MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
366 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик

Рақамли трансформацияда янги технологияларни қўллаш қанчалик муҳим?

Шу кунларда Давлат хизматлари агентлиги директори ўринбосари У.Мамаражабов бошчилигидаги делегация давлат хизматларини кўрсатиш тизимига блокчейн технологиясини жорий этишда рақамли трансформация лойиҳаларининг амалга оширилиши билан танишиш мақсадида Нидерландия, Бельгия ва Люксембург давлатларида хизмат сафарида.

Нидерландияга ташриф буюрган делегация аъзолари томонидан Шимолий денгиз ҳудудидаги ҳукуматларга электрон хизматлар ва электрон ҳукуматнинг кейинги босқичини янада ривожлантириш доирасида блокчейнни жорий этишни жадаллаштиришга ёрдам берувчи БЛИНГ лойиҳалари кўздан кечирилди.

Шимолий халқаро қабул маркази ва Гронинген шаҳрида (Нидерландия) Фуқаролар билан ишлаш бўлимида паспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва бошқа рухсатномаларни расмийлаштириш жараёнини рақамлаштириш амалиёти билан танишилди.

Бу ерда янги технологияларнинг жорий этилиши ва тартиб-таомилларнинг соддалаштирилиши натижасида рухсатномаларни расмийлаштириш муддати 8 ҳафтадан 2 кунга қисқартирилишига эришилган.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Forwarded from MAKAN.UZ
⚡️Мәмлекетлик хызметлерди көрсетиўдеги қолайлықлар

👉
https://makan.uz/kk/article/19477

@makan_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
Давлат бошқаруви, ҳуқуқий соҳа ва давлат хизматлари борасидаги масалалар бўйича аудио подкаст ташкил этилади

☑️ Суҳбат спикери:

Русланбек Давлетов – Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири

Овозли чат 12 ноябрь соат 19:00да @huquqiy_gap каналида старт олади.

📥 Саволларингизни @huquqiy_gap телеграм каналидаги изоҳларда қолдиринг.
Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Маслаҳатлашув миссияси аъзолари билан видеоконференцалоқа форматидаги экспертлик учрашуви бўлиб ўтди.

Мақсад - давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига тааллуқли дастур лойиҳаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш.

Учрашувда ОТБ Маслаҳатлашyв миссияси аъзолари таркибида Давлат бошқаруви бўйича катта иқтисодчи Чидем Aкин, ОТБ Ўзбекистондаги доимий миссиясининг хусусий секторни ривожлантириш бўйича катта мутахассис Бобур Ғофуров ва Техник кўмак мувофиқлаштирувчиси Олеся Тихенко иштирок этди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#MXO_PHAJ_jańalıqları
#Kóshpeli_xızmetler

Balanıń tuwılǵanlıǵın dizimge alıw májbúriy bolıp esaplanadı.

Biraq ayrım sebepler yamasa ata-anasınıń nemquraylıǵı sebepli óz waqtında tuwılǵanlıq haqqında gúwalıq ala almaǵan puqaralarda joq emes.

Qońırat rayonı «Ádebiyat» APJ aymaǵında jasawshı, jıllar dawamında tuwılǵanlıǵın tastıyıqlawshı hújjetin yaǵnıy (metrika) alalmay, óziniń huquqlarınan tolıq paydalana almay júrgen 1996-jıl 8-oktyabr sánesinde tuwılǵan Ajimuratov Kushbay Aralbay ulı da basqa puqaralar qatarında tuwılǵanlıq haqqında gúwalıqqa iye boldı.

Bunnan tısqarı Ajimuratov Aralbaydıń turaq jayınıń xújjetleri úyrenilgende kadastr pasportı alınbaǵanlıǵı anıqlanıp, sol jerdiń ózindinde ámeliy járdem kórsetilip kadastr xújjetleri tayarlandı.

Ajimuratov Kushbay Aralbay ulına Qońırat rayonı Mámleketlik xızmetler orayı hámde rayonlıq PHAJ bólimi tárepinen tuwılǵanlıǵın tastıyıqlawshı hújjetti alıwda ámeliy járdem kórsetildi.

Búgin máselesi unamlı sheshilgenliginen quwanıshlı Kushbay tuwılǵanlıq haqqında gúwalıq alıwda jaqınnan járdem bergen Qońırat rayonı MXO hám PHAJ bólimine óziniń sheksiz minnetdarshılıǵın bildirdi.

Kanalǵa aǵza bolıw: https://t.iss.one/qrmxa
#Халқаро_ҳамкорлик

ДХА масъуллари Нидерландиянинг рақамли трансформация йўналишидаги тажрибасини ўрганмоқда.

Нидерландияда хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси VNG-Нидерландия муниципалитетлар ассоциацияси вакиллари билан учрашди.

Учрашувда WEgovernment дастури ижрочи директори жаноб Отто Торс рақамли трансформациянинг Нидерландия давлат идоралари фаолиятига таъсири ҳақида тақдимот қилди.

Шундан сўнг VNG ташкилотининг Common Ground лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. Ушбу дастур доирасида Нидерландия ҳаётида қўлланиладиган ахборот тизимлари ва маълумот базаларини ягона стандартлар асосида қайта кўришга қаратилган.

Делегация аъзолари шу куни Нидерландия блокчейн коалицияси, Гаага шаҳар муниципалитетининг "Open Stad" - очиқ шаҳар дастури, "MijnDenHaag" фуқаролар онлайн портали ва бошқа лойиҳалар билан таништирилди.

Учрашув якунида давлат хизматлари ва рақамли трансформация йўналишида қўшимча ҳамкорлик ва келгусида масофавий тажриба алмашиш ҳақида келишиб олинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda