MXA QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ
350 subscribers
4.13K photos
739 videos
28 files
2.76K links
MÁMLEKETLIK XÍZMETLER AGENTLIGI QARAQALPAQSTAN RESPUBLIKASÍ BASQARMASÍ – Управление Республики Каракалпакстан Агентства государственных услуг

☎️ 1148

📩 [email protected]

🌐 www.davxizmat.uz

📲 https://www.facebook.com/rkgosuslug/
Download Telegram
#Хизмат_сафари #Аҳоли_билан_мулоқот

Деҳқонобод аҳли билан самимий суҳбат

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига кираверишда Гумбулоқ маҳалласи жойлашган.

Маҳалладаги 735 та хонадонда 4624 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда.

1 та мактабгача таълим муассасаси ва 2 та мактаб мавжуд.

Ҳудуд аҳли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланишади.

Давлат хизматлари агентлиги директори У. Муҳаммадиев, вилоят халқ қабулхонаси мудири Ф. Жумаев, туман ҳокими З. Алиқуловлар биргаликда маҳаллада хонадонма-хонадон юриб, фуқаролар билан мулоқот қилишди.

Маҳалладаги хотин қизлар билан самимий суҳбат давомида уларни қийнаб келаётган масалалар, эҳтиёжлари ва истаклари билан қизиқишди.

Мактабгача таълим маскани мавжуд бўлсада, боғча ёшидаги болаларни тўлиқ қамраб ололмаётганини, иложи бўлса боғчани кенгайтириш таклифини билдиришди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДХАдан_табрик

Азиз Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизими ходимлари!

Йиллар давомида, мамлакатимиз ривожланишининг ҳар бир босқичида, ташкилотингиз олдига қўйилган ўта муҳим вазифани ишончли адо этиб – халқимизнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини турли офатлардан ҳимоя қилиб, фалокатга учраган кишиларнинг оғирини енгил қилиб келмоқдасиз.

Ўтган 2020 йил пандемия, турли табиий офатлар билан бой бўлган даврда айнан Сизларнинг тезкор ёрдамингиз, жонкуярлигингиз аҳоли учун алоҳида аҳамият касб этди.

Ишончимиз комил, барча ўзбекистонликлар Сиз, жонингизни фидо этаётган муҳим фаолиятингиз билан фахрланади.

Хизматингиз учун ташаккур!

Касб байрамингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизга ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, хотиржамлик ва муваффақиятлар тилаймиз.

Ҳурмат билан,
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси
Президент Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 14-саммити ишида иштирок этади.
Ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак учрашуви кун тартибидан COVID-19 дан кейинги даврда минтақада амалий ҳамкорликни ривожлантиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида минтақавий шерикликни ривожлантириш борасидаги фикр-мулоҳазаларини баён этиши ҳамда қатор таклифларни илгари суриши кутилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 марта примет участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества.
В повестку дня предстоящей встречи лидеров государств-членов организации включены актуальные вопросы практического сотрудничества в обширном регионе в период после COVID-19.
Предусматривается, что в своем выступлении глава нашего государства представит видение перспектив развития регионального партнерства и выдвинет ряд предложений.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ДХМ_Маҳалла_Фуқаро

Деҳқонободга кўмак.

Аввалроқ хабар берганимиздек, Давлат хизматлари агентлиги директори Улуғбек Муҳаммадиев Қашқадарё вилоятида хизмат сафарида.

Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ бўлимлари фаолиятини ўрганиш билан бир қаторда, ҳудуд аҳолиси билан мулоқот қилмоқда.

Билдирилган талабларга асосан сайёр хизматлар кўрсатилиб, масофадан туриб давлат хизматларидан фойдаланиш ўргатилмоқда.

Бугун Деҳқонободнинг "Гумбулоқ" маҳалласида "Обод маҳалла" дастури доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари кетмоқда. Давлат хизматлари агентлиги ҳам 400 дона павлония кўчати, 200 дона сосна (арча) ва 200 дона ясень дарахти кўчатларини етказиб бериб, ҳудудни кўкаламзорлаштиришга ўз ҳиссасини қўшди.

Шунингдек, ҳудуддаги "Темир дафтар","Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган аҳолисига 1500 туп мевали дарахтларнинг кўчатлари ҳайрия қилинди.

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
Президент Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтган 14-саммитида иштирок этди.
Саммит кун тартибига мувофиқ COVID-19 пандемиясидан кейинги даврда ушбу нуфузли ташкилотга аъзо давлатлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан ташкилот маконида кўп томонлама шерикликни ривожлантириш мақсадида қатор муҳим ташаббуслар илгари сурилди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в работе 14-го саммита Организации экономического сотрудничества в формате видеоконференции.
В соответствии с повесткой дня были рассмотрены актуальные вопросы расширения практического сотрудничества между государствами-членами этой авторитетной организации в период после пандемии COVID-19.
В целях развития многостороннего партнерства на пространстве организации лидером нашей страны был выдвинут ряд важных инициатив.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #mintaqaviyhamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter