Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.62K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити бўлиб ўтди.

В городе Ташкенте под председательством Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева состоялся 16-й саммит Организации экономического сотрудничества.

#Mirziyoyev #sammit #IHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#эътибор

Ҳоким ўринбосари Муҳаббат опанинг ҳолидан хабар олди

Қибрай тумани ҳокими ўринбосари Раҳима Наипова Янгиобод маҳалласида яшовчи Миробидова Муҳаббат аянинг хонадонида бўлиб, ҳолидан хабар олди.

Ҳозирги кунда, икки бор юрак хуружи билан касалланиб, юриш имконияти чекланган ва реабилитация воситасига муҳтож бўлган Муҳаббат аяга ногиронлик аравачаси берилди.

Шунингдек, ҳоким ўринбосари аянинг саломатлигини тиклаш мақсадида "Аёллар дафтари" жамғармаси ҳисобидан дори-дармонлари учун маблағ ажартилишини айтиб ўтди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалиги тармоқларида ҳосилдорлик, даромад, иш ўрни ва инвестицияларни кўпайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида дунёдаги зиддиятлар, савдодаги чекловлар ҳамда асосий ҳамкор давлатлардаги девальвация йил бошида белгилаб олинган режаларни ўзгартириб юборгани, бу, айниқса, озиқ-овқат ва тўқимачилик экспортига салбий таъсир қилгани қайд этилди.

Вазиятни жиловлашнинг ягона йўли – қишлоқ хўжалигида ҳосилдорликни кескин ошириш ҳисобига таннархни камайтириш, чуқур қайта ишлашга ва қўшилган қиймат яратишга кўпроқ инвестиция жалб қилиш орқали экспортни кўпайтириш ҳисобланади.

Бунинг учун қишлоқ хўжалиги, бутун иқтисодий комплекс соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича янгича ёндашувларни, ташкилий ва молиявий инструментларни жорий қилиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти кўриб чиқилди.
Бу йил 41 та кластерда ҳосилдорлик 40 центнердан ошган бўлса, 9 тасида 30 центнердан камлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳосилдорлик пастлиги ва таннарх юқорилиги ҳисобига Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида рентабеллик 10-11 фоиздан ошмаяпти.

Шу боис, келгуси йилдан пахта уруғчилиги бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади.

Келгуси йили балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70-80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади.

Шу билан бирга, 30 центнердан паст ҳосил бераётган навларни экиш тўхтатилиб, улар уруғчилик институтлари томонидан ишлаб чиқилган янги серҳосил навлар билан алмаштирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоят ҳокимларига бу бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айрим кластер ва фермерлар ўртасида ҳисоб-китоб интизоми бузилгани қайд этилди.

20 та кластерда ҳисоб-китоблар жойида бўлса, 122 та кластернинг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдида қарздорлиги бор, 27 та кластер эса фермерларга 2022 йил пахта ҳосилидан тегишли маблағларни тўлаб бермаган. Шу каби, фермерларнинг ҳам кластерлар олдида қарздорлиги бор.

Йиғилишда шу муносабат билан кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

Мутасаддиларга кластер ва фермерларни молиялаштиришни янги тартибини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йилги пахта ҳосилини тўлиқ қайта ишлаш натижасида 2024 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9,6 миллиард долларга, экспортни эса 4,5 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинди.

Бунинг учун газлама-мато, бўяш ва тикувчилик бўйича янги қўллаб-қувватлаш механизмлари яратиб берилади:

- бўялган матони 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини ички бозорга сотган корхоналар ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди, уларга мол-мулк солиғини 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

- 2025 йил 1 январга қадар пахта ва сунъий толани импорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

- тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари учун зарур технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини импорт қилишда улар божхона божидан озод қилинади.

Юқоричирчиқда газлама ишлаб чиқариш ва бўёқхоналар ташкил қилиш, Қорақалпоғистонда сунъий тола, газлама-мато ишлаб чиқариш ва бўёқхона ташкил этиш бўйича лойиҳалар бошланган. Ушбу корхоналар келгуси йил ишга туширилиб, тадбиркорларга саноат ипотекаси асосида берилади.

Ҳудудлар раҳбарларига шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#маданий_тадбир

Тошкент вилояти ҳокимининг ўқувчиларнинг таътил вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида умумий ўрта таълими мактабларининг юқори синф ўқувчилари учун кўнгилочар тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Хусусан, Қибрай тумани мактабгача ва мактаб бўлимига қарашли мактабларнинг юқори синф ўқувчилари учун маданий ва маърифий тадбирларни 5 ноябрдан 9 ноябргача ўтказиш бўйича режалар ишлаб чиқилган.

Тумандаги 26-Болалар мусиқа ва санъат мактабида ҳам бу каби тадбирларнинг навбатдагиси ўтказилиб, унда психологлар томонидан тренинг ва маданий тадбир ташкил этилди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

telegram/ facebook/ Instagram/ Website
Йиғилишда ҳосилдорлиги паст 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорларда йилига ўртача 100 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланди. Лекин, ҳеч бир туман ҳокими бу борада айтарли иш қилмаётгани танқид қилинди.

Хусусий инвестицияларни жалб қилиб, яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.

Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди.

Томорқаларда эртаки ва такрорий экинлар майдонини 1 миллион 61 минг гектарга етказиб, 500 минг аҳолини банд қилиши зарур.

Томорқа эгаларига зарур мини техника учун божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter