Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#Тафсилот
#ДХА_тренинг
ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА — ХОДИМЛАР САЛОҲИЯТИ
Шу кунларда Агентлик бошқарув ходимларининг малакасини ошириш мақсадида, Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Тренингларда жамоавий ишлаш санъати, етакчиликни ривожлантириш, нотиқлик маҳорати, таъсирчан тақдимот қилиш ва ишонтириш қобилияти, самарали музокаралар олиб бориш, BPR жараёнлари, соҳани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=G5X36yHHM5s
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube Twitter

YouTube
Давлат хизматлари агентлиги ходимлари учун тренинг
Шу кунларда Агентлик бошқарув ходимларининг малакасини ошириш мақсадида, Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
#ДХА_қулайлик
#ФҲДЁ_экстерриториаллик
ФҲДЁ бўлимларида экстерриториаллик тамойили амалда
Эндиликда фуқаролик ҳолатларини қайд этиш учун рўйхатда турган жойингиз бўйича мурожаат қилишнинг ҳожати йўқ! Бунинг учун Сизга яқин жойдаги ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин.
❗️Давлат хизматлари марказларидаги каби ФҲДЁ бўлимларида ҳам экстерриториаллик тамойили асосида ҳуқуқий хизматлар тақдим этилади.
Бугунги кунга қадар 55 мингга яқин фуқароларимиз ушбу қулайликдан фойдаланиб улгурди.
Давлат хизматлари агентлиги халқимизга давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнини соддалаштиришда давом этади.
🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

ТРЕНИНГ ИШТИРОКЧИЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ.
Аввалроқ хабар берганимиздек, Агентлик бошқарув ходимларининг малакасини ошириш мақсадида, Европа Иттифоқи, Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги, БМТ Тараққиёт дастури ҳамкорлигидаги қўшма лойиҳа доирасида тренинглар бўлиб ўтди.
Тренинглар давомида SWOT таҳлил, унинг қоидалари ва босқичлари, BPR жараёнлари, соҳада учраётган муаммолар, давлат хизматлари кўрсатишнинг 5 йиллик стратегияси лойиҳаси муҳокама қилинди.
Ташкил этилган уч кунлик тренингларни муваффақият билан якунлаган иштирокчиларга сертификатлар топширилди.

#ДХА_хабари
#ФҲДЁ_хизматлари
ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида
2 113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган.
Шундан, 937 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар юртимизга келин қилиб олинди.
Батафсил👇
https://davxizmat.uz/uz/news/qiziqarli-statistika

#ТАФСИЛОТ
Давлат хизматлари агентлиги ва бэк-офис мутахассислари бизнес жараёнларини реинжиринги бўйича янги билимларга эга бўлади.
«Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида давлат хизматларини кўрсатишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини яхшилаш» қўшма лойиҳаси доирасида 17-19 август кунлари бўлиб ўтадиган жамоатчиликка бевосита хизмат кўрсатувчи вазирликлар ва идоралар вакиллари учун латвиялик халқаро тренер Даце Груберге иштирокидаги тренинглар бошланди.
https://www.youtube.com/watch?v=dX2dfC9H7UM&feature=youtu.be

ДХА ва бэк-офис мутахассислари бизнес жараёнларини реинжиниринги бўйича янги билимларга эга бўлади.
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
Forwarded from Davlat xizmatlari yangiliklari
🔴 #ДХА_хабари
Аввалроқ хабар берганимиздек, “Ўзбекистоннинг қишлоқ ҳудудларида давлат хизматларини тақдим этишни такомиллаштириш ва маҳаллий бошқарув даражасини ошириш” қўшма лойиҳаси доирасида 7 та туман (Нукус тумани, Шўрчи тумани, Деҳқонобод тумани, Бахмал тумани, Ховос тумани, Косонсой тумани, Нурафшон шаҳри) ҳоким ўринбосарлари ва депутатлари учун Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “Олмос” масканида “Маҳаллий бошқарув масалаларига” бағишланган тренинглар бўлиб ўтмоқда.
Мақсад – янгидан ташкил этилган Кенгаш котибиятлари фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий бошқарув соҳасида илғор хорижий тажриба билан таништириш ва Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат.
Бугун тренингда ДХА директори Улуғбек Муҳаммадиев томонидан иштирокчиларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида жорий этилаётган қулайликлар, давлат хизматларидан масофадан туриб электрон шаклда фойдаланишнинг афзалликлари, хизматлардан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берилди.

Forwarded from S.Zakirova
#ДХА_қулайлик
#ДХА_Бюрократияга_қарши
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди (24.07.2021 йил ПФ-6269-сон).
⚡️2022 йил 1 январдан бошлаб давлат органлари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан
✅а) қуйидаги фактларни тасдиқловчи маълумотларни:
❌тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома маълумотларини;
❌лицензия, рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар
ва хабарномалар қабул қилинганлиги тўғрисида тасдиқнома мавжудлиги бўйича маълумотларни;
❌давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланганлиги тўғрисида маълумотларни;
❌қимматли қоғозлар, қимматли қоғозлар билан амалга оширилган операциялар, дивидендлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотларни;
❌кам таъминланган оила ёки оила аъзоси сифатида рўйхатга олинганлиги тўғрисида маълумотларни;
❌жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар тўғрисида маълумотларни;
❌олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотларини;
❌жисмоний шахс ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
❌жисмоний шахс умумий ўрта таълим (11-синф негизида) муассасасини тугатганлиги ҳақида маълумотларни;
❌фуқаро “Ёшлар дафтари” ёки “Аёллар дафтари”да мавжудлиги тўғрисида маълумотларни;
❌ўзини ўзи банд қилган шахслар тўғрисида маълумотларни;
❌олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат тўғрисида маълумотларни;
✅б) қуйидаги ҳужжатларни:
❌молиявий ҳисоботлар нусхаларини;
❌жисмоний шахсларнинг охирги 12 ойдаги иш ҳақини тасдиқловчи маълумотномаларни;
❌ижтимоий нафақа ва пенсиялар тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинади.
❗️Бунда, давлат органлари ва ташкилотлари жисмоний шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда, ишга қабул қилиш жараёнида ва бошқа маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишда юқоридаги ҳужжат ва маълумотларни белгиланган масъул давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олади.

⚡️Айрим шахсларга давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади.
✍️Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" Фармони имзоланди.
2021 йил 1 ноябрдан бошлаб
✅ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари марказлари ва (ёки) Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда – ЯИДХП) орқали давлат хизматларини кўрсатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилади (тадбиркорлик фаолияти мақсадларида ёки юридик шахслар вакили сифатида мурожаат қилинган ҳолатлар бундан мустасно);
✅ б) Давлат хизматлари марказлари, “Лицензия” ахборот тизими ҳамда ЯИДХП орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатидан 3 иш кунидан ортиқ вақтга кечиктирилганда, ариза берувчиларнинг мурожаатларига асосан, хизматдан фойдаланиш учун тўланган давлат божлари, йиғимлар ва бошқа ҳар қандай тўловларнинг 50 фоизи уларга 1 иш кунида қайтарилади.
Бунда:
ариза берувчига тўловлар Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан акцептсиз ундириб олинади;
✅ ариза берувчига тегишли давлат хизмати кўрсатилади ва тўлиқ якунланади.
🔗 Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube ·

⚡️2022 йил 1 январдан бир қатор давлат хизматларини кўрсатилиши учун ундириладиган тўловлар камайтирилмоқда ва айримлари учун тўлов бекор бўлмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.
Тадбиркорлик субъектларига давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида янги намунадаги гувоҳнома бериш аввал Базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари бўлса, эндиликда БҲМнинг 20%миқдорида этиб белгиланди.
Шунингдек, хусусий бандлик агентликлари реестрига киритиш учун тўлов аввал БҲМнинг 1 баравари бўлса, эндиликда БЕПУЛ этиб белгиланди.
Адвокатлик бюроларини, адвокатлик фирмаларини ва адвокатлар ҳайъатларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов аввал БҲМнинг 2 баравари миқдорида бўлган бўлса, эндиликда БҲМнинг 1 баравари этиб белгиланди.
Мақсад — аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни жадаллаштириш, давлат хизматлари сифатли кўрсатилишини таъминлаш.
Aлоқада қолинг: