QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
7.48K subscribers
51K photos
5.54K videos
31 files
15.8K links
Download Telegram
Forwarded from Xushnudbek.uz
Kunduzgi-2021.pdf
4.2 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

КУНДУЗГИ

Бакалавриатнинг КУНДУЗГИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 113 минг 530 ўрин (ўтган йилгидан 9955 тага кўп)

💾 PDF файл, 4,1 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Sirtqi-2021.pdf
1.5 MB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

СИРТҚИ

Бакалавриатнинг СИРТҚИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 37 минг 675 ўрин (ўтган йилгидан 6325 тага кўп)

💾 PDF файл, 1,4 мб

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Kechki-2021.pdf
274 KB
#abituriyent

Қабул квоталари

❗️БАКАЛАВРИАТ

КЕЧКИ

Бакалавриатнинг КЕЧКИ таълим шакли учун таълим йўналишлари ва ўқитиш тиллари бўйича квоталар эълон қилинди.

👥 Жами 6 минг 550 ўрин (ўтган йилгидан 1525 тага кўп)

💾 PDF файл, 274 кб.

ИЗОҲ: ушбу ўрин фақат давлат параметри бўйича белгиланган. Ҳали бу рақамлар ОТМларнинг имкониятларидан келиб чиқиб, қўшимча контракт (супер-контракт) ҳисобига яна ошиши мумкин.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Nogironligi bor shaxslarga kvota - @xushnudbek.pdf
270 KB
#abituriyent

Ногиронлиги бўлган шахслар учун давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ОТМлар ва таълим шакллари кесимидаги тақсимоти (умумий квотанинг 2%и).

Республика миқёсда ногиронлиги бўлган шахслар учун жами 3155 та (ўтган йилгидан 356 тага кўп) давлат гранти бўйича алоҳида квота ажратилган.

👉 кундузги таълимга – 2270 та;
👉 сиртқи таълимга – 754 та;
👉 кечки таълимга – 131 та.


👉 @xushnudbek 👈
#abituriyent

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда Миллий гвардия ходимларининг фарзандлари учун ажратилган алоҳида қўшимча давлат гранти асосидаги квоталарнинг ташкилотлар кесимида тақсимоти

❗️Эслатмалар:

— тавсияномага эга ҳарбийларнинг фарзандлари дастлаб алоҳида квоталар доирасида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

— тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

— тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

— ДТМ сайтида рўйхатдан ўтишда тавсияномани алоҳида киритиш шарт эмас, шундоқ ҳам базага киритилган бўлади;

— ушбу тавсиянома фақат кундузги таълим шакли учун амал қилади.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
#abituriyent

Ҳарбий хизматни ўтаб, қўмондонлик тавсияномасига эга бўлган абитуриентлар учун ажратиладиган 5%ли алоҳида қўшимча квоталарнинг ОТМлар кесими бўйича маълумоти.

❗️Эслатмалар:

- ҳарбий тавсияномага эга абитуриентлар ушбу квоталар доирасида дастлаб алоҳида куч синашади, агар алоҳида квотага кира олмаса, шундан сўнг унинг бали умумий квоталар бўйича ҳисобланади;

- тавсиянома ҳеч қандай қўшимча балл бермайди, барча ўзи тўплаган балл бўйича танловда қатнашади;

- тавсиянома фақат биринчи танланган йўналишда алоҳида квота бўйича амал қилади, 2-5 йўналишларда алоҳида квота бўлмайди, яъни имтиёз ўтмайди;

- юқоридаги расмларда кундузги, сиртқи ва кечки таълим шакли учун алоҳида жадвал берилган.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Хотин-қизларга берилган имтиёз қандай ҳисобланади?

#abituriyent

Кўпчилик шу савол билан мурожаат қилаётгани учун аниқ мисол билан тушунтирмоқчиман.

Жуда кўп хотин-қизлар "тавсиянома олдим, энди аниқ ўқишга кираман" деб ўйлаяпти. Аммо бу хато. Тавсияномадан ташқари улар юқори балл ҳам тўплаши керак, яъни билим ҳам муҳим.

Тавсиянома берилган хотин-қизларга республика бўйлаб кундузги таълимга давлат гранти асосида жами 2000 та ҚЎШИМЧА квота ажратилган. Сиртқи ва кечки таълимда имтиёз берилмайди.

Квоталар ҳудудлар кесимида бўлиб чиқилган. Батафсил квота мана бу ерда:
https://t.iss.one/xushnudbek/10112

Ҳисоблаш тартиби

Келинг, Самарқанд мисолида кўриб чиқамиз. Самарқанд вилоятида яшайдиган ва тавсиянома олган хотин-қизлар учун жами 227 та қўшимча квота ажратилган. Хўш, бу нимани англатади? Имтиёз қандай қўлланади?

Бунинг тартиби қуйидагича:

тушуниш осонроқ бўлиши учун Самарқанд вилоятига 5 та квота берилган деб, тасаввур қиламиз;

айтайлик Самарқанд вилоятида жами 40 нафар хотин-қизларга тавсиянома берилди;

пастдаги 1-расмга қарасангиз, тавсиянома олган 40 нафар хотин-қизлар республиканинг исталган ОТМларига ҳужжат топширган (бу ерда осонроқ тушунарли бўлиши учун ОТМлар номларини олдим, йўналишларга бўлиб ўтирмадим);

абитуриентлар турлича балл тўплашди;

Самарқанддан тавсиянома олган барча хотин-қизлар орасида энг юқори балл олган 5 нафар абитуриентлар грант асосида қўшимча квотага қабул қилинади (2-расмда яшил ранг билан берилган);

расмга қарасангиз, грантга кирган хотин-қизлар турли ҳудудлардаги ОТМларни танлаганини кўриш мумкин.

қолган хотин-қизлар ўзининг бали билан умумий, эл қатори танловда иштирок этади, яъни имтиёз доирасида ўқишга кира олмаса ҳам умумий тартибда танловда қатнашаверади;

Қиссадан ҳисса шуки, Самарқанд вилоятида жами айтайлик минг нафар хотин-қизларга тавсиянома берилган бўлса, улар орасидан энг кўп балл тўплаган 227 нафар хотин-қизлар давлат гранти асосида қўшимча квотага қабул қилинади.


‼️Бешта йўналишни танлаганда, тавсиянома фақат 1-йўналишга ўтади. 2 ва ундан кейинги йўналишларда қўшимча квота берилмайди, умумий тартибда танловда қатнашилади.

Хуллас, тартиби шунақа.


👉 @xushnudbek 👈
Forwarded from Xushnudbek.uz
Тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимоти
#abituriyent

2021-2022-ўқув йилги кириш тест синовларида қўлланиладиган тест топшириқларининг бўлимлар бўйича ўртача тақсимоти (фоиз ҳисобида).


👉 @xushnudbek 👈