Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Бугунги кунда трикотаж кийим ва мато, газлама, кабель, маиший техника, мевалар, узум, дуккакли экинлар, қайта ишланган мева-сабзавот каби энг кўп экспорт бўладиган 10 турдаги маҳсулотни ташқи бозорларга олиб киришда кўплаб тўсиқлар борлиги қайд этилди.

Тармоқлар ҳар доимги экспорт бозорлари билан чекланиб қолаяпти, янги бозорларга кириб боришга уларда тоқат етишмаётгани кўрсатиб ўтилди

Мутасаддиларга экспортбоп 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар бирига 10 тадан янги истиқболли бозорни белгилаб, бозорларда маҳсулотларга техник ва сифат талабларини ўрганиб, ўзимизни корхоналарга уларни ўргатиш, лабораториясига ёрдам бериш топширилди.

Хориждаги ҳамкасблар билан музокара ўтказиб, сертификат, бож ва йиғимларни юмшатиш бўйича чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш ва экспортни ошириш бўйича янги имкониятларни кўрсатиб ўтди.

Тўқимачилик саноатида кийим-кечак, уй текстили, меҳмонхона учун сочиқ, чойшаб, ёстиқ, матрас, парда каби ўзимизда ишлаб чиқарса бўладиган товарлар асосан четдан олиб келинаётгани қайд этилди.

Шу боис аралаш тола ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтириш кераклиги таъкидланди.

Бунинг учун биринчи босқичда 125 минг тонна сунъий толадан ип-калава ишлаб чиқариш бўйича 15 та лойиҳа ишга туширилиши белгиланди. Шунингдек, Андижон шаҳрида 15 миллион долларлик, Самарқанд шаҳрида 20 миллион долларлик лойиҳа ҳисобига сунъий толадан парда ва мебель матолари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Келгуси йилда тўқимачиликда яна камида 700 миллион доллар қўшилган қиймат яратиш, трикотаж бўёқхоналар қувватини 40 фоизга, газлама матода30 фоизга олиб чиқиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Мутасаддиларга тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўқимачилик корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилиш топширилди. Юқори қиймат берадиган янги лойиҳаларга 200 миллион доллар ресурс сифатида ажратилиши белгиланди.

Бу маблағлар йирик тозалаш иншоотлари қуриб бериладиган ҳудудда бўёқхоналар ташкил қилиш лойиҳаларига берилади. Уларга сувни тозалаш иншоотлари харажатлари давлат ҳисобидан қопланади.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқишга алоҳида тўхталди.

Машҳур брендлар ўзи ишлаб чиқариш қилмай, балки аниқ талабларни белгилаб, буюртмаларини бунга жавоб берадиган ишлаб чиқарувчиларга жойлаштиради. “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” ёрлиғи бор маҳсулотларимиз ташқи бозорларда брендга айланмагани учун арзон сотилмоқда.

Энди маҳсулотларни фақат ўзимиздан чиқиб кетгунича эмас, балки уларни ташқи бозорларда бренд сифатида танитиш учун шароит яратиб бериш зарурлиги таъкидланди.

Савдо саноат палатаси мато, уй текстили, ички кийимлар, гилам, пойабзал, чарм аксессуарлар, қуритилган ва консерваланган мева-сабзавот, қандолат, лак-бўёқ, мармар, чинни, кафель, идиш ва сантехникалар бўйича машҳур брендлар буюртмаларини жойлаштирувчи 30 та “сорсинг” компанияси билан келишувга эришиб, маҳаллий корхоналаримиз билан боғлаши зарурлиги айтилди.

Шунингдек, келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново (Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилиш кун тартибидаги иккинчи масала хизмат кўрсатиш ва туризм имкониятларини янада кенгайтириш бўлди.

Давлатимиз раҳбари бу йил иқтисодиётда хизматлар улуши 43,5 фоизга етиши кутилаётгани, лекин бу етарли эмаслигини таъкидлади.

Ўтган 11 ойда 421 триллион сўмлик хизматлар кўрсатилган. Бу ўтган йилга нисбатан 13,6 фоиз кўп, холос.

Айниқса, Гулистон, Нурафшон, Янгиер, Янгийўл, Термиз, Хонобод, Нукус, Оҳангарон ва Чирчиқ шаҳарларида ўсиш 10 фоиздан кам, Пешку, Учкўприк, Асака ва Пискент туманларида 4 фоиз ҳам бўлмади.

Соҳалар кесимида таҳлил қилганда, бугунги кунда молия, транспорт, савдо, туризм, таълим, тиббиёт ва “Ай-Ти” жами хизматлар ҳажмининг 85 фоизини бераяпти.

Facebook|Instagram|Twitter
Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши кутилмоқда.

Яқинда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Бизнесни ривожлантириш банки ҳамда ўрта бизнес учун Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ташкил қилинди.

Шунингдек, илк бор базавий банк хизматларини кўрсатувчи микромолия банклари ишга тушади. Уларга аҳолидан депозит қабул қилиш, тўловлар ўтказиш, хорижий валютада қарз маблағлари жалб қилишга рухсат берилмоқда.

Шуларни ҳисобга олиб, келгуси йилда молиявий хизматларда 30 фоиз ўсиш қилиб, унинг ҳажмини 140 триллион сўмга етказиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Транспорт хизматларининг ярми автотранспортга тўғри келади. Бу йил 1,5 мингга яқин автобус олиб келинган бўлса-да, ўсиш 5,5 фоиздан ошмаган.

Транспорт вазирлигига яна камида 1 минг 200 та автобус сотиб олиб, йўналишларга чиқариш топширилди. Шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга автобус қатновлари 2 баробар оширилади.

Авиахизматлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш очилди.

Шунга қарамасдан, соҳадаги хизматлар ҳажми 7,7 фоиз ўсган, холос. Транспорт вазирлиги олдига келгуси йилда авиаташувлар ҳажмини 20 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Бунинг учун Тошкент шаҳрини вилоят марказлари билан боғловчи ҳар куни камида 2 тадан рейс қўйилади, вилоят марказларини ўзаро боғловчи ҳафтасига камида 1 тадан рейс амалга оширилади, камида 7 та самолёт олиб келиниб, яна 3 та халқаро йўналиш очилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада ошириш учун меҳмонхона ва меҳмон уйларини кўпайтириш лозимлиги таъкидланди.

Бу борада Паркентдаги Кумушкон, Ҳисарак, Сўқоқ, Бошқизилсой, Чанги, Заркент, Бойқозон маҳаллаларида туризм маскани ташкил этилади.

Хонобод шаҳри, Бойсун, Бахмал, Фориш, Ангрен ва Оҳангаронда ҳам туризм масканлари мастер режасини тайёрлаш топширилди.

Омонхона, Майданак каби туристик объектлар инфратузилмасини яхшилашга 30 миллион доллар йўналтириш, туризм объектларига олиб борувчи йўллар инфратузилмасига қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш қарор қилинди.

Йўлларни таъмирлаш билан бирга, улар атрофида комплекс хизматларни ривожлантиришда янгича ёндашув бўлади.

Туризм объектига олиб борадиган қайси йўл таъмирланаётган бўлса, ўша йўл бўйида савдо ва сервис шохобчаларини жойлаштириш бўйича мастер режалари ишлаб чиқилади ва тадбиркорларга берилади, аҳоли ва туристлар учун қулай маршрутлар ишлаб чиқилиб, жамоат транспорти йўлга қўйилади, хостел ва меҳмон уйлари ташкил қилинади.

Facebook|Instagram|Twitter
Диққат қидирилмоқда!


Бугун шаҳримиздаги (Киров)да яшовчи  8 ёшли Умаров Отабек 16 мактабда дарсдан чиқиб уйга қайтиб келмаган.

Топганлар кўрганлар бўлса қуйидаги рақамга қўнғироқ қилишларингни сўраймиз

☎️ +998909799902

😎😎😎😎😎😎

@bekobodhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 2020-2023 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида

Telegram | YouTube
#ярмарка

Туманда арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди

🔹Қибрай туман ҳокимлиги томонидан туман аҳолиси ва меҳмонларини арзон, сифатли озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган ярмарка фаолияти йўлга қўйилди.

🔸Туман марказида ташкил этилган ярмаркада фуқаролар кунлик истеъмоли учун зарур маҳсулотларни арзон нархларда харид қилишлари мумкин.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#кун_тавсияси

ИС ГАЗИДАН ОГОҲ БЎЛИНГ!

⚠️Иситиш ускуналаридан фойдаланиш бўйича кун тавсияси (
https://t.iss.one/MCHSUzbek/20605)

⭕️ Иситиш печини ишлатишдан олдин унинг созлигига э‘тибор қаратинг.

⭕️ Иситиш печи ишлатилаётганда унинг мўриси ва дудбурони вақти-вақти билан тозаланиб туриши керак.

⭕️ Носоз печ ёнғинга олиб келиши ва ис газидан заҳарланишга сабаб бўлиши мумкин.

Хавфсизлик ўз қўлингизда!


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқлар орқали "Шарқ" маҳалласи фуқароларининг йўллаган мурожаатлари юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз

👉Батафсил


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Hokim_farmoyishi

HARBIY MA’MURIY SEKTOR FAOLIYATINI TAKOMILLASHTIRISH UCHUN 4 MILLIARDDAN ORTIQ MABLAGʻ AJRATILDI

Harbiy ma’muriy sektor faoliyatini 2023-yilda tashkillashtirish bo‘yicha "Yo‘l xaritasi"da ko‘zda tutilgan tadbirlarni amalga oshirish, Bo‘stonliq tumanidagi 64562-sonli harbiy qismga ichimlik suvi tarmog‘i, moddiy vositalarini saqlash ombori hamda tashqi sug‘orish tizimlarini qurish ishlari olib boriladi.

Bu haqda Toshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev tegishli farmoyishni imzoladi.

Mazkur tadbirlarni amalga oshirish uchun viloyat mahalliy byudjetining joriy yil 3-chorak yakuni bilan shakllangan daromadlar rejasining orttirib bajarilgan qismi hisobidan 4 milliard ikki yuz million so‘m miqdordagi mablag‘lar ajratildi.

🌐Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitterr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

"Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Қибрай тумани филиали маълум қилади.

Қибрай тумани "Чинобод" сув иншоотидан чиқиб "Узумзор" сув иншоотига ичимлик суви етказувчи қувурларни таъмирлаш ва қўшимча улаш ишлари олиб борилиши сабабли бугун, 19 декабр куни соат 19:00дан 20 декабр соат 15:00 гача Узумзор ва Оқ олтин (қисман) маҳаллаларига ичимлик сув таъминоти етказиш вақтинча тўхтатилишини ҳамда Зебунисо маҳалласида ичимлик суви қувурида юзага келган носозликни (авария)бартараф этиш ва қўшимча улаш ишлари олиб борилиши сабабли эртага, 20 декабр куни соат 09:00дан 16:00га қадар Ғофур Ғулом, Ифтихор, Соҳибкор, Шодлик, Беруний, Зебунисо, Янгиобод ва Уймоут маҳаллларида ичимлик суви таъминоти вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.

Ноқулайликлар учун "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Қибрай тумани филиали ичимлик суви истеъмолчиларидан узр сўрайди

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/