Salıq xızmeti xabarları
3.22K subscribers
8.66K photos
2.16K videos
161 files
7.5K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

〽️Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тартиби ва муддатлари белгиланди

☝️Унга кўра, солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари электрон тарзда солиқ органи қарори билан 10 кун муддатгача қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилади👉

солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этмаганда;

камерал солиқ текшируви натижалари бўйича талабномага тушунтиришлар ёки тузатишлар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда, шунингдек солиқ органи талаб қилган ҳужжатларни тақдим этмаганда;

солиқ текшируви ўтказаётган солиқ органи мансабдор шахсларини кўрсатилган ҳудуд ёки бинога киришига тўсқинлик қилганда;

солиқ тўловчи кўрсатилган манзилда йўқ бўлганда.

❗️Солиқ тўловчиларнинг банк ҳисобварақлари бўйича операцияларини 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш суд қарори билан амалга оширилади.

Солиқ органининг банк ҳисобварақ бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида солиқ органи судга мурожаат қилмаган тақдирда, банк томонидан солиқ тўловчининг банк ҳисобварағи операциялари тўхтатилиши бекор қилинади.

Асос: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 ноябрдаги “Солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 736-сон қарори билан “Солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари билан боғлиқ операциялар бўйича солиқ органи ва банк тизими ўртасида электрон маълумот алмашиш тартиби тўғрисида” Низом
#қонунчиликдаги_янгиликлар #онлайн_НКМ
#новое_в_законодательстве #онлайн_ККМ

Онлайн-назорат касса техникаларини қўллаш тартиби ўзгаради

🔸Онлайн-НКМ
🔸виртуал кассаларга
қўйилаётган талаблар такомиллаштирилмоқда.

👉 Батафсил
__________________________

Изменится порядок использования онлайн контрольно-кассовой техники

Совершенствуются требования к:
🔸онлайн-ККМ;
🔸виртуальной кассе.

👉 Подробнее
#қонунчиликдаги_янгиликлар
#новое_в_законодательстве

Ўзини ўзи банд қилиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланди

❇️ Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар 👥 учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига 📝 яна бир фаолият – «Номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш» киритилди.

🇺🇿 Бу Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган.

👉 Ҳужжатдаги бошқа меъёрлар ҳақида батафсил
__________________________________

Утверждено Положение о порядке самозанятости

❇️В перечень 📝 видов деятельности (работ, услуг) доступных самозанятым лицам 👥, включен еще один – «Деятельность по сохранению и использованию объектов нематериального культурного наследия (аския, лапар и дорбозлик)».

🇺🇿 Это предусмотрено постановлением Кабинета Министров

👉 Подробнее о других нормах Положения