишга интилсин.

— Одамлар телевидениедан кўра кўпроқ YouTube ва ижтимоий тармоқда вақт ўтказаётган экан, биз уларга альтернатив, аҳоли кайфиятига таъсир қиладиган позитив контент беришимиз лозим
.

— 1 январдан вилоят ва шаҳар-туман ҳокимликлари веб-сайтларида рус, инглиз тилларидаги рукнлар очилади.

— Ҳоким ўринбосарлари ҳафтада бир марта матбуот вакиллари билан учрашишлари шарт. Боғчадами, қурилишдами, фарқи йўқ.


Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#тезкор

Тиббиёт йўналишида ўқиётган ёшлар учун сюрприз!

Ҳукумат қарорига кўра, Республикамизда тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилидан барча тиббиёт ва ОТМларнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида ишлаши мумкин.

🗓 Соғлиқни сақлаш вазирлиги биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#axborot_siyosati

Axborot va matbuot sohasi vakillari bilan muloqotlarimiz muntazam davom etadi — Zoyir Mirzayev

🌐
BATAFSIL

✉️Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM