Salıq xızmeti xabarları
3.27K subscribers
8.65K photos
2.15K videos
161 files
7.48K links
Tarawǵa baylanıslı múrájatlardı jollaw ushın: @saliq_murajat_bot

Instagram https://www.instagram.com/saliq_xabarlari
Facebook https://www.facebook.com/saliqxabarlari
Youtube https://www.youtube.com/channel/UCs9W8hHE


Maģlìwmat ushın tel: (61) 222-00-33
Download Telegram
Қорақалпоғистонда Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилиниб, 452 та маҳалланинг ҳар бирига 500 миллион сўмдан ажратилди.

Осиё тараққиёти банкидан жалб қилинган 274 миллион доллар ҳисобидан “Бухоро – Нукус – Бейнов” йўналишидаги 240 километр магистрал йўл яқин кунларда ишга тушиши маълум қилинди.

Оролбўйидаги иқлим шароитини яхшилаш бўйича ҳам жуда катта дастур бошланган. Сўнгги етти йилда Орол денгизининг қуриган тубида 1,9 миллион гектарда ўрмонзорлар барпо этилди. Натижада, ҳудуднинг ўрмон билан қопланиш даражаси 19 фоиздан 35 фоизга етди.

Экотизимни яхшилаш, шўрланган, сувсиз муҳитда янги нав ва уруғларни яратиш учун Оролбўйи халқаро инновация маркази ташкил этилди.

Яқинда тасдиқланган қишлоқ хўжалигини иқлимга мослаштириш дастурига кўра, Оролбўйида иқлим ўзгариши оқибатини юмшатишга 80 миллион доллар берилади.

Facebook|Instagram|X
Шулар билан бирга, Қорақалпоғистон аҳолисини рози қилиш, ҳаётини яхшилаш, инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳудуд раҳбариятида ташаббускорлик етишмаётгани, туман ҳокимлари эса бунга масъулиятсизлик билан ёндашаётгани кўрсатиб ўтилди, амалга оширилаётган ишлар етарли эмас, деб топилди.

Йил бошидан Бўзатов, Беруний, Қораўзак, Кегейли, Мўйноқ, Тахиатош, Тахтакўпир, Хўжайли ва Шуманайда инвестиция 5 миллион долларга ҳам етмагани қайд этилди.

Инвестиция ҳисобига ташкил қилинган баъзи корхоналар ишламаётгани, ҳудудда экспорт 100 миллион доллардан кам бўлгани танқид қилинди.

Facebook|Instagram|X
Йил бошидан Қорақалпоғистондаги корхоналар 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган айрим корхоналарда иш ўринлари камайган.

Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларини “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.

Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқлиги ҳисобга олинса, шаҳар-туман ҳокимлари бу имкониятларни лойиҳа ва иш ўрнига айлантира олганда, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Давлатимиз раҳбари ҳудуднинг ишга солинмаган имкониятларини кўрсатиб берди.

Масалан, туризм ва хизмат кўрсатиш соҳаси. Йил бошидан Қорақалпоғистонга 1 миллион 300 минг сайёҳ ташриф буюрди. Лекин меҳмонхона ўринлари 2,5 мингга ҳам етмагани учун туристлар нари борса 1-2 кун вақтини Қорақалпоғистонда ўтказаяпти.

Нукус шаҳрида жойлашган Аччиқ-кўл атрофидаги 20 гектарда турар-жой комплекси, замонавий меҳмонхона ва дам олиш масканларини ташкил қилиш мумкин.

Нукус шаҳри ва туманидан ўтган Дўстлик канали ва Кегейлидаги “Кегейли” канали бўйида йирик савдо ва сервис мажмуаларини барпо қилса бўлади.

Нукус шаҳрида жойлашган “Истиқлол” парки 5 йилдан буён ишламаяпти. Ушбу боғ хусусий шериклик асосида фойдаланиш учун берилса, тадбиркорлар 10 миллион доллар сармоя киритиб, замонавий парк барпо этиш таклифини берган.

Амударё, Тўрткўл, Беруний, Хўжайлида туристларни жалб қилиш бўйича жуда катта салоҳият борлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Хўжайлидаги Самонкўл ва Бағман маҳаллаларида тадбиркорлар 10 миллион доллар инвестиция киритиб, 2 та паррандачилик комплексини ишга туширмоқчи.

Тўрткўлдаги Уллибоғ маҳалласида 6 та тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Уларга асосий темир йўлга уланиш учун ўз ҳисобидан 100 метр тармоқ тортишга рухсат берилса, қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, 2 миллион долларлик экспорт қилишини айтмоқда.

Беруний, Тўрткўл, Хўжайли ва Амударё туманидан ўтувчи “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов” йўли бўйидаги 140 гектар ерда 300 та савдо ва сервис объектини жойлаштирса бўлади.

Элликқалъада 19 та маҳалла атрофида бозор йўқлиги учун Тўрткўл ва Беруний туманларига боришга мажбур. Бу маҳаллаларга яқин жойдан 10 гектар ажратилса, тадбиркор 5 миллион доллар инвестиция киритиб, замонавий бозор қурмоқчи.

Facebook|Instagram|X
Шу каби кўплаб имкониятларни санаб, Президент Қорақалпоғистон туман ва шаҳар ҳокимлари масъулиятини ошириш бўйича янги тизим бўлишини таъкидлади.

Бунда, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳар ойда ўзига бириктирилган биттадан вилоятга боради, улардаги яхши тажрибаларни ўрганади ва туманида жорий қилади. Тадбиркорларга ўз ҳудудидаги салоҳият ва устун жиҳатларни тадбиркорларга тақдимот қилади, камида 5 тадан ташаббускор топиб, ўз туманига олиб келади ва лойиҳани бошлайди.

Ҳафтада бир кунни тўлиқ тадбиркор ва инвесторларга ажратиб, муаммосига ечим топади.

Шунингдек, Қорақалпоғистон ҳудудлари билан бошқа вилоятлардаги туманлар ўртасида кооперацияни йўлга қўйиш бўйича ҳар йили инвестиция форуми ўтказилади.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йили Қорақалпоғистондаги саноат лойиҳалари учун 100 миллион доллар ресурс берилди.

Нукус шаҳрида саноат ипотекаси асосида тадбиркорларга бериладиган 35 минг квадрат метр майдони бор илк лойиҳа ишга тушаяпти. Бир ой ичида яна бир шундай объект фойдаланишга топширилади.

Мутасаддиларга ушбу тажрибани оммалаштириб, йил якунигача Нукус эркин иқтисодий зонаси ҳудудида замонавий технопарк ташкил қилиш топширилди. Бунда, бизнес учун тайёр бинолар қурилиб, тадбиркорларга 10 йилга лизингга беради.

Шунингдек, Қорақалпоғистонда саноатни ривожлантириш учун яна 100 миллион доллар йўналтирилади.

Facebook|Instagram|X
Нукус шаҳрида 1 миллион доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкалари тўғридан-тўғри берилаяпти.

Кичик инвестицияларга ҳам ер тўғридан-тўғри берилса, инвесторлар Нукус шаҳри, туман марказлари ва йўл бўйларида камида 2 минг аҳолини иш билан таъминламоқчи.

Давлатимиз раҳбари бундай кичик ва ўрта лойиҳаларга ерни тўғридан-тўғри ажратиш таклифини маъқуллади.

Умуман, Қорақалпоғистонда амалга оширса бўладиган яна 9,5 миллиард долларлик 120 та истиқболли лойиҳалар тайёрланган.

Сентябрь ойида Қорақалпоғистонда йирик Инвестиция форумини ўтказиш режа қилинган. Масъулларга форумга пухта тайёргарлик кўриш топшириғи берилди.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистон туманлари ҳокимлари ва иқтисодий комплекс йил якунигача 121 минг аҳолини банд қилиши муҳимлиги таъкидланди.

Бунинг учун тадбиркорларнинг кредит ва айланма маблағ билан боғлиқ масаласини тез-тез ҳал қилиш, маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, 9 мингта микро ва кичик лойиҳани ишга тушириш, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлашга 636 миллиард сўм йўналтириш вазифалари белгиланди.

Шуларни ҳисобига йил якунигача Қорақалпоғистонда камбағаллик даражаси ҳозирги 13,6 фоиздан 8,5 фоизга тушиши ҳисоб-китоб қилинган.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистон аҳолисига қулай шароитлар яратиб бериш учун республика бюджетидан йил якунигача қўшимча 100 миллиард сўм берилиши белгиланди.

Келгуси йилда Қорақалпоғистонда ижтимоий соҳа ва инфратузилма учун 1 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратиш режа қилинган. Хусусан, 24 та мактаб, 5 та боғча, 7 та тиббиёт муассасаси қурилади ва таъмирланади.

