Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
15.3K subscribers
19.9K photos
1.23K videos
2 files
13.9K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
“Парламентаризмни ривожлантириш: Ўзбекистон ва Малайзия тажрибаси” мавзуида видеоконференцалоқа форматида парламент форуми бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов ва Малайзия парламенти Вакиллар палатаси Спикери ўринбосари Моҳд Рашид бин Ҳасан иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасидаги муносабатлар ҳамда амалий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича ўзаро ишларни давом эттиришга келишиб олинди.
https://parliament.gov.uz/uz/international/31331/
_____________________________

Состоялся парламентский форум в формате видеоконференции на тему «Развитие парламентаризма: Опыт Узбекистана и Малайзии».
В нем приняли участие первый заместитель Спикера Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан А. Саидов и заместитель Спикера Палаты представителей парламента Малайзии Мохд Рашид бин Хаснон.

По итогам форума стороны договорились продолжить совместную работу по укреплению отношений и практическому сотрудничеству между Республикой Узбекистан и Малайзией.
https://parliament.gov.uz/ru/events/other/31334/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
МАҚСУДА ВОРИСОВА: Нима учундир мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медал соҳиби бўлган абитуриентга ҳеч қандай имтиёз йўқ, лекин республика фан олимпиадалари ғолибларига имтиёз белгиланган. Ёки бўлмасам, Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаларига белгиланган имтиёз. Агар шу танловда олий таълимга имтиҳонсиз кириш имтиёзи бекор қилинса, танловда қатнашувчи қизлар таркиби қандай ўзгарар экан?..
https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31335/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
“Ухлаётган” пулларни қандай уйғотамиз?

Энг аввало, юридик шахслар, айниқса, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини ошириш ва жозибадор, рағбатлантирувчи банк омонат турларини таклиф қилиш, бунинг учун банкларда кредит фоизларини камайтириш, яъни реал амалий ишларни бажариш зарур. Чет эл тажрибасини қўллаган ҳолда кредит бериш учун талаб қилинадиган ҳужжатларни минимал даражага тушириш (2-4 тадан ошмаслиги керак) мақсадга мувофиқ.
Тижорат банклари томонидан омонатга реал инфляция даражаларидан кам бўлмаган миқдорларда фоиз ҳисоблаш билан бир қаторда, ютуқли омонат турларини кенг жорий этиш лозим бўлади.
https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31336/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзХДП фракцияси аъзолари Дилбар Мамажонова ҳамда Мавжуда Ҳасановалар Самарқанд вилоятининг Булунғур туманида ўрганишлар ўтказди:

— “Небўса” маҳалла фуқаролар йиғини(МФЙ) раиси Нурматова Моҳира қишлоқ оилавий поликлиникасининг аҳоли учун ноқулай жойда жойлашгани тўғрисида мурожаат қилди

— “Нурли йўл” МФЙ раиси, депутат Раҳимжон Ўроқбоев ички йўллар, электр устунларини алмаштириш масалаларида мутасадди ташкилотларга депутатлик сўрови юборгани, лекин муаммолар ижобий ҳал бўлмаётганини айтди

— “Исори Ўроқли” МФЙ раиси Ҳалима Худойбердиева давлат хусусий шерикчилик асосида мактабгача таълим муасассаси қурилишига кредит олишда муаммо вужудга келаётгани бўйича мурожаат қилди

Ишчи гуруҳ аъзолари кўтарилган масалаларга ечим топиш бўйича маҳаллий ҳокимлик билан биргаликда ҳаракат қилишини таъкидлашди.
https://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/31337/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Депутат сўрови: мансабдор шахсларнинг масъулияти оширилмоқда

Айни пайтда Олий Мажлиснинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини ташкил қилиш, қабул қилинаётган қонунлар, муҳим ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳамиятга эга давлат дастурларининг ижросини таъминлашга қаратилган ишлари анча жонланган бўлса–да, бироқ амалиёт депутатлик корпуси вакиллари тўлақонли фаолият олиб боришига тўсқинлик қилувчи айрим масалалар борлигини кўрсатмоқда. Муаммо нимада? Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, қонунларда депутат ва сенатор сўровига оид масала ўрганилганда мансабдор шахс номига юборилган депутат (сенатор) сўровига мансабдор шахснинг ўзи жавоб бериши лозимлиги тўғрисида мажбурий норма йўқлиги маълум бўлди.
https://parliament.gov.uz/uz/events/other/31338/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Мурожаатда кўтарилган муаммо ечим топадими?

Халқ манфаатини ўйлаш, унинг дарди билан яшаш мамлакат тараққиётини таъминлашнинг муҳим воситаси. Ҳар бир мурожаат чуқур ўрганилиб, ҳал этилиши зарур. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ҳам фуқаролар мурожаатларига жиддий эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига Республика ОИТСга қарши кураш марказининг бир гуруҳ лаборатория ходимлари номидан мурожаат келиб тушди.
https://parliament.gov.uz/uz/events/other/31340/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Спикер ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Бухорода тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари Актам Ҳаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятида бўлиб, пандемиянинг аҳоли турмуш тарзи ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш бўйича Президентимиз томонидан қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорларнинг ижросини ўрганди. Шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган мулоқотларда ҳудуддаги 22 та МФЙда хонадонма-хонадон юриб, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ишсиз фуқароларни аниқлаб, уларни доимий ёки мавсумий иш билан бандлигини таъминлаш, томорқачиликни ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш лозимлиги таъкидланди. Камбағалликни қисқартириш йўналишида ишчи гуруҳлар, депутатларнинг ролини ошириш, аҳолига кредитлар ажратишни тўғри йўлга қўйиш бўйича зарур тавсиялар, кўрсатмалар берилди.
https://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/31341/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
🎲 Тест «Парламент ҳақидаги билимларингизни синаб кўринг»
Парламент ҳақидаги билимларингизни мастаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлигингизни синовдан ўтказиш учун қўйидаги тест саволларини ечишга ҳаракат қилинг. Бу сизнинг қонунчилик асосларидан тўла хабардор бўлишингизга имкон беради. Тестни бошлаш учун «Старт» тугмасини босинг
🖊 5 вопросов · 5 мин
Апелляция кенгашининг вазифаси нима?

https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31342/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Аҳолининг бўш пул маблағларини реал иқтисодиётга жалб қилиш қандай натижа беради?

https://parliament.gov.uz/uz/events/committee/31343/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Моҳд Рашид бин Хаснон: «Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкор»

https://parliament.gov.uz/uz/events/other/31344/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Аҳолини рўйхатга олиш: Қандай маълумотлар шакллантирилади?

https://parliament.gov.uz/uz/events/opinion/31345/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Ишчи гуруҳ субсидия ажратилиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилди

https://parliament.gov.uz/uz/meeting/constituency/31346/

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳудудлардаги ўрганишлар

Instagram | Facebook | Telegram | YouTube