Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.58K subscribers
39.7K photos
3.13K videos
60 files
13K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Таҳлил

Туманда коммунал ҳамда тиббиёт йўналишидаги ишларнинг аҳволи таҳлил қилинди

🔹Қибрай туманида "Обод қишлоқ" дастурига асосан маҳалла ободлиги, аҳоли фаровонлиги, уларнинг яшаш шароити ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бекмуродов бошчилигида муҳокама қилинди.

🔸Хусусан "Обод қишлоқ" давлат дастурига киритилган маҳаллларда коммунал соҳа ҳамда бандлик йўналишида белгиланган режага асосан олиб борилаётган ишлар тўғрисида барча тегишли масъулларнинг ҳисоботи тингланди.

♻️Шунингдек туман тиббиёт бирлашмаси ва туман СЭОМ бош шифокорларининг туманда эмлаш жараёнлари ҳамда вакциналарни сақлаш бўйича кўрилган чоралар тўғрисида маълумот бериб ўтди.

Йиғилишда ижро интизомида йўл қўйилаётган камчиликлар ҳам танқидий таҳлил қилинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram||facebook|| Instagram|
​​# ДИҚҚАТ!
Ҳурматли ҚИБРАЙ тумани аҳолиси!
Тошкент сув таъминоти Қибрай туман филиали маълум қилади:
Бугун 5 апрель куни соат 10:00дан — 18:00 вақт оралиғида Қибрай туманининг Ўнқўрғон,Парвоз, Гулистон, Маданият, Зиёкор, Қурилиш, Меҳнат, Шалола, Май, Хўжақўрғон,П.Қадам,Узумзор ва Чинобод маҳалларида, кучли ёмғир ёғиши сабабли Бўзсув каналининг кескин лойқаланиш оқибатида ичимлик сув таъминоти вақтинчалик тўҳтатилди.

Шунингдек айрим ҳудудларда ичимлик сув босими пасайиши кузатилади.
Тошкент сув таъминоти Қибрай туман филиали юзага келадиган ноқулайликлар учун юқоридаги маҳалла аҳолисидан узр сўрайди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#Тайинлов

⚡️Исабаев Муроджон Турғунович –
Тошкент вилояти ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

📌М.Исабоев 1978 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент давлат иқтисодиёт университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

💼Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Тайинлов

⚡️Жўраев Зокир Қурбоналиевич –
Тошкент вилояти бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌З. Жўраев 1980 йил Тошкент вилояти Бўка туманида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент ислом университети (кундузги, магистратура)ни тамомлаган.

💼Лавозимга тайинлангунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Тошкент вилояти филиали раҳбари в.б. лавозимида фаолият олиб борган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Кибрай_туман
#китобхонлик

"Китобхонлик ҳафталиги"

Қибрай туманида китобхонлик ҳафталиги доирасида 2020-2021 йиллар давомида ёшлар билан ишлаш тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини ривожлантириш мақсадида туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай туман бўлинмаси, Ёшлар ишлари Агентлиги, Ахборот кутубхона маркази, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан биргаликда "Китобхонлик ҳафталигининг " биринчи кунида "Китоб маънавият калитидир" мавзусида кичик ёшдаги болажонлар билан янги китоблар тақдимоти ўтказилди. Хамда уларга китоб ҳафталиги хакида маълумотлар берилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Кибрай туман бўлинмаси
#Covid_19_вакцинация

Тумандаги барча қишлоқ врачлик пунктларида Covid-19га қарши эмлаш жараёнлари бошланди

♻️Қибрай туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 17 та эмлаш пунктлари ва 2 та мобил бригадалари Хиндистонда ишлаб чиқарилган "AstraZeneca" ҳамда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигида тайёрланган "ZF-UZ-VAC2001" вакциналари билан таъминланди.

🔹Хусусан тумандаги 20 минг 199 нафар фуқаролар вирусга қарши эмланиши режалаштирилган бўлиб,аввало 65 ёшдан катта, сурункали касаллиги мавжуд аҳоли вакиллари ҳамда тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ушбу вакцина билан эмланиши белгиланган.

Шу кунга қадар тумандаги 200 нафардан ортиқ шахслар юқоридаги вакциналар билан эмланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

|telegram||facebook|| Instagram|
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг машаққатли касбларини акс эттирувчи видео лавҳаларни томоша қилинг👇
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бунёдкорлик_ичимлик_cув

Туман 1-секторидаги барча маҳаллалар тоза ичимлик суви билан узлуксиз таъминланади

🚧Қибрай тумандаги "Чинобод" сув иншоотида умумий қиймати 12 млн 900 минг доллар бўлган қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

🚰Ушбу сув иншоотининг ишга туширилиши орқали "Чинобод", "Зафаробод" ҳамда "Оққовоқ" ҳуддудидаги 12 минг аҳолини узлуксиз равишда тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини беради.

Ҳозирда "Қодирия" сув иншоотидан "Чинобод" сув иншоотигача бўлган 4 минг 600 метр масофага хажми 400 ММ бўлган сув қувурларини ётқизиш ишлари давом этмоқда.

📽 Жараёнлар тўғрисида батафсил ушбу лавҳада👆

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/