QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
14.9K subscribers
46.2K photos
4.87K videos
27 files
14K links
Download Telegram
Forwarded from Qashqadaryo 24/7 (Хусан Комилжонов)
Қўнғирот тумани делегацияси вакиллари Қашқадарё вилоятида

Давлат раҳбарининг 2022- йил 23-24 февраль кунлари Қорақалпоғистонга ташфирлари давомида вилоятимизга Қўнғирот тумани бириктирилгани маълум бўлган эди.

Хабарингиз бор, Қашқадарё вилоят ҳокими қарори билан Қўнғирот тумани «Маданият ва истироҳат боғи» ни реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 2,0 (икки) млрд.сўм маблағ ажратилган эди.

Жорий йилнинг 8-9-10 феврал кунлари Қўнғирот тумани ҳокими Бекзод Мадаминов бошчилигидаги тадбиркорлар ва ҳоким ёрдамчиларидан иборат делегация вакиллари вилоятимизга саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳасида тажриба алмашиш юзасидан вилоятимизга ташриф буюришди.

Меҳмонларни вилоят ҳокими топшириғи билан инвестиция масалалари бўйича ўринбосари Олимхон Рустамов кутиб олди.

Делегация вакиллари Қарши шаҳрида жойлашган “UzShoes” ва «Safe Collection» ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишишди.

Шунингдек, Қўнғирот тумани ҳокими туманнинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлари ва салоҳияти тўғрисида вилоятимиз тадбиркорларига тақдимот қилди. Тақдимотдан сўнг Қўнғирот тумани тадбиркорлари ва маҳаллий тадбиркорларимиз қишлоқ хўжалиги, саноат, ишлаб чиқариш ҳамда қурилиш соҳаларида ўзаро фикр алмашиб, ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

https://t.iss.one/qarshiliklar
Forwarded from Hudud Inform
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг айрим дорихоналарда қалбаки дориларнинг сотилаётгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан мурожаати:

Хабарингиз бор, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери томонидан яширин цех шароитида тайёрланган «Зодак», «Анаферон», “Хилак Форте” ва “Витамин B6” номли қалбаки дори воситалари Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилганлиги аниқланди.

Ушбу хабар юзасидан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ўзбекистон Республикаси ҳудудида дори воситалари ва тиббиёт буюмларнинг чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни огоҳликка чақириб, қуйидагиларни маълум қилади.

Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонун ва қонуности ҳужжатларига, шунингдек дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш фармацевтика соҳасида лицензия талаблари ва шартлари этиб белгиланган.

“Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти” тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини харид қилиш, чакана реализация қилиш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади.

Шу ўринда, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисида ягона низом”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини ва тиббий буюмларни, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини сақлаш ва (ёки) реализация қилиш лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланиб, лицензиянинг амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келишини эслатиб ўтамиз.

Юқоридагиларга асосан, мазкур лицензия талаблари ва шартларини бузган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи (идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъий назар) барча ташкилотларни фаолият учун берилган лицензияси бекор қилиниб, қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантирамиз!

https://t.iss.one/hudud_inform
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Adamlardı tonap, balalardı urlaydı» - bul jalgʻan xabar

Sociallıq tarmaqlarda «adamlardı tonap, balalardı urlaydı» degen mazmunındaǵı jalǵan xabarlar tarqaldı, usı jaǵday boyınsha Qaraqalpaqstan Respublikası Ishki isler ministrligi hám Nókis qalası IIO JMB xızmetkerleri tárepinen waqıyaǵa aydınlıq kirgizildi

Derek: https://t.iss.one/qriim

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter
#Қашқадәрья_сапары

Президент Шавкат Мирзиёевтың 2022-жыл 23-24-февраль күнлери Қарақалпақстанға болған сапары даўамында Қоңырат районы Қашқадәрья ўәлаятына бириктирилген еди.

Усы жылдың  8-9-10-февраль күнлери Қоңырат районы ҳәкими Бекзод Мадаминов басшылығындағы ҳәким орынбасарлары, жергиликли кеңес депутатлары,  исбилерменлер ҳәм ҳәким жәрдемшилери,ҳаял-қызлар белсендилеринен ибарат делегация ўәкиллери санаат, исбилерменлик ,киши бизнес, мәҳәлле, аўыл хожалығы ҳәм қурылыс тараўларында тәжирийбе алмасыў бойынша  Қашқадәрья ўәлаятына барды.

Делегация ўәкиллерин  ўәлаят ҳәкимниң инвестиция мәселелери бойынша орынбасары Олимхон Рустамов күтип алды.

Дәслеп район ҳәкими ҳәм делегация ўәкиллери Қаршы қаласындағы "UzShoes" Жуўапкершилиги шекленген жәмийети Өзбекстани-Белоруссия қоспа кәрханасының искерлиги менен жақыннан танысты. Кәрхана жылына 500 мың жуп  ерлер, ҳаяллар ҳәм балалар аяқ кийимлерин ислеп шығарыў қуўатлылығына ийе болып, бул жерде 155 жаңа жумыс орынлары жаратылған.

https://t.iss.one/qongiratrkuz