MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
374 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#Биласизми

Давлат хизматлари учун тўловларни электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширишингиз мумкин.

Марказлардаги банк шохобчаларида навбатларнинг олдини олиш ва аҳолига қулайлик яратиш учун Давлат хизматлари агентлиги мутахассислари томонидан замонавий тўлов усуллари жорий этилган.

Банк карточкаси мавжуд бўлган хизмат олувчилар оператордан узоқлашмасдан махсус иловалар орқали тўловни амалга оширишлари мумкин.

Бу республикамизда ишлаб турган барча электрон тўлов тизимлари, масалан, Upay, PayMe, Click, Oson, шунингдек мобил банк иловалари орқали бажарилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрида ўтаётган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммитида нутқ сўзламоқда.

Давлатимиз раҳбари Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга анжуманни юксак савияда ташкил этгани ва самимий меҳмондўстлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти ўтган давр мобайнида улкан иқтисодий салоҳиятга эга йирик минтақавий тузилмага айлангани, унинг халқаро майдондаги ўрни ва аҳамияти ошиб бораётгани қайд этилди.

Ўзбекистон ташкилот доирасида кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантириш тарафдори ҳамда бўлажак раислик вазифасини самарали амалга ошириш ниятида экани таъкидланди.
Давлатимиз раҳбари ИҲТ саммитида:

"Бугунги кунда барчамиз глобал ва минтақавий вазиятнинг тобора мураккаблашиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Давом этаётган пандемия таъсирида жаҳон иқтисодиёти ривожида қандай тенденциялар кузатилади, халқаро ҳамжамият яна қандай янги хавф-хатарларга дуч келади, деган саволларга ҳамон аниқ жавоб йўқ.

Бундай ўзгарувчан шароитда қуйидаги устувор йўналишлар бўйича умумий саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш зарур, деб ҳисоблаймиз.

Биринчи йўналиш – 500 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган, улкан бозорга эга бўлган мамлакатларимизнинг савдо ва инвестиция соҳаларидаги катта имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур.

Қабул қилинган “Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти истиқболлари – 2025” концептуал дастури асосида мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини янада кенгайтириш ва энг муҳими, амалий натижадорликка эришиш мақсадга мувофиқдир.
ИҲТ доирасида янгиланган ва кенг қамровли Савдо битимини ишлаб чиқиш ва қабул қилишнинг фурсати келди - Президент.

"Мазкур ҳужжатда савдо тўсиқларини бартараф этиш, божхона тартибларини рақамлаштириш, ҳамда ҳозирги вақтда долзарблиги тобора ошаётган электрон савдони кенг тадбиқ этиш масалалари ўз ифодасини топиши зарур.

Шунингдек, мамлакатларимизда ўзаро сармоялар оқимини кўпайтириш ва уларни ишончли ҳимоя қилиш, саноат кооперациясини чуқурлаштиришга қаратилган Қўшма ҳаракатлар дастурини (“Йўл харитаси”ни) қабул қилиш – бугунги кун талабидир.

Шу билан бирга, ўзаро савдо ҳажмларини ошириш, минтақавий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва жаҳон бозорида умумий рақобат-бардошлигимизни кучайтириш лозим.

Шу мақсадда БМТнинг Саноатни ривожлантириш ташкилоти ЮНИДО ва Марказий Осиё иқтисодиёти учун СПЕКА Махсус дастури билан ҳамкорликда Ташкилотимиз доирасида Савдо, инвестициялар ва инновациялар марказини ташкил этиш ҳамда унинг қароргоҳини Тошкент шаҳрида жойлаштиришни таклиф қиламиз", деди Шавкат Мирзиёев.
"Иккинчи йўналиш минтақамиздаги мавжуд ва янги транспорт йўлакларидан унумли фойдаланиш. Бу борада:

- минтақалараро транзит хабларини ташкил этиш;

- замонавий транспорт ва йўл инфратузилмаларини ривожлантириш;

- транспорт ва транзит тарифларини оптималлаштириш ҳамда қўшимча чегирмаларни тақдим этиш;

- халқаро юк ва йўловчи ташиш шартларини енгиллаштириш;

- транспорт соҳасини рақамлаштириш
масалаларига аниқ ечимлар топишимиз зарур.

Бу режаларни рўёбга чиқариш учун мамлакатларимизнинг транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш ва транзит салоҳиятини кенгайтиришга қаратилган минтақавий стратегияни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқдир".
"Учинчи йўналиш“яшил тараққиёт”га эришиш учун амалий саъй-ҳаракатларимизни сафарбар этишимиз даркор.

Экологик муаммолар ва иқлим ўзгариши кескин тус олаётган ҳозирги даврда:

- давлатларимизда тўпланган ва хорижий илғор тажрибадан самарали фойдаланиш;

- “яшил иқтисодиёт”ни биргаликда фаол ривожлантириш;

- саноат тармоқларига ресурстежамкор технологияларни кенг татбиқ этиш;

- углерод нейтраллигига эришиш
кун тартибимиздаги энг долзарб вазифалардан биридир.

Бунинг учун халқаро эколог олимлар ва экспертлар иштирокида юқори даражадаги (экология вазирлари) доимий Мулоқот кенгашини тузишни таклиф этамиз".
🔴 #Live

❗️Айни дамда ФҲДЁ идоралари ходимлари онлайн форматда аттестациядан ўтказилмоқда.

Мақсад — тизимни муносиб, салоҳиятли кадрлар билан таъминлаш.

Қуйидаги ҳавола орқали трансляцияни кузатиб боришингиз мумкин
👇

https://davxizmat.uz/uz/vacancy/davlat-hxzmatlari-agentligi-fhdyo-xodimlarining-attestatsiyasi-onlayn

Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Савол_Жавоб

Кадастр паспортини олиш учун топширган аризам кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига кечикди. Тўловларнинг 50 фоизини қандай қайтариб олишим мумкин?

❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга бир иш кунида қайтарилади.

Тўловнинг 50 фоизини қайтариб олиш учун Сиз Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишингиз мумкин.

Давлат хизматлари маркази ходими кўрсатилаётган давлат хизмати қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан уч иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганлигини аниқлагач, Сизнинг пластик картангизга ёки Сизга қулай бўлган банк (❗️бунда Сиз банк ҳисоб рақами тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишингиз керак бўлади) ҳисоб рақамига пулни қайтариш чорасини кўради.

Алоқада қолинг:

Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ana_Tilim_Maqtanıshım
#32_jıl_Til_bayramı

Mámleketlik xızmetler agentligi Qaraqalpaqstan Respublikası basqarması 1-dekabr «Mámleketlik til haqqında»ǵı Qaraqalpaqstan Respublikası Nızamı qabıl etilgeniniń 32 jıllıǵı bayramı menen qutlıqlaydı.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Qaraqalpaqstan_telekanalı_Jańalıqlar
#Kóshpeli_xızmetler
#MXO_máhálle_puqara
#PHAJ
#Onlayn_xızmetler

MAQSETIMIZ – XALÍQTÍŃ AWÍRÍN JEŃIL, UZAǴÍN JAQÍN QÍLÍW

Shımbay rayonı Mámleketlik xızmetleri orayı hám rayonlıq PHAJ bólimi xızmetkerleri tárepinen rayon orayınan 22 km uzaqlıqta jaylasqan “Qızıl ózek” APJda awıl turǵınlarına kóshpeli tártipte 70 ten aslam mámleketlik xızmetler kórsetildi.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ana_Tilim_Maqtanıshım
#32_jıl_Til_bayramı

ON SEGIZ MÍŃ ÁLEMDEGI MIYRASÍM
QARAQALPAQ DEGEN ANA TILIMSEŃ
JAMÍLSAŃDA KIRILL LATÍN IMLASÍN
JÚREGIMDE ÓZGERMESTEY ÚNIMSEŃ

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
#Хизматлардан_онлайн_фойдаланамиз

Автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтириш) рухсатнома олиш тартибини биласизми?

Мутахассис Сизга мустақил равишда хизматдан фойдаланишга ёрдам беради.

ВИДЕОҚЎЛЛАНМА

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ana_Tilim_Maqtanıshım
#32_jıl_Til_bayramı

Búgin, 1-dekabr – Qaraqalpaq tiline mámleketlik til biyligi berilgen kún.

Qaraqalpaq tiline mámleketlik til biyligi berilgenine 32 jıl toldı.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
Қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш ва аҳолини уй-жой билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли ва қурувчиларга янги қулайлик ва имкониятлар белгиланди.
Давлатимиз раҳбари одамларга осон бўлиши учун янги уйлар тўғрисидаги маълумотлар, уларни расмийлаштириш, субсидия ва кредит ажратиш хизматларини бир жойда ташкил этиш бўйича кўрсатма берди.
Ҳар бир ҳудудда қурилиш кластерлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития промышленности стройматериалов и жилищного обеспечения населения.
Определены новые удобства и возможности для населения и застройщиков.
Глава государства поручил организовать единые центры оказания консультаций и услуг по вопросам оформления, субсидирования и кредитования жилья.
В связи с этим отмечена целесообразность создания строительных кластеров в каждом регионе.

#Mirziyoyev #videoselektor #ipoteka #qurilish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter