SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
2.47K subscribers
6.9K photos
1.07K videos
23 files
4.53K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
🔶Тадбиркор харид чеки бермаганлиги учун ҳам молиявий ҳам маъмурий жарима тўлайдими?

Батафсил

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Qonunchlikdagi_ yangiliklar

Joriy yilning 14-mart kuni “Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida”gi qonun (OʻRQ–759) qabul qilindi.
Qonun bilan biometrik pasport oʻrniga ID-kartalari joriy etilayotganligi sababli ayrim Kodekslar va qonunlarga ID-karta tushunchasi kiritildi.
ID-kartalarni, xorijga chiqish biometrik pasportini yoʻqotganlik, ularni yaroqsiz holga keltirganlik uchun javobgarlik belgilandi (135 000 dan 810 000 soʻmgacha jarima).
Agar mazkur huquqbuzarlik bir yil davomida takroran sodir etilsa 1 350 000 soʻm jarima solinadi.

Oila kodeksida bolalarning tugʻilishini qayd etish ota-onasining doimiy yashash yoki vaqtincha turgan joyidan qatʼi nazar fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish organlarida 1 oy ichida amalga oshirilishi belgilandi. (Avval bu tartib boʻlmagan)
Shaxsni tasdiqlovchi hujjatlarga nikoh qayd etilganligi toʻgʻrisida belgi qoʻyilishiga oid norma chiqarib tashlandi.
Yer davlat yoki jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyilganda fuqarolarga uning oʻrniga berilayotgan uy-joy avvalgi uy-joyidan qimmatroq boʻlsa, farq qilgan qiymat fuqarolar tomonidan qaytarib berilmaydi.
(Ilgari 5 yilda qaytarilishi lozim edi)
Ijtimoiy himoya yagona reestriga kiritilgan shaxsga, shuningdek unga hamrohlik qiluvchi shaxsga xorijiy davlatda ixtisoslashgan tibbiy yordam koʻrsatilganda yoki jarrohlik amaliyoti oʻtkazilganda xorijga chiqish uchun biometrik pasportini berganlik uchun davlat boji undirilmaydi.
ID-karta berganlik uchun BHMning 89 foizi miqdorida boj undiriladi (240 300 soʻm), xorijga chiqish uchun biometrik pasportni berganlik uchun esa BHMning 1 baravari (270 000 soʻm) miqdorida undiriladi.
(ilgari BHMning 1,2 baravari edi)


Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сервитут институти такомиллаштирилади

“Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–204-сон, 12.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарор билан Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер участкаларини ажратиш тартибини такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

➡️ “Йўл харита” доирасида ўзганинг еридан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) институти янада ривожлантирилади.

❗️Доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ердан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар такомиллаштирилади.

🔰 Муҳандислик-коммуникация тармоқлари учун ер ажратишнинг қуйидаги тартиби жорий этилди:

темир йўл линиялари ва автомобиль йўллари учун вилоят ҳокимлари қарори билан доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади;
электр, алоқа линиялари, газ, нефть, сув ва канализация қувурлари, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги таркибидаги ички йўллар ва кичик сув ҳавзалари учун ер ажратиш талаб этилмайди (техник талабларда белгиланган ҳоллар мустасно). Булар учун сервитут белгиланади;
сервитут ҳуқуқи келишув шаклида, келишувга эришилмаганда эса суд қарори билан расмийлаштирилиши мумкин;
сервитут белгиланган ер учун ер солиғи (ижара тўлови) ер мулкдори, эгаси, фойдаланувчиси ва ижарачиси томонидан тўланади.

☑️ Қарор билан Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси ташкил этилди.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

ЙПХ ходими ҳужжатларни текширишда аниқланган барча ҳуқуқбузарлик бўйича чора кўради

Ҳукумат қарори (173-сон, 12.04.2022 й.) билан Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

❗️Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда ЙПХ ходими транспортни ҳужжатларни текшириш учун тўхтатганда, текшириш жараёнида аниқланган барча ҳуқуқбузарликлар бўйича чора кўради.

Илгари фақат ҳужжатларни текшириш жараёнида аниқланган қоидалар бузилиши бўйича чора кўрилган.

Ҳайдовчи ЙПХ ходимининг дислокацияси кўчирмаси билан ўша жойнинг ўзида танишиши мумкинлигига оид норма чиқариб ташланди.

➡️ Бунда дислокация билан танишиш учун саф бўлимига мурожаат этиш орқали ёзма маълумот олишни талаб қилиш мумкин.

🔢 Шунингдек, низомга ҳайдовчиларнинг алкоголли ичимликлар таъсиридан маст ҳолатда эканлигини аниқлаш тартиби киритилди.

☑️ Мастлик ҳолати алкотестер ёрдамида ҳодиса жойида аниқланиши мумкин. Текширув камида 2 та холис иштирокида амалга оширилади (кузатув камерасидан (body camera) фойдаланилган ҳоллар мустасно).

📋Текширувда этанол буғ 0,135 миллиграмм ва ундан кўп бўлганида ҳайдовчига нисбатан баённома расмийлаштирилади.

📌Транспортларнинг туси ўзгартирилган (тонировка) ойналари меъёрларига жавоб беришига аниқлик киритиш учун тауметр мосламасидан фойдаланилади.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати узайтирилди

Ҳукумат қарори (178-сон, 12.04.2022 й.) билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартиришлар киритилди

🔰Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспортни рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни мажбурий алмаштириш муддати қуйидагича узайтирилди:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2023 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2023 йил 30 сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2023 йил 31 декабргача.

📌 Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Давлат органлари вазифаларини волонтёрлик орқали самарали амалга ошириш тартиби белгиланди

“Волонтёрлик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (169-сон, 11.04.2022 й.) қабул қилинди.

📋 Қарор билан Давлат органларининг вазифалари ва функцияларини волонтёрлик орқали нисбатан самарали ва тежамли шаклда амалга ошириш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланди.

🖥 2022 йил 1 июндан Ўзбекистон ёшлар портали негизида яратилган волонтёрлар электрон платформаси ишга туширилади.

Вояга етган, волонтёр сифатида жалб этилаётган тегишли соҳа бўйича билим ва кўникмага эга шахслар давлат органлари фаолиятига волонтёр сифатида жалб этилиши мумкин.

☑️ Таълим олувчилар таълимдан ташқари вақтларда волонтёрлар гуруҳи таркибида волонтёрлик фаолиятини амалга ошириши мумкин.

Қуйидаги тузилмаларга волонтёрларни жалб қилиш мумкин эмас:

пул билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи;
махфий маълумотларни сақловчи ва улар билан ишловчи;
инсон ҳаёти учун хавфли бўлган, бажарилиши алоҳида билим ва кўникма талаб этадиган вазифаларни амалга оширувчи.

📁Давлат органига жалб этилган волонтёр ойига 20 соатдан кўпроқ волонтёрлик билан банд бўлса, у билан волонтёрлик шартномаси тузилиши шарт.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
Фуқаролар йиғинининг раиси (оқсоқоли) неча йил муддатга сайланади?
Anonymous Quiz
4%
7 йил муддатга
47%
3 йил муддатга
40%
5 йил муддатга
8%
2 йил муддатга
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови бўйича овоз бериш натижаларини аниқлаш учун фуқаролар йиғини томонидан камида неча кишидан иборат таркибда саноқ комиссияси сайланади?
Anonymous Quiz
49%
камида 5 кишидан иборат
22%
камида з кишидан иборат
9%
камида 6 кишидан иборат
20%
камида 9 кишидан иборат
• Фуқаролар вакилларининг сони сайловда иштирок этмоқчи бўлган фуқароларнинг камида неча фоизини ташкил этиши керак?
Anonymous Quiz
27%
12 фоизини
46%
20 фоизини
15%
10 фоизини
11%
18 фоизини
Такрорий сайлов асосий сайлов ўтгандан кейин қанча муддатдан кечиктирмасдан ўтказилади?
Anonymous Quiz
47%
15 кунлик муддатдан
45%
1 ойлик муддатдан
3%
1 ярим ойлик муддатдан
5%
2 ойлик муддатдан
#Биласизми

🔘 Жисмоний шахслар томонидан олиб кетиладиган айрим товарларнинг турлари нормалари:

🔸Гуруч – оғирлиги 3 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Нон-булка маҳсулотлари – оғирлиги 5 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Гўшт ва гўшт озиқ-овқат маҳсулотлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Шакар – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Ўсимлик мойлари – оғирлиги 2 кг.дан кўп бўлмаган;

🔸Янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз экинлари, дуккакли ўсимликлари ҳамда қуритилган сабзавот ва мевалар – оғирлиги 40 кг.дан кўп бўлмаган.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш муддатлари сайлов бошланишидан камида икки ой олдин қайси орган томонидан белгиланади.
Anonymous Quiz
22%
Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши
31%
Халқ депутатлари туман (шаҳар) кенгашлари
9%
Вилоятлар коммисиялари
28%
Марказий сайлов коммисияси
10%
Олий мажлис қонунчилик палатаси
#Биласизми

❗️Фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси БҲМнинг 10 бараваридан (2 млн 700 минг сўм) ортиқ бўлса, оддий ёзма шаклда тузилиши шарт, шартномадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт.

⚠️ Агар қарз олувчининг тилхати ёки унга қарз берувчи томонидан муайян сумма ёки муайян миқдордаги ашёлар топширилганлигини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат мавжуд бўлса, қарз шартномаси ёзма шаклда тузилган ҳисобланади.

☑️ Агар қарз мажбурияти қарз олувчи томонидан берилган вексель, облигация ёки қарз суммасини ва қарз берувчининг уни ундириб олиш ҳуқуқини белгилайдиган бошқа қимматли қоғоз билан тасдиқланган бўлса, қарз шартномасининг ёзма шаклига риоя қилинган ҳисобланади.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Биласизми

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида берилади.

➡️ Нафақаларни ҳисоблаб чиқаришда ҳисобга олинадиган иш ҳақининг барча турлари, шу жумладан мазкур ойда иш ҳақи билан биргаликда тўланадиган ойлик мукофотлар уларнинг ҳақиқатда олинган вақти бўйича эмас, балки улар ҳисоблаб ёзилган вақт бўйича иш ҳақига қўшилади.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори (183-сон, 14.04.2022 й.) билан Давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰Низомга мувофиқ, ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади.

🔎 Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

▫️ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
▫️электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
▫️ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
▫️ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
▫️суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

☑️ Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан Давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

❗️Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар БҲМнинг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли)га номзод ўзи яшаб турган ҳудудда камида неча йил яшаган бўлиши керак?
Anonymous Quiz
20%
10 йил
61%
5 йил
2%
7 йил
18%
3 йил
#Биласизми

🔰 Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:

кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:

● туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;
● республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача;

ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;

тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.

Vеb-sаyt: www.samarqand.adliya.uz
Elеktrоn pоchtа: [email protected]

Bizni kuzating

👇👇👇👇👇

ТЕLЕGRАМ|FACEBOOK|YOUTUBE|ТIK ТОК|ТWIТТЕR|INSТАGRАМ