Qaraqalpaqstan R. IIM | Rásmiy kanal
8.01K subscribers
15.9K photos
3.99K videos
8.37K links
Қарақалпақстан Республикаси Ишки ислер министрлиги рәсмий телеграмм каналы
Веб-сайт: www.qriiv.uz
Download Telegram
Forwarded from Hudud Inform
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Беруний туманига ташриф буюриб, янги шамол электр станциясига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.
Йиллик қуввати 360 миллион киловатт-соат бўлган ушбу лойиҳа 108 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига амалга оширилади. Станция ишга тушгач, 110 минг хонадонни қўшимча электр энергияси билан таъминлаш мумкин бўлади.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
Нукус шаҳридаги Чимбой гузари маҳалласида оқсоқоллар билан самимий суҳбат

https://t.iss.one/hudud_inform
2022 йил 24 февраль куни Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг педагог ва ўқувчилари билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги академиясининг Дастлабки тергов ва криминалистика кафедраси ўқитувчиси, доцент, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, подполковник Жаббаров Зокиржон Қодиржонович учрашиб, ўқувчиларга ИИВ Академиясига қабул тартиби, Академиядаги таълим-тарбия жараёни, яратилган шарт-шароитлар ҳақида тушунтириш берилди. Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини жорий йилда тамомлаб, Академияга кириш истагида бўлган ўқувчилар ҳамда лицейда фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб жавоб олдилар. Учрашув таассуротларга бой тарзда ўтказилди.
Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/qriim
Forwarded from Hudud Inform
📊Инфографика: Қорақалпоғистон Республикасининг 2017-2021 йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши

📌Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасига уч кунлик ташрифи давомида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш таҳлил этилмоқда.

📍Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг инфографикасида Қорақалпоғистон Республикасининг сўнгги беш йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишдаги натижалари келтирилган.

✔️#ЯҲМ беш йил давомида 32% ўсди
✔️Саноат ишлаб чиқариш 30% ўсди
✔️Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш 20% ўсди
✔️Фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 59% ўсди
✔️2 278 км сув таъминоти тармоқлари тортилди ва таъмирланди
✔️4 390 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди
✔️мактабгача таълим муассасаларида 15,2 минг, мактабларда 38,3 минг ўрин яратилди
✔️127 мингга яқин иш ўрни яратилди.

https://t.iss.one/hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
Президент Шавкат Мирзиёев Нукус шаҳридаги “Чимбой гузари” маҳалласида бўлди.
Ҳозирга келиб маҳалла аҳолиси 14 мингдан ошган. Бу ерда ижтимоий инфратузилмани яхшилаш масаласи долзарб бўлиб борди. Ва ҳудуд яқинда «Обод маҳалла» дастури доирасида ободонлаштирилди.
Енгил конструкциядан тўқимачилик корхонаси ташкил этилди. Бу ерда 300 дан ортиқ хотин-қиз иш билан таъминланди. Давлатимиз раҳбари улар билан суҳбатлашди.

https://t.iss.one/hudud_inform