Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар Хавфсизлик кенгашлари котибларининг иккинчи йиғилиши иштирокчиларига мурожаати

Обращение Президента Шавката Мирзиёева к участникам второй Встречи секретарей Советов безопасности государств-членов Организации тюркских государств

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қабул

Фуқаролар туман ҳокимлиги мутасаддилари қабулида бўлди

🔹Қибрай туман ҳокими ўринбосарлари бошчилигида ташкилот раҳбарлари иштирокида туман фуқароларнинг навбатдаги қабули бўлиб ўтди.

Фуқароларнинг уй-жой, моддий ёрдам, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш каби кўплаб мурожаатлари мутасаддилар томонидан тегишли масъуллар билан биргаликда атрофлича ўрганилди.Аҳоли мурожатлари юзасидан вазифалар белгиланиб, топшириқлар ижроси бўйича аниқ муддатлар белгиланди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Shukuh

TOSHKENT VILOYATIDA 21-OKTABR – OʻZBEK TILI BAYRAMI KUNI KENG NISHONLANDI

21-oktabr – Oʻzbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan, bugun Yuqori Chirchiq tumani markazidagi Alisher Navoiy hiyobonida “Til bor ekan, millat barhayot” shiori ostidagi maʼnaviy-maʼrifiy tadbir oʻtkazildi.

Batafsil

Telegram 🌐Website 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида сув муаммоси кун сайин долзарб бўлиб бораётгани таъкидланди.

Сўнгги икки йилда сув хўжалигига, жумладан сув тежовчи технологияларга катта миқдорда субсидия ажратилган.

Лекин ўтган йили истеъмол қилинган 39 миллиард куб метр сувнинг 36 фоизи тупроқ ўзанли канал ва ариқларда йўқолгани кўрсатиб ўтилди.

Бундан ташқари, ерларнинг 70 фоизи эски усулда суғорилгани боис, 5-6 миллиард куб метр сув беҳуда сарфланиб, коллекторларга ташланаётгани айтилди.

Бугунги кунда 2,5 миллион гектар майдонни суғориш учун 5 мингдан зиёд насос ишлатилиб, йилига 7 миллиард киловатт соат электр сарфланади. Лекин, 80 фоиз насослар 35-40 йилдан бери ишлатилиб, ўз ресурсини ўтаб бўлган.

Давлатимиз раҳбари сув хўжалигидаги бундай вазиятдан чуқур ташвишдалигини қайд этиб, соҳа мутасаддиларига қаттиқ эътироз билдирди.

Каналларни бетон қилиш орқали йўқотишларни камайтириш, насосларни энергия тежамкорига алмаштириш, сув иншоотларида автоматлашган ҳисоблагич ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
#мурожаат_ижро

Туман ҳокими нуронийларнинг мурожаатини беэътибор қолдирмади

Аввалроқ, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг Меҳнат маҳалласида ўтказган сайёр қабули давомида бир гуруҳ нуронийлар қабристонни обод қилишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида
туман ҳокими ташаббуси ва ҳомийларнинг беғараз ёрдами билан кекса-нуронийлар бошчилигида Меҳнат маҳалласидаги қабристонни ободонлаштириш, ташриф буюрувчилар учун қулайлик яратиш учун қурилиш ҳамда қабристон атрофини ўраш ишлари бошлаб юборилди.


✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/