Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
15.6K subscribers
20.2K photos
1.26K videos
2 files
14.1K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
Иссиқхона хўжалигида янги имкониятлар

Юртимиздаги барча иссиқхоналар ишлаб турса ва унда қишин-ёзин сархил маҳсулотлар етиштирилса, бу мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини таъминлаш, энг муҳими, янги иш ўринлари яратишда муҳим аҳамият касб этади.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Маълумотларга қараганда, глобал иқлим ўзгариши натижасида сўнгги 50-60 йил давомида Марказий Осиёда музликлар майдони тахминан 30 фоизга қисқарган. 2050 йилгача Сирдарё ҳавзасида сув ресурслари 5 фоизга, Амударё ҳавзасида 15 фоизгача камайиши кутиляпти. Аммо биргина Ўзбекистоннинг ўзида 2030 йилга бориб сувга бўлган талаб 7 млрд. куб метрни, 2050 йилга бориб эса, бу кўрсаткич икки баробарга ортиши мумкин.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Самарқандда ЕХҲТнинг “Любляна тавсиялари”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳрида “Турли-туман жамиятлар интеграцияси бўйича Любляна тавсиялари ва Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик соҳасидаги сиёсати” мавзуида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Лойиҳалари мувофиқлаштирувчиси ҳамда ЕХҲТнинг Кам сонли миллатлар масалалари бўйича олий комиссари Бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун ижроси парламент назоратида

Мамлакатимизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёни ижтимоий ҳаётимизнинг ҳам барча соҳаларини қамраб олди. Айниқса, узоқ вақтдан буён Ўзбекистон фуқаролигини олишга оид тўпланиб қолган кўп масалалар ҳуқуқий ислоҳотлар билан ўз ечимини топмоқда.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси: меҳнат эркинлиги ва ҳуқуқлар тенглигининг тўлиқ кафолати

Айни кунларда жойларда ушбу кодекснинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган семинарлар, турли тадбирлар ўтказилмоқда. Хусусан, Сирдарё вилоятидаги Гулистон Давлат университетида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, олимлар иштирокида ташкил этилган семинарда ҳам янги кодекснинг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Парламентлараро ҳамкорликнинг конструктив майдони

Олий Мажлис мамлакатимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда илгари суришга асосланган ташқи сиёсий фаолиятнинг муҳим иштирокчисига айланди.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилди

Янги
таҳрирдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, иш вақти тартибининг турли хил кўринишларидан фойдаланиш (сменали иш, мослашувчан иш режими, иш кунини қисмларга бўлиш ва ҳоказо), шунингдек иш вақтини ҳисобга олишнинг ҳар хил турларидан фойдаланиш (кундалик, ҳафталик ёки умумлаштирилган иш вақти ҳисоби) имкониятлари кенгайтирилган.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
#Дайжест

☝️Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

🔹Иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизмлари жорий этилмоқда🔹

🔹 Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳолати ўрганилди

🔹 Парламентлараро алоқалар янада кенгаяди

🔹 Иссиқхона хўжалигида янги имкониятлар

🔹 Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

🔹Самарқандда ЕХҲТнинг “Любляна тавсиялари”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

🔹“Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги қонун ижроси парламент назоратида

🔹Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси: меҳнат эркинлиги ва ҳуқуқлар тенглигининг тўлиқ кафолати

🔹Парламентлараро ҳамкорликнинг конструктив майдони

🔹Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг мазмун-моҳияти аҳолига тушунтирилди


Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Меҳнат кодекси билан шартномавий ва локал характердаги ҳужжатларнинг ўзаро нисбати белгиланмоқда

Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида бандлик, индивидуал меҳнат муносабатлари, ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини тартибга солиш хусусиятлари, ходимларнинг меҳнат ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат низоларини кўриб чиқишни назарда тутувчи нормалар акс этган.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram