SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
2.37K subscribers
7.22K photos
1.09K videos
23 files
4.64K links
Samarqand viloyat adliya boshqarmasining telegram kanali.

Бизни кузатинг:
https://youtube.com/channel/UCfrxZAwBsy74sDdZG2OcMMQ

https://www.facebook.com/groups/1845889768777670
Download Telegram
SAMARQAND VILOYAT ADLIYA BOSHQARMASI
#Huquq_time

— Яқинда бир нечта музқаймоқ харид қилдим. Улар орасида икки турдаги музқаймоқ бир хил товар белгисига эга эди ва уларнинг бири контрафакт бўлиб чиқди. Айтингчи, ўзга товар белгисидан рухсатсиз фойдаланиш мумкинми?


🔹 — “Товар белгиларини, хизмат кўрсатиш белгиларини ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ товар белгиси ҳуқуқий жиҳатдан уни ушбу Қонунда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш асосида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ равишда муҳофаза қилиниши белгиланган.

Қонуннинг 26-моддасига мувофиқ товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисининг эгаси хизмат кўрсатиш белгисидан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш мутлақ ҳуқуқига эга. Товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисини ёки шу белги билан белгиланган товарни рухсат берилмаган тарзда тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш ёхуд улар билан адаштириб юборадиган даражада айнан ўхшаш бўлган бир хилдаги товарларни белгилаш товар белгисига доир мутлақ ҳуқуқни бузиш деб эътироф этилади.

Бундан ташқари, ушбу Қонуннинг 27-моддасига кўра, товар белгисидан ёки адаштириб юбориш даражасида у билан ўхшаш бўлган белгидан товарларда, товарларнинг этикеткаларида, ўровларида қонунга зид равишда фойдаланилганда улар контрафакт ҳисобланади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1107-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланаётган шахс тайёрлаб қўйилган товар белгиси тасвирларини йўқ қилиши, қонунга хилоф равишда фойдаланаётган товар белгисини ёки алмаштириб юбориш даражасида унга ўхшаш бўлган белгини товардан ёки унинг идиши ва ўровидан йўқотиши шартлиги белгиланган.

Cаҳифага уланиш:👉 https://t.iss.one/qonun_va_huquq
#Таълим #Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш белгиланган.

▶️ Бунда талабгорларга ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.

🔹Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (340 минг сўм);
🔹қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (170 минг сўм).

❗️Битта турар жойда икки ва ундан ортиқ талаба ижара ҳуқуқи асосида яшаган ҳолатларда, уларнинг барчаси ижара шартномасида қайд этилган бўлишлари шарт.

📝 Ариза бериш учун талаба белгиланган шаклдаги анкета-аризани икки нусхада тўлдириб, ижара шартномаси нусхаси билан ўзи таълим олаётган факультетнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ёки ОТМининг талабаларни турар жой билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштирувчи бўлимига топшириши лозим.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Электр энергиясини тежаб ишлатиш - бугунги давр талаби!

https://t.iss.one/SamTvr
#Adliya_xabari

Joriy yilning 7 oyida eng ko‘p davlat xizmatlari ko‘rsatgan xodimlar.

🔻Samarqand shahar Davlat xizmatlari markazi xodimi Alijon Yusupov 29 mingdan ortiq ko‘rsatgan xizmatlari bilan birinchi o‘rinda.

🔸Batafsil 👆

Sahifamizga ulaning:👉 https://t.iss.one/qonun_va_huquq
#Туманлар_фаолиятидан #Оталиққа_олинган_ёшлар

🔸Каттақўрғон шаҳар
адлия бўлими, ЮХКМ 17-ИДУМ ўқувчилари билан учрашув ташкил қилди. Унда адлия органлари фаолияти, қонунчиликда ёшларга яратилган имкониятлар, қонунчиликдаги янгиликлар борасида маълумот берилди.