Саноат зоналари ва йирик ишлаб чиқариш объектларига инфратузилма олиб боришга 353 миллиард сўм йўналтирилади.

Қорақалпоғистоннинг имкониятларини тўлиқ ишга солиш мақсадида ҳудудни ривожлантириш бўйича берилган топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли ижроси устидан назорат Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Турсинхан Худайбергенов зиммасига юклатилди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз тадбиркорлар билан бу йилги очиқ мулоқот айнан Қорақалпоғистонда ўтказилишининг сабабларини айтди.

Қайд этилганидек, Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор.

Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Жумладан, сўнгги беш йилда алоҳида фармон ва қарорлар билан 52 турдаги имтиёз ва енгилликлар берилди.

Ушбу имтиёзлар ҳисобига ўтган даврда тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди.

Бундан ташқари, 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳаларга инфратузилма қилиб беришни ҳам давлат ўз зиммасига олган.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистоннинг иккинчи устунлиги – ер ажратишнинг содда тизими жорий қилинган.

Нукус шаҳрида 1 миллион доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкалари тўғридан-тўғри берилмоқда.

Учинчиси. Қорақалпоғистон – бу Янги Ўзбекистоннинг дарвозаси. Чунки катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудуд айнан Қорақалпоғистон.

Лекин, тадбиркорларимиз бу имкониятдан тўлиқ фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, хом ашё “Довуд-ота” постидан олиб ўтилса, Сариёғочга нисбатан масофа 1 минг километрга, транспорт харажати эса 25 фоизга камаяди.

Агар импорт хом-ашё Қорақалпоғистонни ўзида қайта ишланиб, тайёр маҳсулот қилиб, экспортга чиқариладиган бўлса, ташишдан иқтисод қилинган маблағ 2 карра ошади.

Facebook|Instagram|X
Эртага республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин энг кўзга кўринган тадбиркор ва инвесторлар Қорақалпоғистонда тўпланади.

Бундан ташқари, хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз келиб, Қорақалпоғистон шароити билан танишади. Ҳудудий студияларда мингдан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этади.

Ушбу тадбиркорлар билан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга бошқа ҳудудлардан келган тадбиркорлар билан ишлаб, ҳар бир туман кесимида “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Бу дастур Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматларни ривожлантириш учун янги нафас, камида 10 миллиард долларлик инвестиция ва 500 минг иш ўрни учун катта замин бўлади.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#salıq_kalendarı

🗓 Esletpe ❗️ 2024-jıl 20-avgust

iyul ayı ushın:

- QQS esabatın tapsırıw hám salıqtı tólewdiń sońǵı kúni
(Salıq kodeksi 273-statya 1-2 bólimler);

- eger iyul ayında dividendler hám procentler esaplanǵan bolsa, dividendler hám procentlerden alınatuǵın salıq summası boyınsha salıq esabatın tapsırıwdıń sońǵı kúni
(Salıq kodeksi 345-statya 5-bólim);

- norezidentlerdıń dáramatlarınan alınatuǵın salıq summaları boyınsha salıq esabatın salıq agenti tárepinen tapsırıwdıń sońǵı kúni
(Salıq kodeksi 355-statya 1-bólim);

- jer astınan paydalanǵanlıǵı ushın salıqtıń esab-kitabın tapsırıw hám tólewdiń sońǵı kúni
(Salıq kodeksi 454-statya 3-4 bólimler).

- suw resurslarınan paydalanǵanlıǵı ushın avans tólemlerdi salıq dáwirinde salıq summası BEMnıń 200 esesinen kóbiregin quraytuǵın yuridikalıq shaxslar tárepinen (AAS tólewshilerden tısqarı) jıllıq salıq summasınıń 1/12 bólegi muǵdarında tólewdiń sońǵı kúni
(Salıq kodeksi 448-statya 3-bólim).

🟢telegram 🔴 facebook 🔵 instagram 🟠 youtube
Бироздан сўнг Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланади.

Қорақалпоғистонда юртимизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин тадбиркор ва инвесторлар тўпланди. Шунингдек, мулоқотда хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз иштирок этади. Ҳудудий студиялардан 3 мингга яқин бизнес вакиллари қатнашади.

Давлатимиз раҳбари тадбиркорликни ривожлантириш учун қўшимча шароитлар яратиш бўйича муҳим янги ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

Скоро в Нукусе начнется открытый диалог Президента Шавката Мирзиёева с предпринимателями.

В Каракалпакстане собралось около 300 предпринимателей и инвесторов со всех регионов страны. Также в диалоге будут участвовать более 40 соотечественников, наладивших бизнес за рубежом. Из региональных студий примут участие около 3 тысяч представителей бизнеса.

Ожидается, что глава нашего государства выдвинет важные новые инициативы по созданию дополнительных условий для развития предпринимательства.

Facebook|Instagram|X
Нукус шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бошланди.

Бутун мамлакатимизда бўлаётган кенг кўламли ўзгаришларни Қорақалпоғистон мисолида яққол кўриш мумкинлиги таъкидланди.

Бугунги таҳликали ва мураккаб замонга қарамасдан, иқтисодиётимиз барқарор ўсиб бораётгани, дунёдаги нуфузли халқаро ташкилотлар, хорижий давлатлар етакчилари буни эътироф этаётгани қайд этилди.

Яқинда Халқаро валюта жамғармаси мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти илк бор 100 миллиард доллардан ошганини тасдиқлади.

Шундай юксак маррага эришишда илғор технологиялар асосида замонавий корхоналар очаётган, юз минглаб янги иш ўринларини яратаётган ва дунё бозорларига жадал кириб бораётган азму шижоатли тадбиркорларнинг ҳиссаси беқиёс экани эътироф этилди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентдан бошлаб Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, ҳокимлар, Савдо-саноат палатаси, Бизнес омбудсман – барча-барча раҳбарлар йил бўйи тадбиркор билан доимий мулоқотда бўлди.

Тадбиркорлар кўтарган 700 дан ортиқ масала, ташаббус ва янги лойиҳалар қўллаб-қувватланди, 8 триллион сўм қўшимча маблағ ажратилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, хизматлар ривожи, тадбиркорлик инфратузилмаси учун яна 18 триллион сўм йўналтирилди.

Энг муҳими – маҳалладаги микролойиҳадан тортиб, мегалойиҳагача қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим йўлга қўйилди.

Илгари кредит, бозор топиш, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар, тинимсиз “текшир-текширлар” сабабли 60 фоиз янги тадбиркорлар фаолияти биринчи йилнинг ўзидаёқ тўхтаб қолар эди.

Ҳозир эса уч йилдан ортиқ ишлаётган корхоналар улуши 76 фоизни ташкил этиб, илк бор 300 мингтага етди. Яна 100 мингдан зиёд шундай якка тартибдаги тадбиркорлар бор.

Facebook|Instagram|X
Бу йилнинг ўзида тадбиркорларнинг товар айланмаси ўтган йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 986 триллион сўмга етди.

Йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан 100 миллиард сўмгача бўлган ўрта корхоналар 2 карра кўпайди.

Айланмаси 100 миллиард сўмдан ортиқ йирик корхоналар эса 2 минг 200 тадан ошди. Бу ҳам ўтган йилга нисбатан 2 баравар кўп бўлди.

Солиқ, банк, молия, бутун иқтисодиёт комплекси “маҳаллабай” ва “мижозбай” ишлашни бошлагани натижасида олдин зарар билан ишлаган 16 минг корхона ярим йилда 6,5 триллион сўм фойдага чиқди.

Facebook|Instagram|X
Бугунги кунда 100 тадан ортиқ ишчиси бор корхоналар 3 мингга яқинлашиб, улардаги иш ўрни бир йилда 440 мингга кўпайди.

Хусусий секторда 5 миллион сўмдан кўп маош оладиган ишчилар 1 миллиондан ошди. Шундан 370 минги 10 миллион сўмдан зиёд ойлик олади.

Булар тадбиркорларимиз “сояда” ишлашдан кўра қонуний фаолият, соғлом рақобатни манфаатли деб билаётганидан далолат.

Тадбиркорлик рейтингида “А” ва “Б” – яхши тоифага кирувчи корхоналар 91 мингга кўпайди, яна 170 минг корхона “Д” – энг ёмон тоифадан чиқарилди. Бунинг ҳисобига солиқ текширувлари ўтган йилга нисбатан 2 карра, жумладан, камерал текширувлар 3 карра қисқарди.

Шу даврда йирик солиқ тўловчилар тушумлари 10 фоизга, вилоят даражасидаги корхоналарда 25 фоизга, туман тадбиркорлари тўлаётган солиқлар 40 фоизга ўсди.

Facebook|Instagram|X