Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Қибрай тумани прокурори Фахриддин Мирзаевнинг ташаббуси билан кўп қаватли уйлар атрофига ёпиқ ўриндиқлар ўрнатилди

Хусусан, туман
прокурорининг ташаббуси билан саховатпеша ҳомийларнинг ёрдамида Янгиобод ва Зебунисо маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолининг бўш ва ёғингарчилик вақтида ҳордиқ чиқаришлари учун зарур бўлган ёпиқ ўриндиқлар келтирилиб, уйлар атрофига ўрнатилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#таҳлил

Сектор раҳбарлари бошчилигида қишлоқ хўжалиги йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов ва сектор раҳбарлари қишлоқ хўжалиги йўналиши масъуллари ва фермер хўжалиги раҳбарлари билан мавсумий ишларнинг ҳолати танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда боғ ва ток ораларига тўқсонбости усулида экинларни экиш борасида масъуллар томонидан олиб борилаётган ишлар ва мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, фермер хўжаликларига тегишли ер майдонларида аниқланган ноқонуний қурилмалар ва уларни бартараф этиш борасидаги ишларда кўплаб муаммолар мавжудлиги танқид қилиниб, ушбу ишларга масъул
ходимлар ва ҳудуд раҳбарларининг фаолияти қониқарсиз эканлиги таъкидланди.

Юқоридаги каби ҳолатларни олдини олиш ва келгусида масъуллар томонидан амалга ошириш лозим бўлган муҳим вазифалар белгилаб берилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар!

🔹иситиш печлари ва уларнинг дудбуронлари созлигига, турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслиги ҳамда ёриқлар бўлмаслигига алоҳида эътибор беринг;
🔹газ ускуналарини улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шланглар орқали уланишга йўл қўйманг
🔹махсус ташкилотлар томонидан дудбуронларнинг ўз вақтида тозаланишига эътибор қаратинг.

⚡️Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни кўнгилсиз ҳодисалардан сақлаган бўласиз.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#хавфсиз_ҳудуд

Прокуратура масъуллари туманда жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишларни кўздан кечирди

Қибрай туманида "Хавфсиз ҳудуд" тамойили асосида жиноятчиликни олдини олиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тунги рейдлар ўтказиб келинмоқда.

Куни кеча, Бош прокуратура бошқама бошлиғи ўринбосари А.Сайфуддинов, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари А.Муллажонов, вилоят ИИББ бошлиғи ўринбосари З.Иминов,Милий Гвардия вилоят бошқарма бошлиғи ва туман прокурори Ф.Мирзаев ва ИИБ бошлиғи И.Рашидовлар тунги тадбирларга бириктирилган гуруҳлар билан учрашиб, уларга тегишли кўрсатма ва йўриқномалар берилди.

Шунингдек. мутасаддилар 1-сон ички ишлар бўлими фаолияти ва жиноятчиликни олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Ободонлаштириш ходимлари кундалик юмушлари билан банд

Қибрай тумани Ободнлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ёмғирли кунлар натижасида кўча ва ариқларда йиғилган чиқинди ва хазонлар тозаланиб, юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва йўлларга сув тошишларни олдини олиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, марказий кўча атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида гул кўчатлари экилмоқда
.

Ҳурматли фуқаролар! Белгиланмаган ҳудудга чиқинди ташлашдан тийилинг! Ҳудудларни тоза ва озода сақлаётган Ободонлаштириш ходимлари меҳнатини қадрланг!

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳлик

Ҳурматли фуқаролар, ис газидан заҳарланиш, ёнғинлар ва ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан огоҳ бўлинг!

Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини хавф остига қўйманг!

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/