QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.06K subscribers
45.9K photos
4.81K videos
27 files
13.9K links
Download Telegram
Қоңырат Медицина бирлеспесинде медициналық шығындыларды стерилизация жолы менен зиянсызландырыўшы үскене иске түсти

Қоңырат районы Медицина бирлеспесинде ЮНИСЕФ тиң Өзбекстандағы ўәкиллиги баслығы Мунир Мамедзаде, Қарақалпақстан Республикасы Ден саўлықты сақлаý Министри М.Қурбанов, район хәкиминиң биринши орынбасары Ж.Сейтмуратовлар қатнасында илаж болып өтти.

Илажда ЮНИСЕФ шөлкеми тәрепинен медициналық шығындыларды стерилизация жолы менен зиянсызландырыўшы арнаўлы үскене районлық медицина бирлеспесине тапсырылды.

Бул үскенениң абзаллығы сонда, медициналық шығындылар экология ҳәм қоршаған орталыққа зиян жеткермеген ҳалда, стерилизация жолы менен зиянсызландырылады.


Қоңырат районы ҳәкимлигиниң Мәлимлеме хызмети
👉@qongiratrkuz
#Сенатор_тарғиботи

Президент қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябридаги "Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори ижросини таъминлаш масалаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари, сенатор Ботир Матмуратов Қўнғирот туманига ташриф буюрди.

Ташриф давомида Президент қарори ижроси юзасидан туман ҳокими Б.Мадаминов билан биргаликда туман фаоллари, депутатлар ва масъул раҳбарлар билан учрашди. Учрашувда Президент қарори асосида Қўнғирот туманида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шу билан бирга, туманда амалга оширилаётган қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича масъул раҳбарларга  топшириқлар берилди.

Қўнғирот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/qongiratrkuz
#Сенатор_назорати

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябридаги "Маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасига жами 293,7 млрд. сўм маблағ ажратилган.

Бугунги кунда барча туманларда бу жараёнлар бўйича аниқ режа ва дастурлар ишлаб чиқилган. Хусусан Қўнғирот туманидаги маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Сенатор Б.Матмуратов Президент қарори асосида амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида тумандаги Турон ва Саноат маҳаллаларида бўлиб, ички йўлларда амалга оширилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

Қўнғирот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
https://t.iss.one/qongiratrkuz
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жоқарғы Кеңес Баслығы Тахтакөпир районының алыс Белтаў аймағында халықты ишимлик суўы менен тәмийинлеў бағдарында басланған жумысларды барып көрди


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини, оқибатда бугунги мураккаб масалаларга тўғри ечим топиш учун ортиқча вақт, куч ва ресурс сарфланаётганини қайд этган эди.

Шу муносабат билан Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш, Ҳукумат, вазирликлар ва ҳокимликларнинг иш фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш, улар фаолиятининг мезони сифатида фақат ва фақат одамларни рози қилишни белгилаш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.

Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди.

Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради?

1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:

- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 21 тагача қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;

- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;

- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Facebook|Instagram|Twitter
2. Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.

Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.

Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.

Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.

3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.

Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.

Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.

Содда қилиб айтганда, вазирлар:

- янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;

- қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.

4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир вазирликнинг йил давомида эришиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгиланади.

Вазирлар ҳар йил бошида ўзининг ўринбосарлари кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Худди шу каби, вазирликларнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари ҳам мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.

Вазирлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг йил якунига қадар ушбу дастурлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичларга эришилганлиги юзасидан очиқ ҳисобот бериши белгиланмоқда.

6. Давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш, рақамли бошқарув моделига ўтиш мақсадида вазирликларнинг буйруқ ва қарорларини “E-qaror” электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

7. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида вазирликларда:

- масофавий “онлайн қабул”, “виртуал ташриф“ каби замонавий технологияларга асосланган иш услублари кенгайтирилади;

- энергия сарфи босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологиялар жорий этиш ҳисобига камайтирилади.

Умуман, фармон ва қарор билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва иш тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда.

Facebook|Instagram|Twitter
Қарақалпақстан Республикасы Мәмлекетлик гимниниң қабыл етилгенине 29 жыл толды

Буннан 29 жыл алдын – 1993-жыл 24-декабрь күни Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң XIV сессиясында «Қарақалпақстан Республикасының Мәмлекетлик гимни ҳаққында»ғы Нызам қабыл етилди.

Гимнниң сөзи Ибрайым Юсуповқа тийисли болып, музыкасын Нәжиматдин Муҳаммеддинов жазған.

ҚАРАҚАЛПАҚСТАН РЕСПУБЛИКАСЫНЫҢ МӘМЛЕКЕТЛИК ГИМНИ

Жәйҳун жағасында өскен байтерек,
Түби бир, шақасы мың болар демек,
Сен сондай саялы, қуяшлы елсең,
Тынышлық ҳәм ығбал сендеги тилек.

Нақыраты:

Дийқан баба нәпеси бар жеринде,
Жуўсан аңқып, кийик қашар шөлинде,
«Қарақалпақстан» деген атыңды,
Әўладлар әдиўлер жүрек төринде.

Айдын келешекке шақырар заман,
Мәртлик мийнет, билим жеткизер оған,
Халқың бар азамат, дос ҳәм мийрибан,
Еркин жайнап-жаснап, мәңги бол аман.

Нақыраты:

Дийқан баба нәпеси бар жеринде,
Жуўсан аңқып, кийик қашар шөлинде,
«Қарақалпақстан» деген атыңды,
Әўладлар әдиўлер жүрек төринде.

Каналымызға қосылың 👉 @kknews_uz
📌Баспа сөз конференция болып өтти
👇👇👇
толық оқыў👉 https://kungrad.uz/1942.html

Қоңырат районы ҳәкимлигиниң Мәлимлеме хызмети
👉@qongiratrkuz
#murojaatga_munosabat 🇺🇿

2022-yil 20-dekabr kuni prezidentimizning Oliy Majlis va xalqimizga murojaati boʻlib oʻtdi. Ushbu murojaatda prezidentimiz, biz mahalla faollariga ham katta eʼtibor qaratdilar. Xususan, oilalardagi inson qadri, oilalardagi kambagʻallikni qisqartirish, shuningdek, har bir mahallada kitobxonalar va sport toʻgaraklarini tashkil etishga 8 mlrddan ortiq pul ajratilganligini atab oʻtdilar. Qoʻngʻirot tumani hokimligi majlislar zalida turli kasb egalari bilan , prezidentimizning Oliy Majlis va xalqimizga murojaatini tinglar ekanmiz, yangi 2023-yilga "Insonga eʼtibor va sifatli taʼlim yili deb nom berilishi barchamizni quvontirdi. Prezidentimizning bunday adolatli siyosatiga biz mahalla faollari toʻliq qoʻshilamiz va har bir oilaning tinch-totuv, ahillikda yashashlari uchun oʻz kuchimizni ayamasdan mehnat qilamiz deb vaʼda beramiz.

Qoʻngʻirot tumani "Qo'ng'irot" OFY xotin-qizlar faoli Sherbaeva Gulnur

https://t.iss.one/qongiratrkuz