MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
351 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#Efirda_DXA

Yer uchastkalarini xususilashtirishga savollaringiz bormi, bugungi video chatda javob oling!


🎙 Suhbat spikerlari:

🔹 Alimardon Abdimalikov - DXA bosh maslahatchisi

🔹 Umid Yusufjonov - DXA yetakchi maslahatchisi

🗓 Video chat bugun, 15 mart kuni soat 18:00da @davxizmat.uz Telegram kanalida boshlanadi.

🔗Aloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
❗️ ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматини кўрсатиш электрон тизимида техник муаммолар вужудга келмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси электрон тизимида техник-профилактик тадбирлар амалга оширилиши муносабати билан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш хизматини курсатишда узулишлар кузатилмоқда.

Техник-профилактик тадбирлар якунлангани ҳақида қўшимча хабар берилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🚙 💳 Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш билан боғлиқ навбатлар, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалар

АОКАда шу мавзуда Ички ишлар вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Асосий саволларга асосли жавоб!

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш билан боғлиқ навбатлар, ижтимоий тармоқларда кўтарилаётган масалалар
юзасидан АОКАда Ички ишлар вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Сўнгги вақтларда кўпчиликни қийнаб келаётган ва ўз ортидан турнақатор навбатлар хосил бўлшига сабаб бўлаётган асосий саволарга ваколатли идора ИИББ ЙҲХБ масъул ходими томонидан жавоб берилди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 «Ассалом, Наврўз — янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ТАНЛОВ эълон қилинди!

〰️〰️〰️
Ташкилотчилар?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги
Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси

〰️〰️〰️
Танлов номинациялари?

«Энг яхши ижтимоий ролик»
«Энг яхши шеър ижроси» (видео материал шаклида)
«Энг яхши фотосуратлар»

〰️〰️〰️
Кимлар қатанашиши мумкин?

14 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон фуқаролари

〰️〰️〰️
Талаблар?

ижтимоий ролик ва шеър ижролари 3-5 дақиқадан ошмаслиги, FullHD (1920х1080) форматида бўлиши

фотосуратлар 5 тадан кам бўлмаслиги, 4Мп (2272х1704) дан катта бўлиши керак

〰️〰️〰️
Ижодий ишларни қаерга ва қачонгача жўнатиш керак?

Тақдим этиладиган ишлар @Navruz2022_tanlov_bot телеграм-боти орқали 2022 йил 25 мартгача қабул қилинади.

〰️〰️〰️
Ижодий ишлар қандай мезонлар асосида баҳоланади? Пул мукофотларининг миқдори қанча?

БАТАФСИЛ
_________________

https://t.iss.one/aoka_uz
🌷

Navro‘z bayrami munosabati bilan belgilangan dam olish kunlari.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
📣📣 Bugun, 17-mart kuni AOKAda adliya sohasida kutilayotgan o‘zgarish va yangiliklarga bag‘ishlangan matbuot anjumani o‘tkazish rejalashtirilgan.

Tadbirda Adliya vazirligi rahbariyati va mutasaddilari ishtirok etadi.

Vaqti: 16:00

OAV xodimlari va blogerlarni matbuot anjumaniga taklif qilamiz.

✏️ Savollarni @Rasmiy_aloqabot ga jo‘natishingiz mumkin.

🔗Аloqada qoling:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
🔴 #Матбуот_анжумани

Адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев: Давлат хизматлари агентлиги мақоми оширилди ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига қўшиб юборилди.


Трансляцияни кузатиб боринг👇

https://fb.watch/bOPH_-CG5d/
🔴 #Матбуот_анжумани

Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев: туман даражасида алоҳида фаолият юритадиган 4 та тузилма бирлаштирилмоқда.

Адлия бўлимлари, ДХМ, ФҲДЁ, юридик хизмат марказлари туман-шаҳар адлия бўлимлари таркибига киритилмоқда.


Трансляцияни кузатиб боринг👇

https://fb.watch/bOPH_-CG5d/
⚡️"Права" алмаштириш хизмати техник-профилактик тадбирлар ўтказилиши муносабати билан 19 мартдан – 2 апрель кунигача вақтинча кўрсатилмайди.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарори билан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналари жорий этилган.

Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, ҳар бир гувоҳнома алмаштириш пунктига кунига 55-60 нафардан фуқаро мурожаат қилганда – тўлиқ қамров учун ўртача 4 йил вақт сарф қилиниши режалаштирилган эди. Ҳозирда эса, бир кунда 500-600 нафар фуқаро мурожаат қилмоқда.

Маълумот учун: республика бўйича эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ҳайдовчилар сони – қарийб 5,7 млн. нафарни ташкил этади. Шунга кўра, эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини мажбурий алмаштириш муддатлари Ҳукумат томонидан 2 маротаба (дастлаб, 2020 йилдан – 2021 йилнинг охирига қадар, кейинчалик 2021 йилдан – 2022 йилнинг сўнгига қадар) узайтирилган.

Қолаверса, ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш ҳажмини йил давомида бир маромда тақсимлаш, уларнинг йил якунида алмаштириш жойларида тўпланиб қолишларининг олдини олиш мақсадида гувоҳномаларни алмаштиришнинг якуний муддатлари табақалаштирилди (масалан, 2010 йилгача олинган гувоҳномалар – 2022 йилнинг апрелига қадар, 2012 йилгачалари – 2022 йилнинг июль ойига қадар ва ҳоказо). Ушбу муддатларда алмаштирилмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳақиқий эмас деб топилиши белгиланди.

❗️Ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш учун ваколатли идора Ички ишлар вазирлигининг ЙҲХХ туман ва туманлараро бўлимлари.

Ҳайдовчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 2018 йилнинг май ойидан ЭКСПЕРИМЕНТАЛ тартибда Давлат хизматлари марказларида ҳам “права” алмаштириш хизмати йўлга қўйилди.

Бунда хизмат учун нафақат келган ҳолда, балки онлайн шаклда ҳам мурожаат қилиш имкони яратилди.

Бугунги кунда жами 74 та пунктда хизмат кўрсатиш имконияти яратилиб, тегишли моддий-техникавий база билан таъминланган (қурилмаларнинг 49 таси – ЙҲХББ бўлинмалари, 25 таси Давлат хизматлари марказларига ўрнатилган).

Амалга оширилган ишлар натижасида, янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси амалиётга киритилган пайтдан бошлаб, бугунги кунга қадар 2,6 млн.дан ортиқ ҳайдовчиларинг гувоҳномалари янгисига алмаштирилди.

❗️Давлат хизматлари агентлиги пойтахтда ва вилоятлардаги ҳайдовчиларимизга қулайлик яратиш мақсадида "сўнгги мижозгача" иш режимини йўлга қўйди. Маълумот учун ДХМларда ўртача бир фуқарога хизмат кўрсатиш учун 4-5 дақиқа вақт сарфланмоқда.

Бироқ, ўтказилган таҳлиллар 3,1 млн.дан ортиқ фуқароларимиз томонидан ҳужжатларни алмаштирилмай келинганлигини кўрсатди.

Муаммони бартараф этиш учун масъуллар қандай чоралар кўрмоқда?

Биринчидан, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришнинг охирги муддатларини мутаносиб тарзда – 2023 йилнинг 31 декабрига қадар ўзайтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланмоқда;

Иккинчидан, ҳайдовчилик гувоҳномалари алмаштирилмаган фуқаролар сонидан келиб чиқиб, ташриф буюрувчиларнинг таҳминий сони ва асосли талабини инобатга олиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш пунктларини камида икки баробарга кўпайтириш.

Шунингдек, ИИВ маълумотига кўра, 2022 йилнинг 1 апрелидан бошлаб ҳақиқий эмас деб топиладиган ҳайдовчилик гувоҳномалари бўйича, истисно тариқасида тегишли таъсир чоралари қўлланилмайди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони


📍 https://uza.uz/posts/356299

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#Bayram_qutlıqlawı
#Nawrız_2022

Bársheńizdi elimizge kirip kelgen oyanıw, jasarıw, jańalanıw áyyyamı – Nawrız bayramı menen shın kewilden qutlıqlaymız.


Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на открытии первого Ташкентского международного инвестиционного форума

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат_муҳим

Режадан ташқари техник ишлар олиб борилаётганлиги сабабли кадастр ахборотларини олишда ва бу билан боғлиқ бошқа давлат хизматларини кўрсатилишида кечикишлар кузатилиши мумкин.

Ҳозирда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
⚡️
Мактабгача таълим вазирлигининг ахборот тизимида давлат мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирда муаммони бартараф этиш бўйича Мактабгача таълим вазирлигининг мутахассислари билан ҳамкорликда зарур чоралар кўрилмоқда.

Келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·
Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар натижадорлигининг таҳлили юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланиши эълон қилинди. Мактабларда маънавий муҳитни тубдан яхшилаш бўйича янги концепция ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Ўқувчи сони кўп бўлган мактабларда шароитни кенгайтириш, директорларни сертификатлаш тизимини жорий этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание, посвященное анализу результативности реформ в народном образовании.
Объявлено о старте общенационального проекта по переподготовке школьных учителей на основе новых методик. Поставлена задача разработать новую концепцию кардинального улучшения духовной обстановки в школах. Дано указание расширить условия в школах с большим количеством учащихся, ввести систему сертификации директоров.

#Mirziyoyev #videoselektor #xalqtalimi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter