Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14.7K subscribers
19.1K photos
1.1K videos
2 files
13.3K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
#Live

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда депутат Н.Аминов Ғовасой сойи Чуст туманининг ер майдонларини суғориш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб, Давлат чегарасининг белгиланиши натижасида келгусида Ғовасойдан келадиган сувдан фойдаланиш бўйича Ҳукумат томонидан қандай чоралар кўрилаётгани бўйича изоҳ сўради.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

Ушбу саволга Бош вазир А.Арипов жавоб қайтарар экан, икки давлат ўртасида тузилган шартномада Қирғизистон Республикаси “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган ҳеч бир гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, шунингдек, “Ғовасой” дарёси сувининг техник ифлосланишига йул қўймаслик мажбуриятини олиши белгиланганлигини маълум қилди.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

☝️ Депутатлар таъкидлаганидек, ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини белгилаш борасидаги масалалар тўлиқ ўз ечимини топишга хизмат қилади. Шунингдек, мамлакатларимизнинг савдо, сармоявий, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, экология, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда мавжуд улкан салоҳиятдан фойдаланиш имконини беради.
_______________________

☝️ Как отметили депутаты, принятие данных документов послужит дальнейшему развитию взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном, нахождению комплексного решения по вопросам определения узбекско-кыргызской Государственной границы. Это также позволит нашим странам использовать имеющийся большой потенциал в промышленной кооперации, сельском и водном хозяйстве, торговой, инвестиционной, энергетической, транспортной, строительной, экологической, туристской и культурно-гуманитарной сферах.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

Шоҳиста Турғунова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:

Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин қўшни мамлакатлар сифатида, кўп йиллик ягона тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил ва маънавий қадриятлар уйғунлиги каби алоқадор жиҳатлари билан бир-бирига чамбарчас боғланган.

Охирги йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этиш мумкин.

Бу ўз навбатида, аввало икки халқ манфаатларини таъминлашга, ўзаро муносабатларни янада яхшилашга, аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Икки миллат ўртасида яқин қўшничилик ва дўстона муносабат тикланмоқда.

Хусусан, охирги йилларда Республикамиз олийгоҳларида таҳсил олаётган қирғиз ёшлари сафи 14 баравар ошган бўлса, Қирғизистон университетларидаги ўзбек талаба ёшлари сони 7 бараварга кўпайди. Ўзбек ва қирғиз халқлари туркий халқлар ҳисобланиб, яқин қўшничилик ва дўстона муносабатда бўлишган. Бу икки халқ ўртасида келишиб бўлмайдиган масаланинг ўзи бўлмаслиги керак деб, ҳисоблаймиз.

Мана бугун ҳам икки давлат манфаатларига хизмат қилувчи яна бир тарихий ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш арафасидамиз.

Албатта, депутатлик корпуси ҳам сайлов округларимиздаги фаолиятимиз давомида мазкур битимда кўзда тутилган қоидалар ижросини ҳукумат томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатамиз.

Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегараси бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишмовчиликларни бартараф этишга ва чегара ҳудуди барқарорлигига ишончни уйғотадиган икки томонлама алоқаларни, биринчи навбатда, чегара ҳудудларида кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кучли туртки беришга хизмат қилади.

Хусусан, мамлакатларимизда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, экология, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги улкан салоҳиятдан фойдаланиш имконини беради.

Мазкур қонун лойиҳаларининг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман ва қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

Шуҳрат Полвонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:


Ўзбекистон Қирғизистонни ўзининг стратегик ҳамкори деб билади, у билан икки мамлакат ҳалқлари манфаати йўлида ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъий қарор қилади.

Бунинг тасдиғи сифатида, Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатлари ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома (1996 йил 24 декабрь) ва стратегик шериклик тўғрисидаги декларация (2017 йил 6 октябрь), БМТ Низомининг мақсадлари ва тамойилларига содиқлик асосида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 2023 йилда ўттиз йил бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли дўстлик, яхши қўшничилик анъаналари Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири саналади.

Ҳозирги кунда икки мамлакат қонунчилик базаси 200 дан ортиқ ҳужжатлардан иборат бўлиб, улардан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларациянинг имзолангани муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда мамлакатларимиз орасидаги чегара масалаларини тўлиқ ҳал этилаётганлиги энг катта ютуғимиз ҳисобланади.
Албатта, бу келишувга эришиш осон ва ўз ўзидан бўлгани йўқ. Бунга икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда махсус комиссиянинг машаққатли меҳнати натижасида эришилган.
Биз махсус комиссиянинг олиб борган ишларидан нафақат хабардор бўлдик, балки парламент вакиллари ҳам махсус комиссия фаолиятида бевосита иштирок этди.

Кўрилаётган қонун лойиҳалари қабул қилиниши Ўзбекистон ва Қирғизистон қардош халқлари ва келажак авлодлари учун чегара ҳудудларида тинч ва барқарор ҳамкорлик қилиш учун янада қулай шарт-шароит ва мустаҳкам ҳуқуқий асосни яратади .

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

☑️ Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қабул қилинди.
_______________________

☑️ После бурных обсуждений проекты законов приняты депутатами.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

♻️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.

***

♻️ Пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса завершило свою работу.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисидан фотолавҳалар

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов
Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси депутати, “Туркия-Ўзбекистон” парламентлаларо ҳамкорлик гуруҳи раҳбари О.Местен билан учрашди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Глобал муаммони ҳал этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар

Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичида бундай глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш, барқарор ривожланишга эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тарақиёт ва фаровонлик сари

Самарқанд азалдан халқлар, маданиятлар, тарихий даврларни боғловчи боқий шаҳар мақомида бўлиб келган. Яқинда бу замин яна бир йирик анжуманга — Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига мезбонлик қилди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Илгари сурилган ташаббуслар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади

Самарқанд саммити доирасида давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV