Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#сайёр_қабул

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари бошчилигида сайёр қабул ўтказилди

🔹Қибрай туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Хамидов, бўлим ва корхона-ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Зиёкор ва Янги ҳаёт маҳалла фуқароларининг мурожаат ва муаммоларини ўрганди.

Қабул давомида аҳоли вакилларининг ички йўл таъмири, пиёдалар йўлакчаси барпо этиш, электр симёғочларни янгилаш, ичимлик суви, ноқонуний қурилмалар ва кадастр билан боғлиқ муаммолар ҳамда коммунал соҳадаги кўплаб мурожаатлари ҳоким ўринбосари бошчилигида тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан масъуллар бириктирилди.

Фуқароларнинг мурожаатлари тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ижрога қаратилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#эътибор

Маҳалла ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олдилар

Қибрай тумани Хосилдор маҳалла ходимлари ташаббуси билан саховатпеша ҳомийларнинг беғараз кўмагида маҳалладаги эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва боқувчисини йўқотган, 17 та оиланинг 28 нафар фарзандларига қишки кийимлар етказиб берилди.

Шунингдек, тикувчиликка қизиқиши ва қобилияти бўлган бир нафар ёшга Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан берилган тикувчилик дастгоҳи топширилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Amal_qiling

🔰 Qonunchilikka ko'ra, tibbiyot xodimining qonuniy tibbiy faoliyatiga to'sqinlik qilish yoki shu maqsadda tibbiyot xodimiga qonunga xilof ravishda har qanday shaklda ta'sir o'tkazish quyidagicha javobgarlikka sabab bo'ladi:

fuqarolarga BHMning 5 baravaridan 7 baravarigacha (1 mln 650 ming so'mdan 2 mln 310 ming so'mgacha) jarima;

mansabdor shaxslarga BHMning 7 baravaridan 10 baravarigacha (2 mln 310 ming so'mdan 3 mln 300 ming so'mgacha) miqdorda jarima solishga yoki 15 sutkagacha muddatga ma'muriy qamoqqa olishga.

⚠️ Bundan tashqari, qasddan yengil tan jarohati yetkazish, bu harakat sog'liqning qisqa muddat yomonlashuviga yoki mehnat qobiliyatini uncha ko'p davom etmaydigan turg'un tarzda yo'qotishga olib kelmagan bo'lsa, BHMning 2 baravaridan 4 baravarigacha (660 ming so'mdan 1 mln 320 ming so'mgacha) miqdorda jarima solishga sabab bo'ladi.

‼️Qonunni bilmaslik javobgarlikdan ozod qilmaydi...

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot_lotin
#жараён

Маҳалланинг таъмирталаб кўчаси асфалтлаштирилди

Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан Наврўз маҳалласининг ички кўчаси таъмирланиб, аҳолига қўшимча қулайлик яратилди.

Хусусан, маҳалладаги Навбаҳор кўчасининг таъмирталаб бўлган 300 метрга яқин масофаси текисланиб, асфалт қопламаси ётқизилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди.

Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги ерларида аэросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.

Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аэросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди.

Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter