Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#bayram

21-oktabr Oʻzbek tili bayrami kuni

Xalqning vatani, davlati kabi yana bir buyuk boyligi bu uning tilidur

🔹Til – davlat timsoli, mulki, ruhi, millatning madaniy va ma'naviy boyligi, xalqning madaniyati, urf-odati, uning turmush tarzi, tarixidir.

1989 yilning 21 oktyabr kuni   Vatanimizda davlat tilining huquqiy asoslarini belgilash boʻyicha “Davlat tili toʻgʻrisida”gi Qonun qabul qilinib, unga koʻra  Oʻzbek tiliga - Davlat tili maqomi berildi.

 🔰“Oʻzbek tili bayrami kunini belgilash toʻgʻrisida” 2020 yil 10 aprelda qabul qilingan Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining (OʻRQ-615-son) 1-moddasi bilan 21 oktabr sanasi Oʻzbek tili bayrami kuni etib belgilandi.


✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

💬
telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#eʼtibor

Qibray tuman hokimligi tashabbusi bilan tumandagi ehtiyojmand, ijtimoiy himoyaga muhtoj, yashash sharoiti ogʻir va boquvchisini yoʻqotgan oilalarning farzandlari uchun o’tkazilgan sunnat toʻyi tadbiri “Nurafshon TV” telekanali lavhasida.

✍️Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

💬
telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сайлов – 2024”: сиёсий уйғунлик ва партиялараро рақобат юзасидан айрим мулоҳазалар “Подкаст клуб” платформасида

Сиёсатда ҳар бир партия манфаат ва мақсадларидан келиб чиққан ҳолда ўз дастурларини баралла ёқлаб чиқади, одатда улар бир-бирига зид бўлиши ҳам мумкин.

📎Партиялар ўртасидаги соғлом рақобат пировардида турли ижтимоий гуруҳлар манфаатларини мувозанатлаштириш орқали адолатли ҳамда универсал ечимларга олиб келадиган муросаларни туғдиради.

2024 йилги сайловолди компанияси доирасида Ўзбекистонда ўтказилаётган туркум теледебатларда очиқ мулоқот майдони яратилди. Иштирокчиларнинг сиёсий маданияти ошиб, мураккаб масалалар бўйича ечим излаб, таклиф бериш кўникмаси яққол намоён бўлмоқда.

@olimlar_minbari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инвесторлар давлатимиз раҳбарига чиқиндидан электр энергияси ва маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларини тақдимот қилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#shukuh

Ta'lim maskanlarida O‘zbek tili bayrami kuni keng nishonlanmoqda

Jumladan, tumandagi 20-davlat maktabgacha ta'lim tashkilotida O'zbek tiliga davlat tili maqomi berilganining 35 yilligi munosabati bilan "Ona tilim - jonu dilim" mavzusida tadbir o'tkazildi.

Tadbirda ta'lim maskani tarbiyalanuvhchilari tomonidan o'zbek tilini jozibadorligini tarannum etuvchi she’rlar va shox kuy-qoshiqlar ijro etildi
.

✍️ Qibray tumani hokimligi Axborot xizmati

💬
telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube
Ўзбек тили байрами муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана в связи с Праздником узбекского языка

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда “Яшил макон” умуммиллий дастури ижроси ва кузги мавсумда ишларни жадал ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Бугун Президент Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети билан танишди. Унда экология, барқарор бошқарув, атроф-муҳит иқтисодиёти, экология ҳуқуқи, экологик инновация ва рақамлаштириш йўналишларида 500 нафар бакалавр ва магистр тайёрланади.

Бу билан экология тизимига ҳам замонавий кадрлар тайёрлайдиган мустаҳкам замин яратилди.

Вилоят ҳокимларига ҳар бир вилоятда 1 тадан ушбу университет техникумини ташкил қилиш топширилди. Техникум атрофида илмий-амалий машғулотларни олиб бориш учун дендрология боғи ҳам ташкил қилинади.

Янги ўқув йилидан университетда дуал таълимни йўлга қўйиш, уруғчилик, кўчатчилик, иқлим ўзгариши бўйича қисқа курслар ташкил қилиб, ҳар йили 1 минг нафар ходимнинг малакасини ошириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|X
Октябрь-ноябрь ойларида маҳаллаларда 40 миллион дона манзарали ва мевали дарахт янги тизим асосида экилиши белгиланди.

“Маҳалла еттилиги” ҳар бир маҳаллада 30 тадан камбағал оила хонадонига 20 тупдан, 20 минг якка ёлғиз кексалар хонадонига 10 тупдан мевали дарахтлар тарқатади. Шунингдек, еттилик ўзига бириктирилган кўчаларда жами 6 миллион дона манзарали дарахт, кўчалар, уйлар, кўп қаватли уйлар атрофига жами 3 миллион мевали ва манзарали дарахт экишни ташкиллаштириши муҳимлиги қайд этилди.

Таълим тизими раҳбарларига 20 мингдан зиёд боғча, мактаб, олийгоҳ ва шифохоналар ҳудудида 2,5 миллион дона кўчат экишни ташкил қилиш топширилди. Ёшлар ишлари агентлиги 155 минг ёшларга бўлиб берилган 60 минг гектар ерда жами 1,5 миллионта мевали дарахт экишга кўмаклашади.

Барча маҳаллаларда кўчат ярмаркасини ташкил қилиб, 30 миллионта кўчат етказиб бериш муҳимлиги таъкидланди.

Телевидение, радио, газета ва ижтимоий тармоқларда дарахт экиш нуронийлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, санъаткор ва спортчилар иштирокида кенг тарғиб қилинса, ишларнинг самараси бундан-да юқори бўлиши таъкидланди.

Президентимиз аҳолини дарахт экишга жалб қилиш бўйича яхши тажрибалар кўпаяётганини қайд этиб, тўлов ташкилотлари ва электрон савдо платформаларининг бундай лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш зарурлигига эътибор қаратди.

Facebook|Instagram|X
“Тошкент-Оҳангарон” халқаро автомобиль йўлининг 53 километрлик қисмида 840 мингта дарахт экилгани ўзига хос тажриба бўлди.

Автомобиль йўллари қўмитасига вилоят ҳокимликлари билан бирга бу тажрибани жорий йилда 13 та халқаро автомобиль йўлларида амалга ошириб, 9 миллион туп кўчат экиш топширилди. Яна 2 минг километр автомобиль йўллари ёқаси дарахт экиш учун 10 минг нафар фуқаро ва тадбиркорларга бўлиб берилади.

Самарқанд-Қарши темир йўлининг 145 километр, Тошкент-Самарқанд темир йўлининг 150 километр қисмида куз мавсумида 1 миллион тупдан кўчат экишни ташкил қилиш вазифаси қўйилди.

Экология вазирлигига чиқинди полигонлари атрофида 167 минг дарахтни парваришлаб, “яшил белбоғ” барпо этиш топширилди.

Дала четларида 21 миллион туп терак, тут ва узум экиш, тармоқ корхоналарида 5 миллион кўчат экиб, “яшил белбоғ” барпо қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
#diqqat_bildirish

"Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali ma'lum qiladi


Aholiga uzluksiz ichimlik suvini yetkazib berish maqsadida "Chinobod" suv inshootidagi eskirgan suv nasosi o'rniga yangi nasos o'rnatilishi sababli, ertaga 22 oktabr kuni soat 08:00dan 22:00 ga qadar May, Xo'jaqorg'on, Po'lat qadam va Uzumzor (Shalola mahallasiga jadval asosida beriladi) mahallalarida ichimlik suvi ta'minoti to'xtatildi.

Qoshimcha savol va murojatlar yuzasidan 77 /100-02-38 telefon raqami orqali bog'lanishingizni so'raymiz.

Noqulaylik uchun iste'molchilardan uzr so‘raymiz.

"Toshkent viloyati suv ta'minoti" AJ Qibray tuman filiali

💬
telegram 📱facebook 📱Instagram 🌐 Website 📱Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига 4 кун қолди

Saylov.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Ok.ru | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"E-auksion" platformasida Toshkent viloyati hududidan 190 dan ortiq Davlat mulkini ijaraga oling!

🔹Angren shaharida 127 ta (Ko'rish)
🔹Nurafshon shahrida 5 ta (Ko'rish)
🔹Olmaliq shahrida 2 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron shahrida 3 ta (Ko'rish)
🔹Chirchiq shahrida 9 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l shahrida 1 ta (Ko'rish)
🔹Bekobod tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Bo'ka tumanida 8 ta (Ko'rish)
🔹Bo'stonliq tumanida 8 ta (Ko'rish)
🔹Zangiota tumanida 4 ta (Ko'rish)
🔹Qibray tumanida 5 ta (Ko'rish)
🔹Oqqo'rg'on tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Ohangaron tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Parkent tumanida 2 ta (Ko'rish)
🔹Piskent tumanida 2 ta (Ko'rish)
🔹O'rtachirchiq tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Chinoz tumanida 2 ta (Ko'rish)
🔹Yuqorichirchiq tumanida 3 ta (Ko'rish)
🔹Yangiyo'l tumanda 4 ta (Ko'rish)

👇Xabardor bo'lish uchun👇
Telegram|Facebook|Instagram|Youtube