Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлиги
3.93K subscribers
10.1K photos
1.9K videos
21 files
3.47K links
ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлигиниң рәсмий телеграм каналы — t.iss.one/qrdssm
Министрликтиң мурәжатлерди қабыллаў рәсмий телеграм бот каналы
(телеграм бот @qrdsmbot ) 24/7

YouTube www.youtube.com/@qrdssm
Download Telegram
Биласизми?

❗️Инсон ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилаётган муҳим кашфиётлар


🧑🏻‍🔬 Тиббиёт мунтазам изланишлар олиб бориладиган соҳа бўлиб, дунё олимлари инсон саломатлигини асраш йўлида тинимсиз тадқиқотлар ўтказади. Ихтиролар орасида шундайлари борки, улар неча йиллар давомида миллионлаб беморлар ҳаётини сақлаб қолишга ҳизмат қилмоқда. Қуйида уларнинг бештаси ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

🩻 1. Рентген
Бугун замонавий шифохонани рентгенсиз тасаввур қилиш қийин. Германиянинг Вюрцбург университети физиги Вильгельм Конрад Рентген 1895 йилда уни тасодифий тарзда кашф қилган. У катод трубкасидаги ёруғликни ўрганаётганда, тўсатдан қурилмани ёқиб-ўчириш вақтида яқин атрофда турган, барий платиноцианид кристаллари билан қопланган картонда порлаш пайдо бўлаётгани ва йўқолаётганини кўрди. Бунда катод трубкаси қора қалин қоғоз билан ўралган эди. Олим катод трубкасини ёқиб ўчирганида у сезгир барий платиносианид кристалларини порлашига олиб келадиган, ҳамма жойга кириб борувчи нурланиш манбаи бўлиб хизмат қилади, деган хулосага келди.

🔶 2. Нур терапияси
Саратонга қарши курашдаги биринчи самарали усул нур терапиясидир. 1895 йилда Х-нурлари кашф этилгандан сўнг деярли дарҳол олимлар нурланиш таъсир қиладиган тананинг аъзоларида куйишлар пайдо бўлишини пайқашди. Бу эса рентген нурланиши билан саратон ҳужайраларини йўқ қилиш ғоясини келтириб чиқарди. Биринчи рентген терапияси сеанси 1896 йилда Чикагода кўкрак бези саратони билан оғриган аёлда ўтказилди. Ўпка саратонида бу турдаги нур терапияси ҳали ҳам қўлланилади ва 10-15% ҳолларда тўлиқ даволанишга олиб келади.

🫀 3. Сунъий юрак клапани
Ушбу ихтиронинг ҳаётга татбиқ этилиши кардиологиянинг ривожи ва инсон танаси томонидан рад этилмайдиган синтетик тўқималар ҳамда полимер материалларни яратиш технологияларининг пайдо бўлиши билан мумкин бўлди. У туфайли миллионлаб одамларнинг ҳаёти сақланиб қолди. Инсон юраги тўрт камерадан иборат бўлиб, 4 та клапандан биттасининг фаолияти бузилиши ҳам бутун юрак ишининг бузилишига олиб келади. 1957 йилда биринчи сунъий ишлайдиган клапан тақдим этилган. Ҳозирда ясалган материалининг турига караб, клапанларнинг бир неча турлари мавжуд.

4. Дефибриллятор
Электр разряди билан юрак мушакларининг мажбурий ишга туширилиши натижасида кўплаб инсонларнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Ушбу қурилма “дефибриллятор” деб аталади — турли қисмлар мушакларининг қисқариши ғайритабиий аритмик тарзда содир бўлгандаги юрак фибрилациясига тескари равишда шундай номланган. Кучли фибрилляцияда юрак тўхтайди.

📎 Бу ҳодиса биринчи марта 1899 йилда Жан-Луи Прево ва Фредерик Бателли томонидан ўрганилган. 1930 йилларда турли мамлакатларда ҳайвонларда электрошок дефибрилляциясини амалга ошириш имкони ўрганилган. 1956 йилга келиб, Пол Золл инсондаги очиқ юрак операцияси вақтида 110 вольтли ўзгарувчан ток босими ёрдамида биринчи муваффақиятли дефибрилляцияни амалга оширган. 1960 йилдан бошлаб деярли бир вақтнинг ўзида бир нечта мамлакатларда автоном дефибрилляторлар яратилган.

🟢 5. Стент
Кардиожарроҳлар томирнинг зарарланган жойини алмаштириш ғоясини узоқ муҳокама қилишган, аммо қийинчилик стент материалларини ва уни ўрнатиш технологиясини тўғри танлашда эди. Ниҳоят, 1986 йилда Жак Пуэл ва Улрих Зигварт Францияда биринчи марта беморга стент ўрнатдилар. Биринчи стентлар соф металлдан ясалган найчага ўхшарди. Ҳозир эса улар ҳалқалар ва бошқа кўринишдаги тўрсимон шаклда бўлиши мумкин. Уларни ишлаб чиқариш учун турли хил материаллар қўлланилади.

🔷 Тромблар вужудга келиш хавфини камайтириш учун ўзидан дори чиқарадиган стентлар ҳам мавжуд.
Стентнинг ихтироси ва имплантацияси миллионлаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолди. Шуни айтиш кифояки, шу пайтгача юрак ишемик касаллигининг ўз вақтида ташхис қилинмагани туфайли дунёда ҳар йили 7 миллионга яқин одам вафот этади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Милклар нега қонайди? Бу — пародонтоз...ми?!

📌 Кўпчилик тишларни юваётганда уларнинг қонашига унчалик эътибор бермайди. Аслида бу ҳолат оғиздан ҳид келиши, тишлар бўшаб қолиши ва тушиши каби белгилар билан намоён бўлувчи пародонтоз касаллигидан дарак беради.

Хўш, у қандай касаллик? Унга асосан қайси ёшдаги инсонлар дучор бўлади? Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш мумкинми?

👨‍⚕️Ушбу саволларга тиббиёт фанлари доктори Абдуазим Юлдашев жавоб берди.

🦷Пародонтоз — тиш атрофидаги тўқималарнинг сурункали яллиғланиши ва бундан тиш катакчалари емирилиши оқибатида уларнинг тушиб кетиши билан кечувчи касаллик, — дейди мутахассис. — У кўпинча 35 ёшдан кейинги даврда 40-50 фоиз киши чалинадиган милк касаллиги бўлиб, уни тўлиқ даволаш технологиялари ишлаб чиқилган.

Хасталик пародонт томирлари ва нервлари бузилиши ёки касалланиши натижасида тиш атрофидаги тўқималарнинг қон билан етарли таъминланмаслиги оқибатида келиб чиқади. Овқат чайнаганда милкка зўр келиши, тишда тош йиғилиши, оғиз бўшлиғининг талаб даражасида парвариш қилмаслик, луқмани нотўғри тишлаш, сунъий тишларни тўғри ўрнатмаслик, шунингдек организмда кечадиган умумий касалликлар пародонтозга сабаб бўлиши мумкин.

🩸Касаллик дастлаб милкда ачишиш, қичишиш ва томир уриши каби белгилар билан бошланади. Сўнг тиш бўйни очилиб қолади, баъзан милк яллиғланиб шишади, тиш чўтка билан ювилганда ёки қаттиқроқ овқат ейилганда, милк қонайди. Оғиз бўшлиғи шишиб қизариши, бора-бора тишларда тош, нохуш ҳид пайдо бўлишига олиб келади.

🥗 Унинг ривожланишига тиш оралиғида овқат қолдиқлари, бактериялар, тери ҳужайралари ва милк ораси очилиб қолиши янада қулай шароит яратади. Бу қолдиқларнинг барчаси сўлак билан аралашиб, қаттиқ тош ҳосил қилади.

🟢 Пародонтознинг кейинги босқичида тишларни ушлаб турган таянч суяк аста-секин емирилиб, даволашга киришилмаса, унинг “умри” қисқаради. Натижада овқат чайнаш ва ҳазм қилиш бузилади. Шу тариқа милк қатламининг сурункали яллиғланишини келтириб чиқарадиган бактериялар учун қулай муҳит пайдо бўлади.

🔬 Тиш қатламида яшовчи сон-саноқсиз бактериялар организмга салбий таъсир кўрсатиб, қонни қуюлтиради. Бу миокард инфаркти, инсульт, артериал гипертония каби хавфли касалликлар хавфини оширади. Милкнинг зарарланиши ҳомиладорликда турли зўриқишларга сабаб бўлиши аниқланган.

🔶 Касалликнинг олди олинмаса, бошқа бир номдаги хасталик – гингивитнинг бошланиши учун айни муддаодир. Милкдан йиринг (пиорея) ажралади, тишларнинг илдизи яққол очилиб, тўкилишга тайёр туради. Кўринишидан соғлом бошқа тишларда ҳам айнан шу жараён такрорланади.

🖇 Тиш оғриқлари шундайки, йиллар мобайнида бунга “ҳозирлик” кўрилади. Касаллик зўрайиб, авж нуқтасига етган паллада бемор шифокорга мурожаат қилади. Ваҳоланки, бу вақтда ғишт қолипдан кўчгани боис касалликни даволаш қийинлашади.

🩺 Тўғри, пародонтоз билан оғиз бўшлиғи касалланган бемор учун самарали дори-дармон турлари кўп. Аммо даволашдан кўра, бунга дучор бўлмаслик чора-тадбирларини кўриш афзалдир. Жумладан, тиш тошлари ва биоплёнка қалин бўлиб кетмаслиги учун оғиз бўшлиғини сифатли тиш пасталари билан тозалаб туриш тавсия этилади.

❇️ Шунингдек, даволаб бўлмайдиган тишлар олиб ташландими, милк “қочиши”га йўл қўймасдан, унинг ўрнига турли композитдаги сунъий тишларни ўрнатиш мақсадга мувофиқ. Қандли диабет касаллиги бўлган беморлар бир йилда 3-4 маротаба стоматолог кўригидан ўтиб турмаса, қисқа вақт ичида 60- 70 фоиз тишларини йўқотиб қўйиш мумкин.

‼️Овқатланиш рационига эътибор бермай туриб, нафақат пародонтоз, балки бошқа тиш касалликлари ҳам зўрайиб кетишини унутмаслик керак. Таркибида С, А, В витаминлари бўлган қаттиқ мева-сабзавот турлари – қизил булғор қалампири, бодринг, сабзи, саримсоқпиёз, олма, турп, редиска, қорағат (смородина) таомномадан ўрин олса, муаммога ўрин қолмайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Алдаўшылар ҳаққында видеоролик төменги силтемеде:

https://www.youtube.com/watch?v=IcCS69jpS8I

Жақынларыңызға тарқатың, олардыңда алданып қалыўының алдын алың.

Сийшемби - Қарақалпақстан куни!

👍 туймесин басыўды умытпаң!!!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Хабар берганимиздек, кеча Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасининг бугунги ҳолати, амалдаги тиббиёт тизимидан аҳолининг қанчалик розилиги, бу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда келажакдаги истиқболли режаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

📊 Унда 2024 йилнинг биринчи чорагида соҳада амалга оширилган ислоҳотларнинг самарадорлиги атрофлича таҳлил қилинди.

🖥 Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи А. Худаяров вазирлик томонидан ушбу даврда бажарилган ишлар ва галдаги муҳим вазифалар хусусида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди.

🔬 Унда давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган ушбу марказ томонидан бирламчи бўғин ва тез тиббий ёрдам тизимини такомиллаштириш, давлат тиббий суғуртасини жорий этиш, дори-дармонлар харидини тартибга солиш бўйича ишлаб чиқилган қатор таклифлар атрофлича таҳлил қилинди.

🖥 "Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази" лойиҳа офиси директори Элдор Одилов бу борада амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар хусусида маълумот берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Тайынлаў

Абдисаметова Гаухар Орақбаевна


Өзбекстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлигиниӊ арнаўлы буйрығына тийкар-Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министриниӊ “Аналық ҳәм балалықты қорғаў” бойынша орынбасары лаўазымына тайынланды.

Ол усы күнге шекем Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлигиниӊ бөлим баслығы лаўазымында жумыс ислеп келген.


ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳамшира–2024” кўрик-танловининг республика босқичида юқори натижаларни қайд этган ҳамширалар туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан тақдирланди

@qrdssm
#ДАҒАЗА

Ҳүрметли Республикамыздыӊ ҒХҚ ўәкиллери ҳәм блогерлер, мәлимлеме хызмети тараў қәнигелери сизлерди-Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлигинде болып өтетуғын “Мәмлекетлик қамсыздандырыў қоры” Қарақалпақстан Республикасы бөлими тәрепинен 2024 жыл әмелге асырылған ҳәм алдағы әмелге асырылатуғын жумыслары ҳақкында болып өтетуғын баспа сөз конференциясына бәршеӊизди мирәт етип қаламыз.

Басланыў ўақты: 24 май саат 15_00
Мәнзил: Қарақалпақстан Республикасы Денсаўлықты сақлаў министрлиги, мәжлислер залы
И.Каримов көшеси 152 жай.
Мағлыўмыт ушын телефон:
+998907027397

ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm
Үшинши қабаттан секирген ҳаялдың денсаўлығы жақсы...
(Бүгин наўқасқа үйине рухсат берилди )

ҚР Денсаўлықты сақлаў министриниӊ “Аналықты ҳәм балалықты қорғаў” бойынша орынбасары Г.Абдисаметова Республикалық Қыстаўлы медициналық жардем Илимий орайы Қарақалпақстан филиалына барып, өзин үшинши қабаттан таслаған ҳаялдың денсаўлығынан хабар алды .


ҚР Денсаўлықты сақлаў министрлиги
Мәлимлеме хызмети

@qrdssm
❗️Пойтахтимизда “Офтальмологияда инновацион технологиялар” мавзуидаги халқаро илмий-анжуман ўз ишини бошлади.

Тадбир Соғлиқни сақлаш вазирлиги кўмагида Ўзбекистон офтальмологлар ассоциацияси ва Ўзбекистон врачлар ассоциацияси томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда маҳаллий мутахассисларимиз билан биргаликда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Испания, Швейцария, Россия Федерацияси, Беларус Республикаси, Қозоғистон, Туркманистон каби давлатлардан етук олимлар иштирок этмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram