QOŃÍRAT HÁKIMLIGI |Rásmiy kanal|
8.63K subscribers
45.4K photos
4.73K videos
27 files
13.7K links
Download Telegram
#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔸 Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

— Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари;

— Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари;

— Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари;

— Нукус шаҳар тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Амударё тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Беруний тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Кегейли тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қораўзак тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қонликўл тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Қўнғирот тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Мўйноқ тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Нукус тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тахиатош тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тахтакўпир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Чимбой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Шуманай тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

— Элликқалъа тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи;

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 13 октябрдан 22 октябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos
Forwarded from UzNews.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Праздничный салют, прогремевший в честь 20-летия интеллектуальной игры «Заковат» в Бухарской области.

@uznews
👇👇👇👇👇
13 октябрь-Халқаро ҳалокатлар ҳавфни камайтириш куни

Табиий офатларнинг турлари, келиб чиқиш сабаблари ва фуқароларнинг ҳаракати.
Табиий офат- бу табиатда юз берадиган фавқулоддаги ўзгариш бўлиб, у бирдан, тезликда инсонларнинг мўтадил яшаш, ишлаш шароитларининг бузилиши, одамларнинг ўлими ҳамда қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг, моддий бойликларнинг бузилиши ва йўқ бўлиб кетиши билан тугайдиган ҳодисалардир.
Табиий офатларнинг турлари хилма-хил: ер силкиниши, сув тошқини, кучли шамол, ёнғин, қурғоқчилик, ер сурилиши ва бошқалар.
Ер силкиниш- таъсир қилиш даражасига қараб кучсиз (3 балгача), ўрта (4 бал), кучли (5 бал), жуда кучли (7 бал), вайрон қилувчи (8-10 бал) ва ниҳоят ҳалокатларга олиб келувчи (11-12 балгача) турлари мавжуд.
Кучли зилзила руй берганда қандай ҳаракат қиласиз олдиндан уйлаб кўринг. Билиб қуйинки, ҳайвонларнинг безовта бўлиши, қўдуқдаги сув сатхини кутарилиши ва ранггини ўзгариши, атмосферанинг ёришиши, қаттиқ овоз келиши – булар табиий офат даракчиси.
САРОСИМАГА ТУШМАНГ ! Бу билан атрофингиздаги болалар, аёллар, қарияларга ўрнак бўласиз, уларни қурқинични енгишда ёрдам берасиз.
ЭСЛАБ КОЛИНГ ! Сизнинг хотиржамлигингиз табиий офатни енгиш гаровидир.
Узок давом этувчи тебранишда зилзила аста-секин кучаяди.
Кўп қаватли бино учун бундай таъсир ҳавфли ҳисобланади. Синч усулида қурилган шахсий уйлар, бир-икки қаватли бинолар хавфсизлиги юқори хисобланади.
Юқори тулқинли тебраниш қисқа вақт (1,5-3 секунд) ичида ўз кучини кўрсатади. Бу хилдаги тебранишлар пишиқ гиштли уйлар учун ҳавфлилигини эсдан чиқарманг.


Қаттиқ силкинишда нималар қилиш керак ?
Зилзила руй берганда қаерда бўлишингиздан қатъий назар эсанкираманг, чунки сиз ўз ҳаракатингизни олдиндан режалаштиргансиз.
Тез ҳаракат қилинг !
Эсдан чиқарманг ! Сизнинг ихтиёрингизда 1,5-2,5 секунд бор. Энг ҳавфлиси тепадан тушадиган буюмлардир.
Агар сиз кўп қаватли бино ичида бўлсангиз, лифтга ёки пиллапояга чопманг, чунки бу жойлар бинонинг энг ҳавфли қисми ҳисобланади. Ҳавфсиз жой топишга ҳаракат килинг. Эшик оралиғига, стол, каравот тагига яшириниш мумкин.
Агар сиз биринчи қаватда ёки шахсий уйда бўлсангиз бинони зудлик билан ташлаб чиқиб кетишга ҳаракат қилинг ва электр ўзатиш тармоқлари, газ қувурларидан узоқлашинг.
Биринчи қаватдан юқорида булсангиз деразадан сакраманг, юқоридан тушиши мумкин бўлган ойна парчаларидан эхтиёт бўлинг. Аҳоли кўп тупланадиган (магазин, кинотеатр, метро, мактабларда) жойларда умумий вахимага тушиб колманг. Асосий деворларга яқинрок туринг. Осилиб турган люстралардан, рекламалардан узоқроқда туринг.
Транспортларни электр ўзатиш линиялари, ёнилғи қуйиш шахобчалари, кўп қаватли бинолар, тош тушиши мумкин бўлган ёнбағирликлардан узоқроқда тухтанг.
Зилзила қишлок жойларида руй берганда сел келиши ҳавфи тўғилади, шунинг учун тепаликларга жойлашиш керак.
Зилзиладан кейин нима қилиш керак.
Вазиятни баҳоланг, ёнғин, газ чиқиши, очиқ электр симларини ҳавфи борми текширинг. Ҳеч қачон очик оловдан фойдаланманг.
Зилзиладан кейин биринчи соатларда заруратсиз уйга кирманг – бу ҳавфли. Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларида биринчи тебранишдан сўнг, иккинчиси кутилади.
Бино ичида чиқишда пиллапояларни мустаҳкамлигини текшириб кўринг. Ёнғин чиққанда бор имкониятлардан фойдаланиб, зудлик билан бинодан чиқиб кетинг.
Жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатинг, совуқ бўлмаслиги учун ўраб қуйинг. Зилзиладан кейин об-ҳаво кескин ўзгариши мумкин.
Уй ҳайвонларини фавқулодда вазият руй берган жойдан олиб кетилишини таъминланг.
Ер, тула шкафлар эшигини эхтиёткорлик билан очинг, сизнинг устингизга оғир буюмлар, тусинлар тушиб кетиши мумкин.
Озиқ-овқат заҳираларини текшириб кўринг.

Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.Қўнғирот тумани фавқулодда вазиятлар бўлими.
«Хорезм» АПЖда жас өспиримлер арасында ҳуқықбузарлық ҳәм жынаятшылықтың алдын алыў бойынша үгит-нәсият жумыслары алып барылды


Өзбекстан Респуликасы Олий Мажлиси Сенаты баслығы Т.Нарбаева ҳәм Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңеси баслығы М.Камаловлар тәрепинен тастыйықланған «Қарақалпақстан Республикасында жынаятларды жылаўлаў, жынаятшылық профилактикасын жәнеде күшейттириў, әдил судлаўды тәмийинлеў ҳәм коррупциясыз аймаққа айландырыў бойынша Жол картасының» 11-бәнтиниң орынланыўын тәмийинлеў мақсетинде, «Хорезм» аўыл пуқаралар жыйынында, профилактика инспекторы, пуқаралар жыйыны баслығы ҳәм жыйын турғынлары қатнасында, жас өспиримлер арасында ҳуқықбузарлық ҳәм жынаятшылықтың алдын-алыў, коррупцияға қарсы гүресиў бойынша үгит-нәсият жумыслары алып барылды.
Соның менен бирге Нызамларға киритилип атырған соңғы өзгерислер ҳаққында, яғный «Өзбекстан Республикасының айырым нызам ҳүжжетлерине өзгерислер ҳәм қосымшалар киритиў ҳаққында»ғы 2021-жыл 4-октябрь күнги ЎРҚ-719 ҳәм 720-санлы Нызамлардың мазмун мәниси ҳаққында түсиник берилди.


Жынаят ислери бойынша
Қоңырат районы суды баслығы Д.Разов
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бутун Ўзбекистон ёшларига сизлар намунасизлар. Мен сизлар билан фахрланаман. Керак бўлса, машина совға қилиб бўлса ҳам китоб ўқишга қайтараман деган эдик. "Заковат"чилар менинг ана шу истагимни амалга оширгани учун миннатдорман", — деди Шавкат Мирзиёев.
Ona tili – bu millatning ruhidir...
Til – davlat timsoli, mulki, ruhi, millatning madaniy va ma’naviy boyligi, xalqning madaniyati, urf-odati, uning turmush tarzi, tarixidir.
1989-yilning 21-oktabr kuni Vatanimizda davlat tilining huquqiy asoslarini belgilash bo‘yicha “Davlat tili to‘g‘risida”gi Qonun qabul qilinib, unga ko‘ra O‘zbek tiliga - Davlat tili maqomi berildi.
“O‘zbek tili bayrami kunini belgilash to‘g‘risida” 2020-yil 10-aprelda qabul qilingan O‘zbekiston Respublikasi Qonunining (O‘RQ-615-son) 1-moddasi bilan 21-oktabr sanasi O‘zbek tili bayrami kuni etib belgilandi.
O‘zbek tiliga davlat tili maqomi berilganiga 32 yil to‘lishi “O‘zbek tili bayrami” sifatida nishonlanishi munosabati bilan butun respublika miqyosida shu bilan birga Qo‘ng‘irot tumanida ham qator madaniy-ma’rifiy tadbirlar tashkil etilmoqda.
Shu munosabat bilan, joriy yilning 11-12-13-oktabr kunlari Maktabgacha ta’lim tashkiloti Qo‘ng‘irot tumani bo‘limi tasarrufidagi 8-10-25-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotlarida “Ona tilim-jon-u dilim” mavzusida bayram kechalari, davra suhbatlari va ochiq darslar tashkil etildi. Qo‘ng‘irot tumani hokimi maslahatchisi R.Aybergenova, Respublika Ma’naviyat va ma’rifat markazi Qo‘ng‘irot tumani bo‘limi boshlig‘i U.Tileumuratova, Qo‘ng‘irot tumani maktabgacha ta’lim bo‘limi ma’naviy-ma’rifiy ishlar bo‘yicha mutaxassisi B.Jalmenovalar ishtirok etishdilar. Tadbirda jajji bolajonlar tomonidan o‘zbek va qoraqalpoq tillarida she’rlar aytishdi, raqslar ijro etishdi. Tashkilot tarbiyachilari ishtirokida “Ona tilim - jon-u dilim” mavzusida sahnali ko‘rinishlar namoyish etildi.
Davra suhbatida tilimizni e’zozlash, uning davlat tili sifatidagi maqomi, jamiyatdagi mavqeini yuksaltirish, yosh avlodni ona tiliga hurmat ruhida tarbiyalash hamisha dolzarb ma’naviy burchimiz bo‘lib qolishiga e’tibor qaratildi.

https://t.iss.one/qongiratrkuz