MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
350 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусида халқаро конференция ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида икки минтақа мамлакатлари ўртасида тинчлик ва дўстлик, ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурди.

В Ташкенте начала свою работу международная конференция «Центральная и Южная Азия: региональная взаимосвязанность. Вызовы и возможности».
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в своем выступлении выдвинул ряд важных инициатив, направленных на укрепление мира и дружбы, доверия и добрососедства, расширение взаимовыгодного сотрудничества между странами обоих регионов.

#Mirziyoyev #nutq #konferensiya #mintaqaviybogliqlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​⚡️ 6 ай даўамында мыӊнан аслам нызамбузылыў жағдайлары анықланды

Мәмлекетлик хызметлер агентлиги Қарақалпақстан Республикасы басқармасының Мәмлекетлик органлар ҳәм басқа мәкемелер тәрепинен мәмлекетлик хызметлер көрсетилиўи үстинен қадағалаў бөлими тәрепинен халыққа мәмлекетлик хызметлер көрсетиўи үстинен турақлы түрде мониторинг жумыслары алып барылмақта. Усы жылдың 6 айы даўамында ўәкилликли органлар тәрепинен жәми 1 326 нызамбузылыў жағдайлары анықланды.

Соннан, 1 284 жағдайда мәмлекетлик хызметлер өз ўақтында көрсетилмеген, 1 жағдайда туўрыдан-туўры мәмлекетлик хызмет көрсетилип, 4 жағдайда артықша ҳүжжетлер талап етилген, 36 жағдайда мүрәжатлар тийкарсыз бас тартылған ҳәмде 1 жағдайда басқа нызамбузылыў жағдайларына жол қойылған.

Мәмлекетлик хызметлер көрсетиўдиң ең көп нызамбузылыў жағдайы бул Қурылыс министрлиги район (қала) бөлимлери тәрепинен жол қойылған болып, 6 ай даўамында 313 мүрәжатларға немқурайлық пенен қараған, “Қарақалпақ суў тәмийнаты” ЖШЖти район (қала) филиаллары тәрепинен 219, Мәмлекетлик салық комитети район (қала) бөлимилери тәрепинен 207, Мәмлекетлик кадастрлар палатасы ҚР басқармасы район (қала) филиаллары тәрепинен 186, “Аймақлық газ Қарақалпақстан” район (қала) филиаллары тәрепинен 109 жағдайда, Денсаўлықты сақлаў мәкемелери тәрепинен 102, район (қала) Ҳәкимликлери тәрепинен 99, Коммерциялық банклер тәрепинен 51, ҚР Экология ҳәм қоршаған орталықты қорғаў комитети район (қала) бөлимилери тәрепинен 18 жағдайларда нызамбузылыў жағдайларына жол қойылған.

Сонлықтан, физикалық ҳәм юридикалық тәреплердиң мүрәжатларын көрип шығыўда анықланған нызамбузылыў жағдайларын, оларға имканият бериўши себеплер ҳәм шараятларды сапластырыў бойынша ўәкилликли уйымларға 9 усыныс киргизилди. Нәтийжеде 8 шахс интизамий жуўапкершиликке тартылды, 1 шаҳс пенен дүзилген мийнет шартнамасы бийкар етилди, 100 шахслар ескертилди, 69 лаўазымлы шахс ҳәм жуўаплы хызметкерлер қарсысына Өзбекстан Республикасы Ҳәкимшилик жуўапкершилик ҳаққындағы кодекстиң 215 прим 5-статьясы менен ҳәкимшилик баяннамалар рәсмийлестирилди.
#Диққат #Муҳим_маълумот

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг “Пенсия” дастурий мажмуаси сервер қурилмаларида профилактика ишлари амалга оширилиши муносабати билан, 2021 йил 16 июль соат 15:00 дан – 2021 йил 20 июль санасига
қадар
Пенсия миқдори ҳамда пенсия ҳисоблаб чиқариш санаси, вақти ҳақида маълумот тақдим этиш, суюнчи, дафн нафақаларини тайинлаш ва
вафот этганлар ҳамда туғилганлар рўйхатини қабул қилиш бўйича веб-сервислар фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилинади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Халқаро_ҳамкорлик
#Конференцияга_ташриф_доирасида
#Тафсилот

Қозоғистон Республикаси Парламентининг Молия ва бюджет қўмитаси раиси Перепечина Ольга Валентиновна мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси асосида ислоҳ қилинган аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизими билан танишди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Статистика

Хабарингиз бор, Давлат хизматлари агентлигининг асосий вазифаларидан бири - бу жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.

Ушбу вазифани амалга ошириш учун Агентлик масъул мутахассислари томонидан доимий равишда мониторинг ишлари олиб борилади.

Мониторингда давлат идоралари ва ташкилотлар томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш тартибига қай даражада риоя қилинаётгани таҳлил қилиниб, айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#БизКоррупциягаҚаршимиз

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008”, “1148” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
⚡️Тезкор

18 ЁШДАН КАТТА БЎЛГАН БИР ҚАНЧА АҲОЛИ ҚАТЛАМЛАРИ КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИГА ҚАРШИ ОММАВИЙ ЭМЛАНИШИ ШАРТ

Республика махсус комиссиясининг юртимизда коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлашда кўрилаётган чораларни мувофиқлаштириш масалалари бўйича кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда мамлакатимиздаги эпидемиологик ҳолат ҳудудлар кесимида таҳлил қилинди. Касалликнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида фуқароларни карантин қоидаларига риоя қилиш борасидаги масъулиятини ошириш бўйича вазифалар белгиланди.

Йиғилишда айтилганидек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда халқаро экспертлар коронавирусга қарши курашиш ва унинг янги тўлқинларини олдини олиш оммавий вакцинация орқали муваффақиятли ташкил этилиши мумкинлигини таъкидламоқда. Шу муносабат билан сўнгги вақтда дунё миқёсида коронавирусга қарши мажбурий вакцинация амалиёти кенг жорий этилмоқда.

Юртимиз қонунчилигида ҳам “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи атрофдагилар учун хавф туғдирувчи юқумли ва паразитар касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши хавфи бўлган тақдирда тегишли санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида қарорлар чиқариш ваколатига эгалиги кўзда тутилган.

Ушбу қонуннинг 30-моддасида санитария-гигиена тадбирлари ва эпидемияга қарши тадбирлар мажмуига профилактик эмлашлар ўтказиш ҳам киритилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиевнинг “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ўртасида коронавирус инфекциясининг тарқалиб кетишини олдини олиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2015 йил 15 мартда тасдиқланган 0239-07-сонли “Юқумли касалликлар иммунопрофилактикаси” санитария қоидалари ва нормаларидаги эпидемиологик кўрсатма асосида эмлаш жадвалига коронавирус инфекциясига қарши эмлаш тартиби юзасидан қўшимча киритилди.

❗️Унга асосан:
📌 2021 йил 1 сентябргача 18 ёшдан катта бўлган қуйидаги тоифа ёки гуруҳдаги аҳоли қатлами коронавирус инфекциясига қарши 1-доза вакциналари;

📌1 октябргача 2-доза вакциналари;

📌1 ноябргача 3-доза вакциналари билан оммавий эмланиши (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ҳоллар бундан мустасно) шартлиги белгиланди.

Улар қуйидагилар:

▶️ аҳоли билан мулоқотга кирувчи барча турдаги хизмат кўрсатиш объектларининг (давлат хизматлари марказлари, почта бўлинмалари, банклар, лизинг ташкилотлари, нотариуслар, суғурта компаниялари, гўзаллик салонлари, сартарошхоналар ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ барча турдаги савдо объектларининг (озиқ-овқат, хўжалик моллари, кийим-кечак дўконларининг, дорихоналарнинг ва бошқаларнинг) ходимлари;

▶️ спорт мактабларининг ҳамда спорт иншоотларининг ходимлари;

▶️ маданий ҳамда кўнгилочар объектларнинг ва дам олиш масканларининг ходимлари;

▶️ меҳмонхоналарнинг, уй меҳмонхоналарининг, хостелларнинг, отелларнинг, ётоқхоналарнинг ва кемпингларнинг ишчи-ходимлари;

▶️ йўловчи ташиш билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларнинг ходимлари;

▶️ давлат ва нодавлат таълим муассасаларининг ходимлари;

▶️ ҳарбий хизматчилар;

▶️ умумий овқатланиш корхоналарининг, хусусан, жамоат жойларида жойлашган тезкор овқатланиш шохобчаларининг, чойхоналар, тўйхоналар, кафелар ва ресторанларнинг ходимлари, шу жумладан, маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланувчилар;

▶️ барча турдаги давлат ва нодавлат тиббиёт ва тиббий-ижтимоий объектларнинг ходимлари;

▶️ коммунал хизмат соҳаси ходимлари;

▶️ алоқа ва телекоммуникация объектларининг ходимлари;

▶️ давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг ходимлари;

▶️ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ходимлари.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нурмат Отабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари:

12
июлдан кейин касаллик кўрсаткичида яна кўтарилишни кузатяпмиз
. Ҳар куни юзлаб, минглаб одамлар шифохонага тушяпти. Афсуски шифохонада даволанаётган орасида ҳаётдан кўз юмганлар ҳам бор.

Бундай вазиятда дунё эътироф этаётган пандемия, эпидемияга қарши курашишнинг ягона йўли - эмлаш ҳисобланади. Аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитет шакллантирмас эканмиз, вазиятга ижобий таъсир қилиш имконсиз.

1 сентябргача 18 ёшдан юқориларни оммавий эмлаш тадбирлари бошланади. 1-босқич 1-сентябргача; 2-босқич 1-октябргача ва 3-босқич 1-ноябргача амалга оширилади.

▶️@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi