#Live
☝️ Таъкидланганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида самарали халқаро ҳамкорлик ўрнатишга, бунда энг аввало миллий манфаатларимиз, халқимизнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур жараёнда очиқ ва амалий, фаол ташқи сиёсат олиб борилаётгани туфайли Ўзбекистон халқаро миқёсда ишончли ҳамкор сифатида тан олинмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва доимий қўллаб-қувватлаши туфайли қисқа вақт ичида мамлакатимиз ва қўшни давлатлар чегара чизиқларининг энг мураккаб ҳудудлари бўйича ўзаро мақбул ечимлар топишга эришилмоқда.
_______________________
☝️ Отмечено, в последние годы под руководством главы государства особое внимание уделяется налаживанию эффективного международного сотрудничества, и в первую очередь обеспечению наших национальных интересов, мира и спокойствия народа. В результате проводимой открытой и прагматичной, активной внешней политики Узбекистан на международной арене признается в качестве надежного партнера. А благодаря твердой политической воле и постоянной поддержке Президента Шавката Мирзиёева в короткие сроки достигнуты взаимоприемлемые решения на самых сложных участках пограничных линий нашей страны и сопредельных государств.
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt| ParlamentTV

☝️ Мажлисда депутат Д. Ғаниев Ўзбекистон томонидан Қирғизистонга ёки Қирғизистондан Ўзбекистонга берилаётган ер майдони ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлаётганлигини айтиб, ушбу ер майдонларининг тоифаси бўйича маълумотларга ойдинлик киритишни сўради.

Депутат Д. Ғаниевнинг саволига Бош вазир А. Арипов таҳлилий маълумотлар асосида жавоб қайтарди.
Қайд этилганидек, ҳақиқатдан ҳам, Интернет тармоқларида тарқалган маълумотда сизлар айтгандек тасдиқланмаган рақамлар муҳокама қилинган. Андижон сув омбори учун Қирғизистонга Андижон вилояти Қўрғонтепа туманидан 1 минг 19 гектар яйлов ер майдони бериляпти. Албатта сув омбори майдони 5 минг гектарга яқин, қолган ер майдонини қандай компенсация қилинди деган табиий савол туғилади.
Қолган 4 минг гектардан ортиқ ер майдонлари собиқ Иттифоқ даврида (1970 йилларда) Андижон сув омбори учун Ўзбекистон томонидан компенсация тариқасида берилган. Архив ҳужжатларини ўрганиш жараёнида маълум бўлдики, собиқ Иттифоқ даврида Ўзбекистон томонидан 200 км дан ортиқ Кампиробод чап қирғоқ каналини қуриб бериш мажбурияти олинган. Афсуски, ҳар хил сабаблар билан ушбу канал қурилмасдан қолиб кетган. Айнан шу мажбурият бажарилмаганлиги сабабли, катта миқдордаги 8 мингдан 18 минг гектаргача бўлган ер майдонлари ўзлаштирилмасдан қолганлиги Қирғизистон томонидан узоқ йиллар давомида таъкидлаб келинган.
Агар “Андижон” сув омборидан Қирғизистоннинг Боткен вилоятигача ушбу канал ва қўшимча гидротехник иншоотларни қуриб берадиган бўлсак, республикамиз бюджетидан кўп маблағ талаб этилади. Бундан ташқари, Андижон ва Фарғона вилоятларидаги 20 дан ортиқ аҳоли пунктларини кўчиришга мажбур бўламиз.
Энг ачинарлиси, 2 минг гектардан ортиқ қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган ер майдонларини йўқотишимиз мумкин эди. Шу боис, Наманган вилоятининг Поп ва Чуст туманларидаги Ғовасой участкасидаги тоғли ҳудуддан 12 минг 700 гектар атрофида яйлов ер майдони компенсация тарзида берилиши таклиф этилмоқда. Наманган вилоятидан сайланган депутатларимизнинг хабари бор, таклиф этилаётган Ғовасой участкасининг 6 минг гектари бахсли ҳудуд бўлиб, амалда Қирғизистон фуқаролари томонидан фойдаланиб келинмоқда. Ҳисоб-китоб қиладиган бўлсак, 8 минг гектардан ортиқ ўзлаштирилмаган қишлоқ хўжалиги ер майдони учун 12 минг 700 гектар яйлов майдонини таклиф қиляпмиз.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда амалиётда чегара бўйича мухокамаларда ўртача бир гектар экин ери учун 2,5 баробар кўп яйлов ери бериш қўллаб келинмоқда. Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида 19,5 минг гектар эмас, балки 13 минг 719 гектар яйлов ер майдонларини компенсация тариқасида Қирғизистон томонига ажратилиши назарда тутилмоқда (4 минг 127 гектари олдин берилган).

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда депутат Н.Аминов Ғовасой сойи Чуст туманининг ер майдонларини суғориш ҳамда аҳолини ичимлик суви билан таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб, Давлат чегарасининг белгиланиши натижасида келгусида Ғовасойдан келадиган сувдан фойдаланиш бўйича Ҳукумат томонидан қандай чоралар кўрилаётгани бўйича изоҳ сўради.

Ушбу саволга Бош вазир А.Арипов жавоб қайтарар экан, икки давлат ўртасида тузилган шартномада Қирғизистон Республикаси “Ғовасой” дарёсининг табиий оқимига тўсқинлик қиладиган ҳеч бир гидротехник ва бошқа иншоотларни қурмаслик, шунингдек, “Ғовасой” дарёси сувининг техник ифлосланишига йул қўймаслик мажбуриятини олиши белгиланганлигини маълум қилди.

☝️ Депутатлар таъкидлаганидек, ушбу ҳужжатларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон билан Қирғизистон давлатлари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришга, ўзбек-қирғиз давлат чегарасини белгилаш борасидаги масалалар тўлиқ ўз ечимини топишга хизмат қилади. Шунингдек, мамлакатларимизнинг савдо, сармоявий, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, экология, туризм, маданий-гуманитар соҳаларда мавжуд улкан салоҳиятдан фойдаланиш имконини беради.
_______________________
☝️ Как отметили депутаты, принятие данных документов послужит дальнейшему развитию взаимовыгодного сотрудничества между Узбекистаном и Кыргызстаном, нахождению комплексного решения по вопросам определения узбекско-кыргызской Государственной границы. Это также позволит нашим странам использовать имеющийся большой потенциал в промышленной кооперации, сельском и водном хозяйстве, торговой, инвестиционной, энергетической, транспортной, строительной, экологической, туристской и культурно-гуманитарной сферах.

Шоҳиста Турғунова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
Ўзбекистон ва Қирғизистон яқин қўшни мамлакатлар сифатида, кўп йиллик ягона тарих, ўхшаш маданият, муштарак тил ва маънавий қадриятлар уйғунлиги каби алоқадор жиҳатлари билан бир-бирига чамбарчас боғланган.
Охирги йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, икки мамлакат ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этиш мумкин.
Бу ўз навбатида, аввало икки халқ манфаатларини таъминлашга, ўзаро муносабатларни янада яхшилашга, аҳоли турмуш даражасини яхшиланишига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Икки миллат ўртасида яқин қўшничилик ва дўстона муносабат тикланмоқда.
Хусусан, охирги йилларда Республикамиз олийгоҳларида таҳсил олаётган қирғиз ёшлари сафи 14 баравар ошган бўлса, Қирғизистон университетларидаги ўзбек талаба ёшлари сони 7 бараварга кўпайди. Ўзбек ва қирғиз халқлари туркий халқлар ҳисобланиб, яқин қўшничилик ва дўстона муносабатда бўлишган. Бу икки халқ ўртасида келишиб бўлмайдиган масаланинг ўзи бўлмаслиги керак деб, ҳисоблаймиз.
Мана бугун ҳам икки давлат манфаатларига хизмат қилувчи яна бир тарихий ҳужжатни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилиш арафасидамиз.
Албатта, депутатлик корпуси ҳам сайлов округларимиздаги фаолиятимиз давомида мазкур битимда кўзда тутилган қоидалар ижросини ҳукумат томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан депутатлик назоратини ўрнатамиз.
Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегараси бўйича кўплаб масалалар юзасидан келишмовчиликларни бартараф этишга ва чегара ҳудуди барқарорлигига ишончни уйғотадиган икки томонлама алоқаларни, биринчи навбатда, чегара ҳудудларида кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кучли туртки беришга хизмат қилади.
Хусусан, мамлакатларимизда савдо, инвестициялар, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш, экология, туризм ва маданий-гуманитар соҳалардаги улкан салоҳиятдан фойдаланиш имконини беради.
Мазкур қонун лойиҳаларининг қабул қилиниши Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги ўзаро муносабатларни янги босқичга олиб чиқишига ишонаман ва қонун лойиҳасини тўлиқ қўллаб-қувватлайман.

Шуҳрат Полвонов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати:
Ўзбекистон Қирғизистонни ўзининг стратегик ҳамкори деб билади, у билан икки мамлакат ҳалқлари манфаати йўлида ҳамкорликни ҳар томонлама чуқурлаштириш ва кенгайтиришга қатъий қарор қилади.
Бунинг тасдиғи сифатида, Ўзбекистон ва Қирғизистон мамлакатлари ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома (1996 йил 24 декабрь) ва стратегик шериклик тўғрисидаги декларация (2017 йил 6 октябрь), БМТ Низомининг мақсадлари ва тамойилларига содиқлик асосида кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга ҳаракат қилмоқда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 2023 йилда ўттиз йил бўлади. Бу икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли дўстлик, яхши қўшничилик анъаналари Ўзбекистон – Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги ташқи сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан бири саналади.
Ҳозирги кунда икки мамлакат қонунчилик базаси 200 дан ортиқ ҳужжатлардан иборат бўлиб, улардан Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасидаги абадий дўстлик тўғрисидаги шартнома ва Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида стратегик шериклик, дўстлик, яхши қўшничилик ва ишончни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларациянинг имзолангани муҳим аҳамият касб этади.
Бугунги кунда мамлакатларимиз орасидаги чегара масалаларини тўлиқ ҳал этилаётганлиги энг катта ютуғимиз ҳисобланади.
Албатта, бу келишувга эришиш осон ва ўз ўзидан бўлгани йўқ. Бунга икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ҳамда махсус комиссиянинг машаққатли меҳнати натижасида эришилган.
Биз махсус комиссиянинг олиб борган ишларидан нафақат хабардор бўлдик, балки парламент вакиллари ҳам махсус комиссия фаолиятида бевосита иштирок этди.
Кўрилаётган қонун лойиҳалари қабул қилиниши Ўзбекистон ва Қирғизистон қардош халқлари ва келажак авлодлари учун чегара ҳудудларида тинч ва барқарор ҳамкорлик қилиш учун янада қулай шарт-шароит ва мустаҳкам ҳуқуқий асосни яратади .

☑️ Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳалари депутатлар томонидан қабул қилинди.
_______________________
☑️ После бурных обсуждений проекты законов приняты депутатами.

Ўзбекистон — Туркия: парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси депутати, “Туркия-Ўзбекистон” парламентлаларо ҳамкорлик гуруҳи раҳбари О.Местен билан учрашди.
👉БАТАФСИЛ
Facebook | Telegram | YouTube| Instagram| Veb-sayt

Глобал муаммони ҳал этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар
Мамлакатимизда давлат ва жамият қурилиши соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг янги босқичида бундай глобал экологик муаммоларнинг олдини олиш, барқарор ривожланишга эришишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
👉 БАТАФСИЛ