SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
4.46K subscribers
11.4K photos
1.55K videos
28 files
6.72K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
#Huquq_time

Субсидия олиш учун даромад қанча бўлиши лозим

▪️Субсидия даромади юқори бўлмаган фуқаролар ёки оилаларга берилади.

▪️Ариза берувчи ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромад миқдори:

– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 8 бараваригача (8 млн 400 минг сўм);

Тошкент шаҳрида — МҲТEКМнинг 2,7 бараваридан (2 млн 835 минг сўм) 9,2 бараваригача (9 млн 660 минг сўмгача) бўлиши зарур.

Яқинларга юборамиз👉

Каналга аъзо бўлинг👉👇 https://t.iss.one/qonun_va_huquq
#Huquq_time

Cубсидия ажратишда нималарга эътибор қаратилади

▪️Субсидия ажратишнинг мезонлари бор, уларнинг биринчиси юқорида келтирилган ойлик даромад миқдори.

▪️Иккинчиси, аризачининг амалдаги турар жойининг мақоми:

– ижара (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– эгасининг рухсати билан текин турар жой (эр-хотиннинг ўз мулкида уй-жойи мавжуд эмас)

– ариза берувчининг ўз мулкида якка тартибдаги уй-жойи мавжудлиги (якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун).

▪️Учинчидан, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим шахслар:

– “Labor-migration” дастурида рўйхатдан ўтган меҳнат мигранти;

– олис ва чекка ҳудудларда жойлашган бюджет ташкилотларига бошқа ҳудудлардан меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун келган олий маълумотли мутахассис ва (ёки) тиббиёт ходими;

– ёш оилалар, шу жумладан, 30 ёшдан ошмаган фуқаролар

– оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар.

▪️Тўртинчидан, ариза берувчи ва унинг оиласидаги шахсларнинг қуйидаги тоифага мансублиги:

– биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс;

– сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи;

– оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган.

– Ижтимоий мезонлар асосида 30 (жами 50 балдан) ва ундан юқори балл тўплаганларга субсидия берилади.

Яқинларга юборамиз👉

Каналга аъзо бўлинг👉👇 https://t.iss.one/qonun_va_huquq
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Huquq_time

Савол: Турмушга чиқиб кетган ва вафот этган қиз фарзандлар ота вафотидан кейин ундан қолган ҳовли-жойга меросхўр бўладими?

❗️Саволга Самарқанд шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус Ирода Юсупова жавоб берди.
#Huquq_time

Ўзбошимчалик: Қарздорнинг телефони, паспорти ёки машинасини олиб қўйиш қонунийми?


⚖️ Ўзбошимчалик, яъни ўзининг ҳақиқий ёки назарда тутилган ҳуқуқини фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатларига, давлат манфаатлари ёки жамоат манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаган ҳолда ўзбошимчалик билан амалга ошириш —

🔸фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисмидан бир бараваригача,

🔸мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш:👉https://t.iss.one/qonun_va_huquq