🔸Иштихон тумани
адлия бўлими, ЮКХМ, ФХДЁ ва ДХМ ходимлари томонидан 18-умумий ўрта таълим мактабида оталиққа олинган ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш ва унинг хуқуқий оқибатлари хақида тушунтиришлар берилди.

🔸Тойлоқ тумани
адлия органлари ходимлари томонидан 8-умумий ўрта таълим мактабида оталиққа олинган ёшлар билан давра суҳбати ташкил этилди. Унда ёшларнинг ҳуқуқ, мажбуриятлари, қонунчиликда уларга берилган имтиёзлар, янгидан йўлга қйўилаётган ҳуқуқ синфлари, "Mahalla yordami" телеграм боти, давлат хизматларидан онлайн фойдаланиш борасида ахборот берилиб, ўқувчилар билан ҳуқуқий мавзуда савол-жавоблар ташкил этилди.

Cаҳифага уланиш:👉 https://t.iss.one/qonun_va_huquq
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Tunggi_mutolaa

"Hayotdan hursandman" derdi u baxtiyor jilmayib, kampiridan keyin ancha cho‘kib qolgan bo‘lsa-da...

Rostdanam hayotdan roziga o‘xshardi...

Chunki uning telefoniga "tring" etib xabarlar kelardi. Noma’lum kimlardandir...

Ko‘chada kim bilandir quyuq so‘rashardi, xuddi yaqin tanishidek uyiga chorlardi...

Hiyobonga chiqib yam-yashil maysaga termulib, baxtiyor jilmayib kimnidir o‘ylardi. Balki xotiralarni eslar...

Kechalari esa uyidan xira yog‘du taralardi.

Vafot etdi. Uzoqdagi "qizi" keldi. O‘g‘li kela olmadi...

"Otangiz juda xursand yashardi, kimlar bilandir xabarlashib turardi" deyishdi.

Qiz yelka qisdi. Telefonini topib qarashdi.
Maysaning suratlari, MCHS xabarlari yana tinmay terilgan lekin gaplashishning iloji bo‘lmagan raqamlar bor ekan...

©️Azizaxon Ismoilova
Forwarded from Sevara Urinbayeva
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиёсат аёллар учун(ми?)

Аёл киши учун депутат бўлиш қанчалик қийин, улар бугун сиёсий майдонда фаолми? Қонунчиликда хотин-қизларнинг сиёсий ҳуқуқлари борасида нималар дейилган? Янги сайлов тизимида аёллар иштироки бўйича қандай янгиликлар бор, бугунги кунда хотин-қизлар сайлаш ва сайланиш ҳуқуқларидан фойдалана оляптими? Шу ва шу каби долзарб саволларга жавоблар «Аёллар кўрсин» подкастининг навбатдаги сонида янгради?

Тўлиқ видео: 👉 https://www.youtube.com/watch?v=QgJbjslU9uc
Эркинжон Турдимов "Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони билан тақдирланди.

🔻Жорий йилнинг 10-11 сентябрь кунлари тарихий ва куҳна Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан Халқаро нотариуслар иттифоқи ҳамда ЎЗбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамкорлигида йирик халқаро анжуман ташкил этилди.

Мазкур анжуманларни юқори савияда ўтказилишида Самарқанд вилояти ҳокимлиги яқиндан амалий ёрдам кўрсатди.
Шу билан бирга, вилоят ҳокими тадбир иштирокчиларига табрикнома йўллади.

🔻 Нотариат тизимини доимий равишда қўллаб-қўвватлаб, нотариат соҳаси ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга Ўзбекистон Нотариал палатасининг "Нотариат соҳасига қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишони топширилди.
02 Tejamkor energiya afzalliklari 09 07 2024
<unknown>
🎙#SAMARQAND
#RADIOSI📡🌏

📻 FM 1️⃣0️⃣5️⃣🪐2️⃣🏔


Бизга уланиш👇👇
👉https://t.iss.one/SAMARQANDRADIOSI