MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
351 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
⚡️"Права" алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 19 мартдан – 2 апрель кунигача вақтинча кўрсатилмайди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 нафардан фуқаро мурожаат қилганда – тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил вақт сарф қилиниши режалаштирилган эди. Ҳозирда эса, бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.

Маълумот учун: республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 млн. нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнгига қадар) узайтирилган.

Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилди (масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо). Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланди.

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.

Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам “права” алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.

Бугунги кунда жами 74 та пунктда хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, тегишли моддий-техникавий база билан таъминланган (қурилмаларнинг 49 таси – ЙҲХББ бўлинмалари, 25 таси Давлат хизматлари марказларига ўрнатилган).

Амалга оширилган ишлар натижасида, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётга киритилган пайтдан бошлаб, бугунги кунга қадар 2,6 млн.дан ортиқ ҳайдовчиларинг гувоҳномалари янгисига алмаштирилди.

❗️Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди. Маълумот учун ДХМларда ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 4-5 дақиқа вақт сарфланмоқда.

Бироқ, ўтказилган таҳлиллар 3,1 млн.дан ортиқ фуқароларимиз томонидан ҳужжатларни алмаштирилмай келинганлигини кўрсатди.

Муаммони бартараф этиш учун масъуллар қандай чоралар кўрмоқда?

Биринчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда;

Иккинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчиларнинг таҳминий сони ва асосли талабини инобатга олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш пунктларини камида икки баробарга кўпайтириш.

Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍 https://uza.uz/posts/356299

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Bayram_qutlıqlawı
#Nawrız_2022

Bársheńizdi elimizge kirip kelgen oyanıw, jasarıw, jańalanıw áyyyamı – Nawrız bayramı menen shın kewilden qutlıqlaymız.


Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на открытии первого Ташкентского международного инвестиционного форума

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат_муҳим

Режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли кадастр ахборотларини олишда ва бу билан боғлиқ бошқа давлат хизматларини кўрсатилишида кечикишлар кузатилиши мумкин.

Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
⚡️
Мактабгача таълим вазирлигининг ахборот тизимида давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда муаммони бартараф этиш бўйича Мактабгача таълим вазирлигининг мутахассислари билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланиши эълон қилинди. Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ўқувчи сони кўп бўлган мактабларда шароитни кенгайтириш, директорларни сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу результативности реформ в народном образовании.
Объявлено о старте общенационального проекта по переподготовке школьных учителей на основе новых методик. Поставлена задача разработать новую концепцию кардинального улучшения духовной обстановки в школах. Дано указание расширить условия в школах с большим количеством учащихся, ввести систему сертификации директоров.

#Mirziyoyev #videoselektor #xalqtalimi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Кун тартибидаги навбатдаги масала давлат хизматлари кўрсатишни соддалаштириш ва кўламини кенгайтиришнинг муҳокамасига бағишланди.

Давлат хизматлари тизимини рақамлаштириш орқали маҳалла ва туманда қандай ўзгаришлар бўлиши кўриб чиқилди.

Аҳолига давлат хизматларидан фойдаланишда қулайлик яратиш мақсадида 1 июлдан бошлаб:

- 38 турдаги давлат хизматлари учун электрон имзо билан тасдиқлаш талаби бекор қилиниб, мобил телефон орқали амалга оширилади (бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш, боғчага қабул қилиш ва ҳоказо);

- 6 турдаги лицензия олиш учун талаблар бекор қилинади;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун 8 дан ортиқ давлат хизмати бўйича электрон хабардор қилиш тизими жорий этилади;

- аҳоли ва тадбиркорлардан коммунал ташкилотларнинг 32 турдаги ҳужжат ва маълумотномаларини талаб қилиш бекор қилинади;

- эҳтиёжманд оилалар фарзандлари олийгоҳларга киришда тест синовларида иштирок этиш тўловларидан озод этилади (135 минг сўм).
Президент келгуси йил якунига қадар марказлар орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ҳозирги 172 тадан 300 тага, мобиль илова орқали кўрсатиладиганларини 60 тадан 250 тага етказиш вазифасини қўйди.

Шу билан бирга, давлат хизматлари марказларини қуриш ишларига шахсан вилоят ҳокимлари масъул этиб белгиланган бўлсада, ҳозирга қадар 43 та марказ биноси фойдаланишга топширилмагани, оқибатда аҳоли сарсон бўлаётгани танқид қилинди.

Масалан, Давлатобод, Янгиер, Гулистон, Бўка, Миробод, Сергели ва Мирзо Улуғбек туманлари, Гулистон ва Олмалиқ шаҳарларида қурилиш ишлари умуман бошланмаган, Нукус шаҳри, Боёвут, Қуйичирчиқ ва Пскент туманларида эса қурилиш ишлари тўхтаб қолган.

Вилоят ҳокимларига 1 сентябрга қадар давлат хизматлари марказлари билан боғлиқ барча қурилишларни якунлаш топширилди.

Айни пайтда йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ахбороти тингланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган йиғилишда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш соҳасида устувор вазифалар белгилаб берилди.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Гербимиз-мақтанышымыз

Нөкис қаласындағы орайлық майданда «Қарақалпақтан Республикасының мәмлекетлик герби ҳаққында»ғы Нызам қабыл етилгениниң 29 жыллығына бағышланған илаж болып өтти.
Оған Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеӊесиниӊ комитет баслығы Д.Қурбаниязов, ҳүкимет ағзалары, жазыўшы-шайырлар, илимпазлар, көркем өнер ғайраткерлери, кең жәмийетшилик ўәкиллери, студент-жаслар ҳәм ғалаба хабар қуралларының ўәкиллери қатнасты.
Өзбекстан ҳәм Қарақалпақстан Республикаларының мәмлекетлик гимнлери жаңлады.

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @joqargikenes

website |facebook | telegram