Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
14.7K subscribers
19.2K photos
1.11K videos
2 files
13.4K links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Download Telegram
#Live

Шуҳрат Полвонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:


Ўзбекистон Қирғизистонни ўзининг стратегик ҳамкори деб билади, у билан икки мамлакат ҳалқлари манфаати йўлида ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъий қарор қилади.

Бунинг тасдиғи сифатида, Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатлари ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома (1996 йил 24 декабрь) ва стратегик шериклик тўғрисидаги декларация (2017 йил 6 октябрь), БМТ Низомининг мақсадлари ва тамойилларига содиқлик асосида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 2023 йилда ўттиз йил бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли дўстлик, яхши қўшничилик анъаналари Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири саналади.

Ҳозирги кунда икки мамлакат қонунчилик базаси 200 дан ортиқ ҳужжатлардан иборат бўлиб, улардан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларациянинг имзолангани муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунда мамлакатларимиз орасидаги чегара масалаларини тўлиқ ҳал этилаётганлиги энг катта ютуғимиз ҳисобланади.
Албатта, бу келишувга эришиш осон ва ўз ўзидан бўлгани йўқ. Бунга икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда махсус комиссиянинг машаққатли меҳнати натижасида эришилган.
Биз махсус комиссиянинг олиб борган ишларидан нафақат хабардор бўлдик, балки парламент вакиллари ҳам махсус комиссия фаолиятида бевосита иштирок этди.

Кўрилаётган қонун лойиҳалари қабул қилиниши Ўзбекистон ва Қирғизистон қардош халқлари ва келажак авлодлари учун чегара ҳудудларида тинч ва барқарор ҳамкорлик қилиш учун янада қулай шарт-шароит ва мустаҳкам ҳуқуқий асосни яратади .

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

☑️ Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қабул қилинди.
_______________________

☑️ После бурных обсуждений проекты законов приняты депутатами.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
#Live

♻️ Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлиси ўз ишини якунлади.

***

♻️ Пленарное заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса завершило свою работу.

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисидан фотолавҳалар

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов
Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси депутати, “Туркия-Ўзбекистон” парламентлаларо ҳамкорлик гуруҳи раҳбари О.Местен билан учрашди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Глобал муаммони ҳал этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар

Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичида бундай глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш, барқарор ривожланишга эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Туркий цивилизациянинг янги даври: умумий тарақиёт ва фаровонлик сари

Самарқанд азалдан халқлар, маданиятлар, тарихий даврларни боғловчи боқий шаҳар мақомида бўлиб келган. Яқинда бу замин яна бир йирик анжуманга — Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммитига мезбонлик қилди.

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt
Илгари сурилган ташаббуслар ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилади

Самарқанд саммити доирасида давлат раҳбарлари сиёсий, иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV
Ҳарбий хизматни ўтаб қайтган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш бўйича қандай чора-тадбирлар кўрилмоқда?

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида 2021 йилда 2 358 та бўш иш ўринлари ярмаркалари ўтказилган. Уларда 73 146 та корхона ва ташкилот 567,2 минг та бўш (вакант) иш ўринлари билан қатнашган. Уларда 2 минг нафарга яқин муддатли харбий хизматни ўтаб қайтган шахслар иштирок этиб, уларнинг 212 нафари ишга жойлаштирилган.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV