Salıq xızmeti xabarları
3.28K subscribers
8.64K photos
2.15K videos
158 files
7.46K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
Экспортёрнинг 2021 йил 1 майгача бўлган дебитор қарздорлиги учун жарималар бекор қилинди

▪️2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилади.
▪️Дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисобланади.

▫️Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспортёрларга
▫️“эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни олиб кириш ва расмийлаштириш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорёрларга
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтирилади. (ПҚ-5087. 21.04.2021 йил)
#солиқ_имтиёзлари
#льготы

Экспортерам и импортерам

▪️Прекращается применение штрафных санкций за просроченную дебиторскую задолженность по внешнеторговым операциям, сформировавшейся по состоянию на 1 мая 2021 года.
▪️Начиная с 1 мая сроки возникновения дебиторской задолженности исчисляются заново.

Двукратно снижены штрафные санкции:
▫️для экспортеров, допустивших задержку валютных поступлений из-за рубежа;
▫️для импортеров, своевременно не обеспечивших ввоз и оформление товаров в таможенном режиме «выпуск для свободного обращения», выполнение работ или оказание услуг.
(ПП-5087, от 21.04.2021г.)
«Обнал фирмалар» фаолияти билан боғлиқ Суд жараёнларида ДСҚ хатти-ҳаракатларининг қонунийлиги исботланмоқда

⚡️Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғини тўлашдан қочиш «схема»ларига қарши бошланган фаол ҳаракатларда қонунчилик талабларига қатъий риоя этилганлиги Суд жараёнларида ҳам ўз тасдиғини топмоқда.

Хусусан, Фарғона, Бухоро, Сирдарё вилоятларида иқтисодий судларнинг ҳал қилув қарорига асосан 4 та ҳолатда давлат солиқ хизмати органларининг хатти-ҳаракатлари қонунийлиги исботланган.

🖇Мисол учун, «Мухаммадрасул савдо барака» МЧЖнинг Фарғона вилоят солиқ органлари қарорини ғайриқонуний деб топиш ва 120,3 млн.сўмлик инкассо топшириқномасини ижро этишни бекор қилиш тўғрисидаги даъво аризаси Фарғона туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилган. Шунингдек, солиқ органларининг ҚҚСни ҳисобга олишни бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатлари қонуний деб топилган.

🔹Бундан ташқари тадбиркорлик субъектлари томонидан маъмурий судларга киритилган 14 та шикоят аризалари бўйича иш юритиш келтирилган важларнинг асоссиз эканлиги сабабли тугатилган, 1 та ҳолатда кўрмасдан қолдирилган ва 1 та ҳолатда маъмурий суднинг ҳал қилув қарори билан шикоят аризасини қаноатлантириш рад этилган.

🖇Жумладан, Давлат солиқ қўмитаси томонидан Наманган вилоятида рўйхатдан ўтган «Namangan Export Company» МЧЖ бюджетга ҳақиқатда тўланмаган 6,5 млрд.сўм қўшилган қиймат солиғини асоссиз ҳисобга олганлиги аниқланган.

Тадбиркорлик субъекти Наманган туманлараро маъмурий судига шикоят аризаси бериб, солиқ органларининг жамият ҳисоб-рақамига инкассо топшириқномасини қўйишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.

Мазкур иш юзасидан суд муҳокамаси 2021 йил 22 апрель куни якунланди ва суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди. Унга кўра, тадбиркорлик субъектининг шикоят аризасини қаноатлантириш рад этилган.

Давлат солиқ хизмати органлари тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаги барча масалалар қонуний ҳал этилишидан манфаатдордир ва бунинг учун «Солиқчи-кўмакчи» тамойили асосида уларга амалий ёрдам кўрсатиб боради.

Шу билан бирга, ҳар қандай ҳуқуқбузарлик ва ноқонуний фаолиятга қарши муросасиз курашишини маълум қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

🔸Жами даромади беш миллиард сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар фойда солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳар ойнинг 23-кунидан кечиктирмай тўлашлари лозим.

🔸Солиқ тўловчилар ҳисобот чораги биринчи ойининг 10-санасига қадар жорий чоракда кутилаётган фойдадан келиб чиқиб, бўнак тўловлари суммаси тўғрисида солиқ органларига маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга.

🔸Кутилаётган фойда суммаси асоссиз камайтириб кўрсатилган тақдирда солиқ органлари тақдим этилган маълумотномага ўзгартириш киритишга ҳақли.

Аввалроқ жорий йилнинг II чораги учун маълумотномаларни 12 апрелга қадар (дам олиш кунларини инобатга олган ҳолда) тақдим этиш ҳақида эслатиб ўтилган эди.

🔸Белгиланган муддатда II чорак учун бўнак тўловлари суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этмаган солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинетларига хабарномалар юборилади.

🔖Хабарномада солиқ тўловчиларнинг 2021 йилнинг I чораги учун фойда солиғи бўйича тақдим қилган ҳисоботларига асосан, солиқ органлари томонидан II чорак учун ҳар ойлик бўнак тўловлари учун киритиладиган солиқ суммаси маълум қилинади.

Солиқ органлари 2021 йил II чорак учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммасини Солиқ кодексининг 340-моддасига асосан 2021 йилнинг I чораги фойда солиғи учун тақдим қилган ҳисоботга асосан ҳисобланган фойда солиғи суммасидан келиб чиқиб аниқлайди.

⚡️Муҳим! Мажбуриятларни муддатида ихтиёрий бажариш, қўшимча пеня ҳисобланиши ва ортиқча харажатларнинг олдини олади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#дайджест

🆕Ҳафта давомида солиқ соҳасида рўй берган янгиликларни кузатиб боришга улгурмаяпсизми

Ундай бўлса, соҳадаги энг муҳим хабарлар жамланган
СОЛИҚ ВАҚТИ айнан Сиз учун❗️

🗓 19-24 АПРЕЛЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
⚡️⚡️Давлат солиқ қўмитаси «нақдлаштирувчи фирмалар» билан молиявий алоқада бўлган, Бухоро вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари томонидан ҚҚС тўламаслик билан боғлиқ масалалар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.

Давлат солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бўйича ваколатли орган сифатида қонунчилик ҳужжатлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини ноқонуний камайтириш натижасида ҳосил бўлган солиқ қарздорлигини мажбурий ундирувга қаратиш чораларини кўрди.

📚Давлат солиқ қўмитасининг хатти-ҳаракатлари солиқ тизимини тартибга солувчи амалдаги қонун ҳужжати – Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси нормаларига асосланади. Хусусан, солиқ органлари асоссиз ҳисобга олинган солиқ миқдорларига ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эга.

Давлат солиқ қўмитаси «қонун олдида барчанинг тенглиги» тамойилига амал қилган ҳолда ҳамда солиқларни ўз вақтида ва тўлиқ тўлайдиган хўжалик юритувчи субъектларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини сунъий равишда камайтириб кўрсатишнинг олдини олиш учун ўз ваколати доирасидаги чораларни кўрмоқда.

📍Шуниси эътиборлики, солиқ тўловчилардан (жорий йилнинг 1 майига қадар мурожаат қилган) қўлланилиши керак бўлган жазо чоралари, яъни Солиқ кодексининг 223 ва 224-моддаларида назарда тутилган солиқларни тўламаганлик учун белгиланган жарима чораси қўлланилмаган ҳолда аслида уларнинг мажбурияти бўлган қарздорлик суммасигина ундирилган.

Шу билан бирга, Ҳукумат комиссиясининг топшириқларини бажариш мақсадида солиқ идораларига тегишли ариза билан мурожаат қилган барча хўжалик юритувчи субъектларга (нафақат Бухоро вилояти) солиқ қарзларини бўлиб-бўлиб, яъни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш имконияти берилмоқда.

❗️Давлат солиқ қўмитаси қонуний ваколатлари доирасида солиқ мажбуриятларининг тўлиқ бажарилиши устидан назоратни давом эттиради.
⚡️⚡️Государственный налоговый комитет по вопросам неуплаты НДС хозяйствующими субъектами Бухарской области, имевшими финансовые отношения с «обнальными фирмами», сообщает следующее.

В целях обеспечения исполнения норм законодательства Государственный налоговый комитет, как уполномоченный орган по контролю над исполнением налогоплательщиками своих налоговых обязательств, принял меры по принудительному взысканию сумм недоимок по налогам, образовавшимся за счет неправомерного уменьшения сумм НДС, подлежащих перечислению в бюджет.

📚Действия налогового комитета основаны на нормах действующего законодательного акта, устанавливающего систему налогов, – Налогового кодекса Республики Узбекистан. В частности, право налоговых органов на корректировку необоснованно принятых в зачет сумм налога.

Налоговый комитет, руководствуясь принципом «всеобщего равенства перед законом», и в целях защиты интересов субъектов предпринимательства, в полном объеме уплачивающих налоги, принимает меры в пределах своей компетенции для предотвращения искусственного занижения налогоплательщиками своих налоговых обязательств.

📍Примечательно, что с налогоплательщиков взыскана сумма недоимки, являющаяся, по сути, их обязательством, и без применения в их отношении мер наказаний – штрафов за неуплату налогов, предусмотренных статьями 223 и 224 Налогового кодекса (обратившимся до 1 мая т.г.).

Вместе с этим, для исполнения поручения Правительственной комиссии, всем хозяйствующим субъектам (не только Бухарской области), обратившимся в налоговые органы с соответствующим заявлением, предоставляется возможность уплатить налоговую задолженность в рассрочку, т.е. равными долями в течение 6 месяцев.

❗️Государственный налоговый комитет в рамках законодательных полномочий продолжит контроль над полным исполнением налоговых обязательств.
📣 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин бўлади

21 апрелда имзоланган «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарорига биноан айрим тадбиркорлик субъектларининг солиқ мажбуриятларини бажаришида имтиёзлар тақдим этилмоқда.

Мазкур қарорда 2021 йил 1 июндан солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаётган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи бериш назарда тутилмоқда.

Ушбу имтиёз:

уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган;

солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига татбиқ этилади.
#ютуқли_ўйинлар #призовые_игры

Ўйинга 3 кун қолди 🎉🎉🎉

🗓Ютуқли чек ўйинларининг IV тиражи 29 апрель соат 17:00да “O‘zbekiston” телеканалида жонли эфирда бўлиб ўтади.

Чек ўйинларида 200га яқин омадли иштирокчи ғолиб бўлди! Сизчи, 25 та 🎁🎁🎁 қимматбаҳо совринлардан бирига эга бўлишни истайсизми?

▫️5 та 💰пул ютуғи;
▫️3 та🖥телевизор;
▫️3 та ❄️кондиционер;
▫️3 та🔥газ плитаси;
▫️3 та📱мобиль телефон;
▫️3 та «Хумсон» санаторийсига йўлланма
▫️4 та 🚲 велосипед.
Супер ютуқ – Chevrolet Spark 🚘 автомобили.

Шартлар жуда оддий!

❗️Чекдаги 12 сондан иборат фискал белги/фискальный признакни топинг ва 1077 рақамига SMS тарзда юборинг ёки Soliq/Payme/Click мобил иловалари орқали QR кодини сканер қилинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқ ҳамкор” – ёрдамга тайёр

Агар сиз:
👉
Харид чекини бермаслик;
👉Банк пластик картаси орқали тўлов қабул қилишни рад этиш;
👉Пластик картада тўлов қилинганда маҳсулотни қимматроқ сотиш;
👉Ноқонуний фаолият юритиш ҳолатларига дуч келсангиз, дарҳол 📲Soliq мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали тез ва осон мурожаат қилинг.

📤Ҳар бир мурожаат тезкорлик билан ўрганилиб, натижаси бўйича маълумот берилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#4_СЕКТОР

Әмиўдәрья районы 4-сектор аймағында сектор басшысы тәрепинен кәмбағаллықты қысқартыў, кем тәмийинленген ҳәм социаллық қорғаўға мүтәж пуқараларға жәрдем көрсетиў, исбилерменлик субъектлерин қоллап-қуўатлаў бағдарында қатар жумыслар әмелге асырылмақта.

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/qrmsb
#ҚҚС #ЭҲФ

📢 ҚҚС тўловчилари учун солиқ ҳисоботларида имтиёзларни шакллантириш ва уни ЭҲФ тизимида автомат танлаш тест режимида

⚙️ ҚҚС ҳисоботларини автоматлаштириш ишлари амалга оширилмоқда ва ушбу имкониятлардан солиқ тўловчилар тест режимида фойдаланиб кўришлари ҳамда қўшимча таклифларини билдиришлари мумкин.

Бунинг учун 2021 йил 1 майдан бошлаб, электрон ҳисобварақ – фактуралар дастурига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда:
👉 ЭҲФ расмийлаштириш жараёнида “ҚҚС сиз” ва “0 ставка” танланганда, ҚҚС бўйича имтиёзлар киритилиши;
👉 бир томонлама янги ЭҲФ турлари, яъни
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида);
- хизматлар экспорти (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида);
- бозор нархидан паст нархда реализация;
- божхона нархидан паст нархда реализация турлари жорий қилиниб, хўжалик юритувчи субъектларнинг бирламчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари соддалаштирилмоқда.

👉 Батафсил танишинг
#НДС #ЭСФ

📢 Плательщики НДС могут в тестовом режиме автоматически сформировать в налоговой отчетности льготы и указать их в системе ЭСФ

⚙️Продолжается работа по автоматизации налоговой отчетности НДС, налогоплательщики могут воспользоваться новыми возможностями в тестовом режиме и внести предложения.

С 1 мая в систему электронных счетов-фактур вносятся следующие изменения и дополнения:
👉 льготы по НДС при выставлении ЭСФ формируются выбором "Без НДС" и "0 ставка";
👉 новые типы односторонних ЭСФ упрощают оформление первичных документов:
- экспорт услуг (на территории Республики Узбекистан);
- экспорт услуг (за пределами Республики Узбекистан);
- реализация ниже рыночной стоимости;
- реализация ниже таможенной стоимости.

👉 Подробнее
Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмаси Расул Кушербаевни судга берди

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг таркибий бўлинмалари ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Кушербаев Расул Хидралиевич устидан Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судига даъво аризаси киритди.

Бунга Р.Кушербаевнинг «HUMAN UZ» ахборот порталидаги “Сўз блогерларга” кўрсатувининг 2021 йил 23 февралдаги сонида айтган ҳақоратомуз сўзлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг депутатлик одоби қоидалари 22-бандида, депутат оммавий ахборот воситаларида чиқишда давлат органлари ва бошқа органларнинг фаолиятига муносабат билдирганда, уларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган қўпол, ҳақоратомуз ибора ва сўзларни қўллашга, асоссиз айбловларга йўл қўйишга ҳақли эмаслиги, агар депутатнинг баёнотида шундай фикрлар мавжуд бўлса депутат ўз фикрларининг янглишлиги ёки нотўғрилигини ошкора тан олиши ва кечирим сўраши кераклиги белгиланган.

Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 99, 100, 1021 ва 1022-моддалари ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 33, 189 ва 191-моддаларига асосан жавобгар Кушербаев Расул Хидралиевич давлат солиқ хизмати органлари ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларига нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали раддия бериши ҳамда кечирим сўраши лозим.

Шунингдек, жавобгар хатти-ҳаракатлари орқали солиқ органларига 4,6 млрд. сўм миқдорида маънавий зарар етказган. Ушбу маънавий зарар ундирилгач, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармасига ўтказилади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы мәмлекетлик салық басқармасы хабарлайды

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/qrmsb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн_ҚКМ

⚡️Чектутыныўшылар ҳуқықларын қорғаў кепиллиги ҳәм сатыўшының исенимлилик көрсеткиши

💊 Дәриханаларда, 🍸алкоголь ҳәм 🚭темеки өнимлери сатыў пунктлери, АЖҚШларында ҳәм 🛒🛍 ири саўда комплекслеринде ҳәр бир сатып алған өнимиңиз ушын 🧾QR кодлы чек бериў менен бирге әмелге асырылыўы лазым.
✔️ Олар тек онлайн қадағалаў-касса машиналары ҳәм виртуал кассалардан бериледи.

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/qrmsb
Жорий йилнинг I чорагида ҳисобланган солиқларнинг 95 фоизи ихтиёрий равишда тўланди

📉Жорий йилнинг I чорагида давлат бюджетига 29,3 трлн. сўм солиқ тушумлари таъминланди ва ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 123 фоизга ўсди.

📊Қўшимча даромадлар суммаси 1,7 трлн. сўмга ёки ўтган йилнинг мос даврига (599 млрд. сўм) нисбатан 2,8 бараварга ўсди.

“Солиқчи –кўмакчи” тамойили орқали тадбиркорлик субъектларига мажбуриятларини бажариш учун яратилган қулайликлар ва кўрсатилган амалий ёрдам натижадасида ҳисобланган солиқларнинг 95 фоизи ихтиёрий равишда тўланди.

🗓Тушумларнинг 90 фоизи ҳар ойнинг 25-санасигача ва қолган 10 фоизи охирги 5 кунда таъминланди. Таққослаш учун 2020 йилда тушумларнинг 73 фоизи ҳисобот ойининг 25-санасигача ва қолган 27 фоизи охирги 5 кунликда тушган.

Давлат солиқ хизмати органлари солиқ маъмурчилигини янги босқичга чиқаришдаги сермаҳсулликни II чоракда ҳам давом эттиради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#салықшы_кɵмекши

📣Қарақалпақстан Республикасы мәмлекетлик салық басқармасы тәрепинен Республикамыз аймағында 🏗🛣📈 инвестициялық проектлериниң иске түсирилиўин жетилистириў 📊, жаңа жумыс орынларын жаратыў, сондай-ақ пуқаралар бәнтлигиниң тәмийинлениўине кɵмеклесиў мақсетинде 🏆 таңлаў ɵткерилетуғынлығын хабарлаймыз.

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/qrmsb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭҲФ

📢 Солиқ тўловчилар учун тегишли қулайликлар яратиш мақсадида 2021 йил 29 апрель соат 00:01 дан 30 апрель соат 23:59 гача охирги 12 ой давомида у ёки бу сабабга кўра ўз вақтида расмийлаштирилмаган электрон ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш имконияти берилишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Солиқ тўловчиларнинг зиммасига солиқ базаси ва ҳисобга олинган ҚҚС суммасига тузатишлар киритилганлиги ҳисобига аввал тақдим этилган солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш мажбурияти юклатилади.
——————————
#ЭСФ

📢 С целью создания возможностей для налогоплательщиков с 00-01 часов 29 апреля до 23-59 часов 30 апреля 2021 года предоставлена возможность оформить счета-фактуры, которые по тем или иным причинам не были своевременно оформлены в течение последних 12 месяцев.

В этой связи на налогоплательщиков возлагается обязанность внесения изменений в ранее представленную налоговую отчетность, связанных с корректировкой налоговой базы и принятых к зачёту сумм НДС.