Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Сўраган_эдингиз
❓Мен тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун МЧЖ ташкил этмоқчи эдим. Қандай амалга ошираман ва қанча тўлов қилишим керак?
❗️Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сонли қарорига асосан якка тартибдаги тадбиркор сифатида fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн равишда ёки бевосита Давлат хизматлари марказларига бориб давлат рўйхатидан ўтказишингиз лозим.
Сайтда сўровномаларни тўлдириш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш керак.
✅Рўйхатдан ўтиш учун паспорт маълумотлари талаб қилинади.
🕟Давлат хизматини кўрсатиш муддати 30 дақиқа.
💰Давлат хизматлари марказлари томонидан рўйхатдан ўтказилганда давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 баравари миқдорида, фуқаронинг ўзи томонидан бевосита fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтилганда юқоридаги сумманинг 90 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube

Forwarded from Sevara Zakirova
#Сўраган_эдингиз
❓Ўз ҳовлимда эски иморатимни бузиб ўрнига икки қаватли иморат қуришга ҳужжатларни қаерга топширсам бўлади?
❗️Тегишли лицензияга эга бўлган лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатлари Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz портали орқали қурилиш бўлимига келишиш учун юборилиши мумкин.
Мазкур келишилган лойиҳа қурилиш ишларини бошлаш учун асос бўлади.
Давлат хизматини кўрсатиш муддати — 3 иш куни.
Хизмат учун тўлов — БҲМ 30 %.

❓ФҲДЁ органлари томонидан оталикни белгилаш қандай амалга оширилади?
❗️Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига асосан никоҳда бўлмаган ота-онадан туғилган болага оталикни белгилаш ота ва онаси (агар отаси вояга етмаган ҳисобланса, у ҳолда қонуний вакили) томонидан биргаликда берилган аризаси ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори асосида ФҲДЁ органида амалга оширилади.
Оталикни белгилаш ариза берилган куни ота-онасининг иштирокида амалга оширилади, агар оталикни белгилашда ота-оналардан бири иштирок этмаган тақдирда унинг имзоси қонунчиликда белгиланган тартибда (нотариус, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасасининг масъул шахси ёки тиббиёт муассасаси, ФҲДЁ органи, ҳарбий қисм ёки жазони ўташ муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) тасдиқланади.
Оталикни ишончнома орқали белгилашга йўл қўйилмайди.

❓Қўшфамилияга эга бўлганлар фарзандли бўлгандан кейин фарзандига фамилия бериш тартиби қандай бўлади?
❗️Оила кодексининг 69-моддасига асосан боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади.
Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин.

❓Онаси томонидан ташлаб кетилган болани қайд этиш тартиби қандай?
❗️Ушбу фуқаролик ҳолати бола жойлашган тиббиёт муассасаси ёҳуд бола жойлашган жойдаги васийлик ва ҳомийлик органи аризасига мувофиқ, боланинг онаси томонидан ташлаб кетилганидан 7 кун ўтмасдан ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.
Ариза билан бир пайтда:
✅туғруқ бўлиб ўтган ёки туғруқдан кейин она мурожаат қилган тиббиёт муассасаси томонидан берилган туғилганлик ҳақида белгиланган шаклдаги ҳужжат;
✅бола жойлашган тиббиёт муассасаси томонидан берилган болани ташлаб кетиш тўғрисидаги далолатнома тақдим этилиши зарур.
Боланинг фамилияси, исми, ота исми тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек ота-она тўғрисидаги маълумотлар туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувига юқорида кўрсатилган органларнинг кўрсатмасига биноан киритилади.
Биз ижтимоий тармоқларда:

❓ФҲДЁ органи томонидан далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилиниши мумкинми?
❗️Мумкин,
✅агар далолатнома ёзувини қайд этиш қонунчиликка зид бўлса;
✅агар тақдим этилган ҳужжатлар уларга нисбатан Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари ва бошқа қонун ҳужжатларида қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлмаса;
✅агар далолатнома ёзувини қайд эттириш учун мурожаат қилган шахс бунга ҳуқуқли бўлмаса ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса.
Фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларини қайд этиш рад қилинган шахснинг талабига кўра ФҲДЁ органи ўн беш кун муддатда ушбу шахсга ёзма ёки электрон шаклда рад этиш сабабини маълум қилиши лозим.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз
Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари қандай?
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Никоҳ тузиш тартиби ва шартлари қандай?
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Сўраган_эдингиз
❓Топиб олинган (ташлаб кетилган) болаларни туғилишини қайд этиш тартиби қандай, бунинг учун кимга мурожаат этиш лозим?
❗️Топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилганлигини қайд этиш ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса маъмурияти ёки тиббиёт муассасасининг аризасига биноан амалга оширилади.
✅Болани топиб олган шахс бу ҳақда 24 соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши керак.
Ички ишлар, васийлик ва ҳомийлик органлари, бола жойлашган муассаса ёки тиббиёт муассасаси маъмурияти бола топилганидан кейин 7 иш кунидан кечикмаган муддатда ФҲДЁ органларига топиб олинган (ташлаб кетилган) болани қайд этиш ҳақида мурожаат этишлари шарт.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda