Salıq xızmeti xabarları
3.12K subscribers
8.73K photos
2.17K videos
167 files
7.53K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокидаги брифинг.

7-Савол. Коронавирус карантини даврида фуқароларга солиқларни тўлаш бўйича қандай енгилликлар тақдим этилади?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокидаги брифинг.

8-Савол. Дорихоналарда нархларни сунъий оширганлик учун чора борми?
© UzReport.news
Forwarded from 67 studio
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокидаги брифинг.

9-Савол. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун қандай енгилликлар бериляпти?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров иштирокидаги брифинг.

10-Савол. Коронавирус эпидемияси вақтида фуқароларда солиқ, нархларнинг асоссиз оширилиши бўйича саволлар пайдо бўлса кимга мурожаат этишлари керак?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Karakalpakstan.uz
2020 йил 25 март ҳалотига Нукус шаҳри ва барча туман бозорларида сотилаётган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлариниг нарх-наволари ҳақида ахборот

Унга кўра, бир килограмм картошка нархи 2 минг сўмдан 4 минг сўмгача.

Бир килограмм картошка нархи 1 минг 500 сўмдан 3 минг сўмгача.

Бир килограмм гуруч нархи 3 минг 500 сўмдан 7 минг сўмгача.

Бир килограмм гўшт нархи 37 минг сўмдан 47 минг сўмгача.

Бир дона тухум нархи 500 сўмдан 1000 сўмгача.

Бир килограмм сабзи нархи 1000 сўмдан 1 минг 500 сўмгача.

Бир килограмм помидор нархи 12 минг сўмдан 20 минг сўмгача.

Бир килограмм бодринг нархи 7 минг сўмдан 18 минг сўмгача.

Бир килограмм буғдой нархи 2 минг 800 сўмдан 4 минг сўмгача.

Бир килограмм олма нархи 5 минг 500 сўмдан 17 минг сўмгача.

Бир килограмм узум нархи 6 минг сўмдан 10 минг сўмгача.

Бир килограмм балиқ нархи 12 минг сўмдан 35 минг сўмгача.

Бир килограмм карам нархи 800 сўмдан 3 минг сўмгача.

Бир литр сут нархи 4 минг сўмдан 7 минг 500 сўмгача.

👉 Каналимизга аъзо бўлиш - https://t.iss.one/QRMinis
Қарақалпақстандағы улыўма аўкатланыў орынлары жумыслары ўақытша тоқтатылды

👉 https://kar24.uz/?p=8698

📱 Kar24.uz расмий саҳифалари

Telegram | Instagram | Facebook
Forwarded from QARAQALPAQSTAN JASLARÍ
БАҲАЛАР ҚАДАҒАЛАЎЫ ДАЎАМ ЕТТИРИЛМЕКТЕ
Мойнақ районлық салық инспекциясы ҳәм Өзбекстан Республикасы Бас прокуратурасы жанындағы эканомикалық жынаятларға қарсы гүресиў Департаменти Қарақалпақстан Респуликасы Мойнақ районы бөлими хызметкерлери тәрепинен орынларда азық-аўқат өнимлериниң турақлылығын тәмийнлеў мәқсетинде турақлы түрде мониторинг ҳәм түсиник жумыслары өткерилмекте.
Турақлылықты сақлаў, баҳалардың тийкарсыз өсиўиниң алдын алыў бойынша мәмлекетимиз басшысы тәрепинен берилген тапсырмалардың орынланыўын тәмийнлеў, бул жағдайда тек ғана мәмлекет уйымлары емес, ал путкил халық және де аўызбиршиликли түрде жәмленип, дүнья машқаласы болып турған пандемияның кери тәсирин жумсартыў бойынша елимизде алып барылып атырған сиясатын қоллап-қуўатлаў кереклигин үгит-нәсиятламақта.
Иләжлар даўамында халықтың наразылығына себеп болып атырған ҳалатларға жол қойып атырған, яғный азық-аўқат ҳәм дәри-дәрмақ баҳаларын тийкарсыз тәризде асырып сатып атырған шахсларға есткертиўлер берилип, унамсыз ҳалатлар орынларда сапластырылмақта.
Азық-аўқат ҳәм дәри-дәрмақ баҳаларын тийкарсыз тәризде асырып сатыў ҳалатлары бойынша мониторинг даўамында 4 ҳалат, исеним телефон арқалы 3 мүрәжат келип түсип, наразылық себеплери орынларда сапластырылды.
Сондай-ақ, Мойнақ районы Дийхан базарында еки күн халықтың бирлемши тутыныў өнимлери ҳәм азық-аўқат өнимлеринин арзанлатылған саўда ярмаркасы шөлкемлестирилди. Ярмаркада халықтың бирлемши азық-аўқат өнимлери болған гөш, балық өнимлери, сүт ҳәм сүт өнимлери, аўыл хожалық өнимлери, палыз өнимлери, ун хәм нан өнимлери, мийўелер ҳ.т.б өнимлер арзанлатылған баҳада сатылыўы тәмийнленди. Өнимлердиң баҳасының турақлылығын тәмийнлеў иләжлары даўам етпекте.
Д.ҚАЗАХБАЕВ, Мойнақ районы МСИ бас инспекторы.
Қорақалпоғистонда нарх-навонинг барқарорлиги таъминланмоқда
https://kruz.uz/uz/news/show/10111

Каналга қўшилиш: @kruzuz
#УйдаҚолинг
#ОставайтесьДома

Карантин давомида уйдан чиқмаган ҳолда солиқ мажбуриятларини амалга ошириш имконияти мавжуд

Солиқ тўловчиларга кўрсатилаётган хизматларни соддалаштириш ва янада қулайлаштириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси томонидан “SOLIQ” мобил иловаси жорий қилинди.

Янги "SOLIQ" мобил иловасини ушбу 👉 ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.
__________________________

В период карантина выполнять налоговые обязательства можно не выходя из дома

Для упрощения услуг, предоставляемых налогоплательщикам, и дальнейшего удобства пользования ими, Государственный налоговый комитет разработал мобильное приложение “SOLIQ”.

Скачать новое мобильное приложение "SOLIQ" вы можете по 👉 ссылке.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
9 та туман давлат солиқ инспекцияларига янги раҳбарлар тайинланди

Давлат солиқ хизмати органларида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 март куни коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумки, мазкур касаллик жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир этмоқда. Одамлар саломатлигидан иқтисодиётни устун қўйган давлатларнинг аччиқ тажрибаси бу йўлнинг нечоғлик нотўғри эканини кўрсатмоқда.

Шу боис мамлакатимизда инфекциянинг кенг тарқалиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда касалликни даволашга барча куч ва воситалар сафарбар қилинди.

Хусусан, карантинга олинган фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида биринчи босқичда 10 минг ўринга мўлжалланган карантин зонасини барпо этиш ишлари якунланмоқда.

Ушбу вилоятда 2 та беш минг ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда. Унинг мингталик биринчи блоки яқин кунларда фойдаланишга топширилади.

Бундан ташқари, Сурхондарё, Наманган ва Навоий вилоятларида ҳар бири минг кишилик модуль касалхоналар ва карантин пунктларини жиҳозлаш ишлари бошланди.

Йиғилишда аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.

Соғлиқни сақлаш ва молия вазирликларига 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилиш, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шифокорларимизга амалий ёрдам бериш ва уларнинг малакасини ошириш учун хорижий мутахассисларни жалб қилиш, тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқаришни кунига 5 миллион донага етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди.

Сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди.

Тиббиёт ва ҳарбий олий ўқув юртлари талабаларидан иборат кўнгиллилар жамоасини тузиб, ёлғиз кексалар, боқувчиси йўқ оилаларга ҳамда олис ҳудудларга озиқ-овқат, гигиена ва дори воситалари етказиб беришни ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича кўрсатма берилди.

Мамлакатимизда коронавирус пандемиясининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 мартдаги фармонига мувофиқ, бу борада кўплаб имтиёз ва преференциялар белгиланган эди.

Бугунги йиғилишда давлатимиз раҳбари бизнес вакилларининг фикрини инобатга олган ҳолда, уларга яна қўшимча енгилликлар бериш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилганидек, 1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди. 1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди. Карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади. Шунингдек, барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади.

Бундан ташқари, карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади. Аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинади.

Йиғилишда янги иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадини ошириш ва камбағалликни қисқартириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги сифатида қайта ташкил этилиши маълум қилиниб, унинг асосий вазифалари кўрсатиб ўтилди.

https://uza.uz/oz/politics/izhtimoiy-va-tibbiy-mu-ofazani-kuchaytirish-b-yicha-shimcha--26-03-2020