Qaraqalpaqstan R. IIM | Rásmiy kanal
8K subscribers
15.8K photos
3.94K videos
8.29K links
Қарақалпақстан Республикаси Ишки ислер министрлиги рәсмий телеграмм каналы
Веб-сайт: www.qriiv.uz
Download Telegram
Президент Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди.
Жиноятчиликни маҳаллаларда жиловлаш, профилактика инспекторлари ишининг натижадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди. Ички ишлар ходимларининг иш ҳақи оширилиши таъкидланди.
Йиғилишда айрим тузилмалар раҳбарлари лавозимидан озод этилди.

Президент принял участие в расширенном заседании коллегии Министерства внутренних дел.
Даны поручения по противодействию преступлениям в масштабе махалли, снижению нагрузки и повышению эффективности работы инспекторов по профилактике. Отмечалось, что размер заработной платы сотрудникам органов внутренних дел будет увеличен.
В ходе заседания освобождены от должности руководители отдельных структур.

#Mirziyoyev #yigilish #IIB #huquqtartibot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Ички ишлар ходимлари туну кун, ҳар қандай шароитда эл хизматида. Бу пандемия шароитида, Бухоро ва Сардобадаги оғир кунларда яққол кўринди. Бошқа пайт ҳам хавф-хатар доим уларнинг ёнида. Иш ҳақини белгилашда буни инобатга олиш зарур. Шунинг учун, жорий йилда барча ички ишлар ходимлари иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган, содда қилиб айтганда, маҳаллада хизмат ўтовчи ходимлар иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти

©️ "67 studio" телеграм канали

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни соҳадаги ислоҳотлар билан батафсил танишиш мақсадида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида иштирок этди

©️ "67 studio" телеграм канали

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok
Forwarded from Tergov departamenti
Нукус туманида сайёр қабул бўлиб ўтди

2021 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Нукус туманидаги Халқ қабулхонаси бўлими биносида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев, Нукус тумани Халқ қабулхонаси бўлими бошлиғи К.Е.Гулманов, Нукус тумани ИИБ бошлиғи подполковник С.А.Казбеков ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари иштирокида...Давомини ўқиш

Tergov.uz|Facebook|Instagram|YouTube
Forwarded from POSTDA|Rasmiy kanal
ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юртимизнинг барча ҳудудларида ёшлар орасида гиёҳвандлик иллатининг олдини олиш бўйича турли тадбирлар уюшқоқлик билан ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, яқинда Мўйноқ туманидаги маёқ қошида туман ҳокимияти ва ИИБ ташаббуси билан мазкур ҳудуддаги тўртта сектор раҳбарлари иштирокида ташкил этилган тадбир ҳам фикримиз тасдиғидир.
Ушбу тадбирда бугунги кунда гиёҳвандлик сабабли юзага келаётган муаммолар ва унинг оқибатлари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди. Шунингдек, йиғилганларга туман Маданият уйи ходимлари ва бошқа санъаткорлар ижросидаги концерт дастури ҳам намойиш этилди.
Эндиликда, бу каби тадбирлар Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа туманларида ҳам давом этмоқда.
Азамат ПИРНИЯЗОВ,
«Postda» мухбири.

👉
@postdarasmiy телеграм каналимизга аъзо бўлинг.