Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.6K subscribers
39.6K photos
3.12K videos
60 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Аҳоли_фаровонлиги

Томорқа ерлардан унумли фойдаланиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда

Туман аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш,уларнинг қўшимча моддий даромад манбаини ошириш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

🔸Хусусан туман фермерлар кенгаши мутахассислари аҳоли хонадонларида бўлиб,уларга томорқа ерлардан унумли фойдлаланиш ҳамда етиштирилаётган экинларни парваришлаш бўйича ўз тавсияларини бермоқда.

📌Шунингдек туман Ирригация бўлими томонидан маҳаллардаги канал,зовур ҳамда ариқ атрофлари маиший ва турли чиқиндилардан тозаланиб,аҳоли экинларини суғоришдаги муаммолари ҳал этилмоқда.

✍️
Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Ғалла

Туманда ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш учун барча чоралар кўрилган

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, сектор раҳбарлари ҳамда тумандаги ғалла етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари масъуллари иштирокида жорий йилда ғалла ҳосилини йиғиб олиш бўйича барча секторларда йиғилиш ўтказди.

📌Хусусан туман ҳокими, етиштирилган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиб олиш ва ҳосилдан бўшаган майдонларни "Темир дафтар" ҳамда "Аёллар ва ёшлар дафтар"ига киритилган аҳоли вакилларига, такрорий экинлар экиш учун бўлиб бериш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

🔸Шунингдек йиғилишда ғалла ўримига барча техникаларни шай ҳолатга келтирилганлиги ҳамда кўрилган хавфсизлик чоралари ҳам муҳокама қилинди.

Маълумот учун, жорий йил туманимизда 1 минг 700 гектар майдонга ғалла экилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
#Инфографика

Тошкент вилоятида нечта маданий мерос объектлари бор?

@tarix_chorrahasida

Каналга уланиш:👇👇
https://t.iss.one/joinchat/3AZbPcq3qxIzN2Ri
📌#CERR Бош илмий ходими Нодира Қурбонбоева Наманган вилоятидаги "ташландиқ" ва зарарланган иссиқхоналар билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

❗️Танқидий мақолаларни шарҳлар экан, эксперт бундай танқидий мақолалар сўз эркинлиги соҳасидаги ислоҳотларнинг натижаси ва ютуғи эканлиги хусусида гапирди. Оммавий ахборот воситалари "тўртинчи ҳокимият" сифатида ўз вазифаларидан фойдаланиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган воқеалар ҳақида хабар бериб, очиқ-ойдин эълон қилиб бормоқда.

✔️ Ижтимоий тармоқларда мақоланинг эълон қилиниши ва тарқатилиши ортидан Наманган вилояти маҳаллий ҳокимликлари, шунингдек, мутасадди идоралар матбуот хизматларининг ҳам зудлик билан муносабат билдиргани яхши янгилик.

Шу билан бирга муаллифлар вазиятни ўрганмасдан ва нима содир бўлганини охиригача ва тўғри аниқлай олмасдан, Чортоқ туманида табиий ҳодиса (кучли шамол) оқибатларини ислоҳотларнинг "муваффақиятсизлиги" сифатида тақдим этишга ҳаракат қилдилар.

❗️Шунингдек, "Баланд Адир" массивининг аввалги 35 йил давомида ўта қаровсиз, "яроқсиз" ҳолатда бўлганлиги, географик ўрни ва қийин иқлим шароити ҳали ҳам ер, сув таъминоти ва қишлоқ хўжалик экинларини етиштиришда қийинчиликлар туғдираётгани ҳақида тилга олинмаган.

▫️Иссиқхоналар қурилишига 13, 267 млн. сўм маблағ сарфланди

▫️Қурилган 1000 та кичик иссиқхоналар берилган:

▫️520 таси кам таъминланган оилаларга,
▫️303 таси доимий иш жойисиз фуқароларга,
▫️112 таси ишсиз ёшлар орасидан,
▫️55 пандемия натижасида ишга чиқа олмаган вақтинча ишсиз фуқаролар,
▫️10 таси ёш оилаларга.

▫️Қулайлик учун бепул автобус хизмати мавжуд
▫️Иссиқхоналарни сув билан таъминлаш учун 6 та қудуқ ўрнатилган
▫️870 та иссиқхонага полиетилен қувурлар ётқизилди
▫️Қуввати 40 минг тонна бўлган сув омбори ишга туширилди.

▫️Наманган вилоят Гидрометеорология бошқармасининг хулосаси шу йилнинг 30 майдан 31 майга ўтар кечаси шамол тезлиги секундига 16 метрга етгани, 2 июнь куни эрталаб шамол секундига 17 метр тезликда кўтарилгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади.
▫️Чортоқ туманида чигитли шамол натижасида иссиқхоналарнинг 30-35 фоизи жиддий зарар кўрган.
▫️Табиий офатнинг оқибатлари ва зарарини бартараф этиш учун 300 дан ортиқ ишчи ёлланди.

❗️Албатта, Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигининг айрим соҳаларида ҳали ҳам тизимли муаммолар мавжудлигини инкор этиб бўлмайди.

📌Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг бутун қишлоқ хўжалиги соҳасини ягона, алоҳида ҳолат бўйича баҳолаш хатодир.

❗️Қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларнинг улкан саъй-ҳаракатлари ва натижаларини холисона эътироф этиш муҳим аҳамиятга эга.

📈 Сўнгги 5 йилни Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида мисли кўрилмаган кенг қамровли ислоҳотлар даври деб аташ мумкин, шу жумладан:
▫️ бозор механизмлари,
▫️️илғор технологиялар,
▫️️кластер тизимига ўтишни амалга ошириш,
▫️институционал асос яратиш.

📈Умуман олганда, 2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 2,1 баробар, аҳоли жон бошига эса 1,9 баробар ошди.
📈Экин ишлаб чиқариш 2 баробарга ошди,
📈чорвачилик маҳсулотлари - 2,3 баробар.

📊2017-2020 йилларда мева - сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш 2,3 баробар ошди. Шу билан бирга, 2020 йилда мева - сабзавот маҳсулотлари экспорт ҳажми 1,485 минг тонна ташкил этди ва қиймати жиҳатидан 1,008 млн. доллар (2017 йилда 645,4 млн. доллар) ошди.

📊2018-2021 йилларда Ўзбекистонда 3117 хўжалик ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 5,3 минг гектар майдонга эга иссиқхоналар ташкил этилди

📈2020 йилда Ўзбекистонда иссиқхоналарда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти 83 млн. доллар (118 минг тонна) га етди.

ўзб: review.uz/oz/vfa
рус:
review.uz/vfa

t.iss.one/reviewuznews
t.iss.one/reviewuz
t.iss.one/review_en
#Спорт

Футбол мусобақасида ғолибликни Кимёгар жамоаси қўлга киритди

⚽️Туманда жойлашган Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Қибрай туман ҳокимлиги ва туман қўриқлаш бўлими ҳамкорлигида Миллий Гвардия қўриқлаш бўлими бошлиғи кубоги учун 10-11 ёш тоифасидаги 8та жамоа ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтди.

🥇Ёшларнинг ёзги таътилини унумли ўтказиш мақсадида ташкил этилган мусобақа финалида Қибрай туманининг "Ҳумо" ва Чирчиқ шаҳрининг "Кимёгар" жамоалари ўзаро беллашди.Муросасиз ўтган баҳсда ғолиблик чирчиқлик ёшларга насиб этди.

🏆Мусобақа якунида ғолиб ва иштирокчи жамоаларга Миллий Гвардия Қибрай туман бўлими томонидан кўчма кубок ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/ /TikTok
Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган мактабларда фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган педагоглар аттестациядан ўтказилади
📑Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 3 июндаги қўшма қарори билан Тошкент вилоятидаги таълим сифати юқори бўлмаган давлат умумтаълим муассасаларида фаолият олиб бораётган тоифага эга бўлмаган олий ва ўрта махсус маълумотли педагог ходимларни аттестациядан ўтказиш Низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди.

Айтиш жоизки, Тошкент вилоятининг жами 891та мактабидан 174таси (19,5%) таълим сифати юқори бўлмаган мактаблар тоифасига киради. Шунингдек, Тошкент вилоятида жами ўқитувчилар сонида ўрта махсус маълумотли ўқитувчилар улуши 14,9%ни ташкил қилса, республика кесимида ушбу кўрсаткич 12,9% ташкил қилади. Тоифага эга бўлмаган олий маълумотли ўқитувчилар эса 44,7%ни ташкил қилган.
Ушбу Низомга асосан аттестация икки босқичда амалга оширилади:
🔷Биринчи босқичда :

аттестациядан ўтувчиларнинг назарий билимлари ўз мутахассисликлари бўйича 40 та саволдан иборат малака (тест) синовлари орқали аниқланади, ҳар бир тўғри бажарилган тест саволи учун 1,75 балл (максимал 70 балл) берилади, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекциясининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади.

Биринчи босқичда умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ва ундан юқори баллни тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичига ўтган ҳисобланади, умумий балнинг 55 фоизи (38,5 балл) ни тўплай олмаганлар “аттестациядан ўтмаган” ҳисобланади ва иккинчи босқичга рухсат этилмайди.

🔷Иккинчи босқичда :

аттестация комиссиялари томонидан таълим тизимидаги ислоҳотлар, педагог ходимларнинг фаолияти самарадорлиги, касбий компетентлик бўйича 5 та саволдан иборат саволларга жавоб беришлари керак бўлади;

иккинчи босқич учун ҳар бир саволга 6 баллдан умумий 30 балл берилади, умумий баллнинг 55 фоизи (16,5 балл) ва ундан юқори балл тўплаганлар аттестациянинг иккинчи босқичдан ўтган ҳисобланади.

саволлар Республика таълим марказининг мутахассислари ҳамда улар шартнома асосида жалб этган экспертлар томонидан тузилади. Саволлар билети аттестациядан ўтувчи томонидан кўп вариантлилик асосида тузилган билетлар орасидан танлаб олиш йўли билан аниқланади.

📌Низом ва баҳолаш мезони тўғрисидаги маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишишингиз мумкин.