Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.5K photos
3.08K videos
59 files
12.9K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Туман ҳокими олис ҳудуддаги маҳаллаларда аҳолининг ичимлик ва оқава сув билан боғлиқ  муаммоларини ўрганди

Хусусан, Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов
ва туман прокуратураси ходимлари Шалола маҳалласидаги кўп қаватли уйларнинг оқава суви билан боғлиқ муаммоларини ўрганиб, қурувчилар томонидан йўл қўйилган камчиликларни кўздан кечирди.Туман ҳокими, мазкур камчиликларни қурувчилар билан биргаликда ҳал этиш ва аҳолининг бу борадаги муаммоларини бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқ берди.

Шунингдек, туман ҳокими олис ҳудуддаги Май маҳалласида бўлиб, маҳалланинг Истиқбол кўчасига ПҚ-5118-сонли қарори доирасида тоза ичимлик суви қувурлари ўтказиш жараёнлари билан яқиндан танишди.Аҳолига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида хонадонларга бепул сув ҳисоблагичлар ўрнатиб берилмоқда.

Ҳозирги кунда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш борасида ПҚ-408-сонли ҳамда ВМ-435-сонли қарорлари доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ facebook/ Instagram/ Website
#эътибор

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидов, Май маҳалласининг ичимлик суви билан боғлиқ муаммоларини ўрганиш давомида маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонида ҳам бўлди.

Жумладан, туман ҳокими маҳалладаги "Темир дафтар"да рўйхатда турувчи Нафиса Холметованинг яшаш шароити ва турмуш тарзи билан танишиб, хонадонини таъмирлашда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича масъулларга кўрсатма берди.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шарҳсиз_лавҳа

Қибрай тумани ҳокими Музаффар Рашидовнинг Май маҳалла аҳолиси билан мулоқоти шарҳсиз лавҳада.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#Litsenziyalash_xizmati

⚡️"Litsenziya" axborot tizimi orqali "Boj olinmaydigan savdo do‘koni faoliyatini amalga oshirish uchun litsenziya" olish mumkin.

🔸Murojaatlar qabul qilinadi:

"Litsenziya" AT - license.gov.uz;
YIDXPmy.gov.uz orqali;

🔰Xizmatdan foydalanuvchilar: Yuridik shaxs — O‘zbekiston Respublikasi rezidenti.

💠Arizani ko‘rib chiqish uchun to‘lanadigan yig‘im miqdori — 165 000 so'm (BHMning 50 foizi)

❗️Litsenziya qayta rasmiylashtirilayotganda, litsenziya berish to‘g‘risidagi arizani ko‘rib chiqqanlik uchun to‘lanadigan summaning ellik foizi miqdorida.

💸Litsenziya berilganligi uchun davlat boji 1 650 000 so'm (BHMning 5 baravari)

❗️Litsenziya qayta rasmiylashtirilayotganda, davlat boji undirilmaydi.

Arizani ko‘rib chiqish muddati — 20 ish kuni

🗓Ruxsatnomaning amal qilish muddati: Cheklanmagan

🔅Izoh
: Boj olinmaydigan savdo do‘koni faoliyatini litsenziyalash pasporti mazkur faoliyatni tartibga soluvchi qonunchilik hujjatlarida belgilangan boshqa norma va qoidalarning talabgor va litsenziat tomonidan bajarilishini istisno etmaydi.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.iss.one/davxizmat
#билдириш

Қибрай туман электр таъминоти маълум қилади.

⚡️Қибрай тумани электр таъминоти балансидаги Н,СТ Қибрай 35\ 6 Т-1 Т-2 таъмирга чиқиши сабабли Беруний, Ғ.Ғулом, Қипчоқ, Хосилдор Олмазор, Уймаут, Байтқўрғон, Зебунисо, Янгиобод ва Шодлик маҳаллаларида
бугун, соат 16:00 гача электр тармоғида навбатма-навбат узилиш бўлади.

Ноқулайликлар учун Қибрай туман электр таъминоти узр сўрайди.

Диспетчерлик хизмати:
☎️70/202-07-15; 95/194-03-82, 95/194-01-83

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Нью-Йорк шаҳрига ташрифи дастурида бугун, 18 сентябрь куни бир қатор учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Жумладан, давлатимиз раҳбари Европа Кенгаши Президенти Шарль Мишель, Халқаро валюта фонди бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, "Air Products" компанияси бош ижрочи директори Сейфи Гасеми билан учрашади.

Программой пребывания Президента Шавката Мирзиёева в Нью-Йорке сегодня, 18 сентября запланировано проведение ряда встреч. В частности, глава нашего государства встретится с Президентом Европейского Совета Шарлем Мишелем, директором-распорядителем Международного валютного фонда Кристалиной Георгиевой, председателем Американо-Узбекской торговой палаты Кэролин Лэмм и главным исполнительным директором компании "Air Products" Сейфи Гасеми.

Facebook|Instagram|Twitter
#жараён

Кўп қаватли уйларда қиш мавсумини беталофат ўтказиш чоралари кўрилмоқда

Қибрай туманидаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниялари томонидан куз-қиш мавсумида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни эрта баратараф этиш мақсадида зарур чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, кўп қаватли уйларнинг таъмирталаб бўлган том қисмлари қайта таъмирланиб, ер тўлалардаги ичимлик ва оқава сув қувурлари назоратдан ўтказилмоқда.Шунингдек, қишнинг совуқ кунларида мавжуд иссиқликни тежаш учун қувурлар изолация қилиниб, қозонхоналар текширувдан ўтказилмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/
#жараён

Марказий кўчаларда ўқувчи ва фуқароларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилмоқда

Қибрай тумани йўлсозлари томонидан таълим масканларига яқин ҳудудларда ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш ва аҳоли гавжум бўлган марказий кўчаларнинг пиёдалар ўтиш жойларидаги мавжуд йўл чизиқлари янгиланиб, қўшимча йўл белгилари ўрнатилмоқда.

✍️ Қибрай тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/ Website/