Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.53K subscribers
40.3K photos
3.19K videos
60 files
13.2K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#Спорт
#Футбол

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпиони аниқланди

⚽️Қибрай тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 2008 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган мини футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ниҳоясига етди.

🏆🥇Ўзбекистон чемпионатида иштирок этган вилоят терма жамоалари 10 кун давомида чемпионлик учун кураш олиб боришди.

♻️Муросасиз ўтган финал учрашувида,Сирдарёлик ўсмирлар Фарғона вилоят терма жамосини мағлуб этиб,Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлишди.

🥉Мусобақанинг ярим финалида мағлубиятга учраган Хоразм ҳамда Жиззахлик ёшлар терма жамоалари 3 ўрин соҳиби бўлишди.

🎁Мусобақада иштирок этган спортчиларга турли номинациялар бўйича эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Маълумот учун,мусобақада 170 нафарга яқин ўсмирлар иштирок этди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Футбол_ёшлар

Маҳалла ёшлари ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди

🔹Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан маҳаллла ёшларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш,уларни турли спорт ва фан тўгаракларига жалб этиш мақсадида олий таълим муассасалари ва маҳаллалар ўртасида ҳамкролик йўлга қўйилган.

♻️Хусусан Тошкент Давлат Аграр университети ҳамда тумандаги 10 та маҳалла ўртасида тузилган ҳамкорликка асосан университет футбол майдонида "Ўнқўрғон", "Бобур", "Ойбек", "М.Улуғбек" маҳаллаларидаги "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди.

📌Шунингдек университет томонидан ҳамкорлик асосида "Ёшлар дафтари"га киритилган маҳалла ёшларини бепул касбга ўқитиш ҳамда шартнома асосида талабаликка қабул қилинган ёшларнинг шартнома пулларини тўлаб бериш режалаштирилган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ /Instagram/
#спорт
#футбол

Маҳаллалардаги бўлажак Мессилар ўзаро беллашмоқда

Қибрай туман ҳокимлиги ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи туман кенгаши томонидан ёшларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни оммавий спорт билан ошно қилиш мақсадида турли спорт мусобақалар ўтказиш белгиланган.

⚽️Жумладан “Янги Ўзбекистон ёшлари-2021“ форуми доирасида маҳалла ёшлари ўртасида ўтказилаётган туман босқичининг ҳудудий саралаш баҳслари "Байтқўрғон" ҳудудидаги "Байтқўрғон"," Уймаут", "Кўприкбоши"," Нуробод" ҳамда "А.Навоий" маҳалласи ёшлари ўртасида ўтказилди.

🔹Тумандаги 15-умумтаълим мактабида ўтказилган қизғин баҳсларда ғолиб бўлган кўприкбошилик ёшлар туман босқичга йўлланма олди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook// Instagram/
#Футбол

Ҳудудий босқич иштирокчилари асосий соврин учун курашмоқда

♻️Қибрай туман сектор раҳбарлари ташаббуси билан Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида секторлар ҳудудидаги маҳалла ёшлари ўртасида мини футбол бўйича ҳудудий босқич баҳслари ўтказилмоқда.

⚽️Хусусан ҳудудий босқичнинг навбатдагиси 1-секторга қарашли "Май", "Хўжақўрғон", "Шалола" ҳамда "Пўлат қадам" маҳаллаларининг ёш футболчилар ўртасида бўлиб ўтди.

🥇Рақибларидан устун келган "Шалола" ва "Май" маҳалласи ёшлари ўртасида кечган муросасиз финал баҳсида "Май" маҳалласи ёшлари (пеналтилар сериясида)ғолибликни қўлга киритиб, финалга йўлланма олди.

🏆Жорий йилнинг 19 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган финал босқичи тумандаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида барча секторларнинг кучли жамоалари ўртасида бўлиб ўтади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ /facebook/ Instagram/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#футбол

Футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасининг туман босқичига старт берилди

⚽️ Қибрай туманида футбол бўйича ДХХ кубоги бахсларига старт берилди. Тантанали равишда ўтган очилиш маросимида тумандаги барча маҳаллалар номидан иштирок этувчи жамоалар ўртасида куръа ташланиб, гуруҳлардаги рақиблар номи эълон қилинди.

🔹Маълумот ўрнида, ДХХ кубогини ўтказишдан кўзланган мақсад ёшлар орасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, уларни ватанга садоқат руҳида тарбиялашдан иборатдир.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

2-турда фаворитларни қӯли баланд келди

🏟"G" гуруҳидан ӯрин олган навбатдаги ӯйин аввалбошдан муросасиз ӯтиши таҳмин қилинганди.

⚽️ "Янгиҳаёт" ва "Қурилиш" маҳалла ёшлари ӯртасидаги ӯйинда майдон эгалари рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмаган ҳолда йирик 3:0 ҳисобида зафар қучишди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

Гуруҳ босқичининг марказий учравшувлари бошланиш арафасида

⚽️Қибрай тумани маҳаллалари бӯйлаб, давом этаётган футбол бӯйича ДХХ кубогининг гуруҳ босқич 3-тур учрашувларига бугун туман Марказий ӯйингоҳида старт берилади.

⚽️3-тур доирасида Ӯнқӯрғон ва Фаровон маҳаллалари ӯртасида бӯлиб ӯтиши режалаштирилган турнинг марказий ӯйинида бош ҳакамлик вазифаси Р.Маҳмудовга юклатилган.

📍Маълумот ӯрнида, блогер Равшан Махмудов 2007-2018 йилларда Ӯзбекистон Профессионал Футбол Лигасида биринчи тоифадаги ҳакам сифатида фаолият юритган.

🏟Гуруҳ босқичининг сӯнги туридан ӯрин олган учрашувларни бевосита туман Марказий ӯйингоҳида томоша қилишингиз мумкин.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

"ДХХ кубоги" нинг ҳал қилувчи бахслари яқинлашмоқда

🏆Қибрай тумани Марказий стадионида "ДХХ кубоги"нинг навбатдаги босқичига старт берилди. Сектор босқичидан муваффақиятли ўтган жамоалар турнирнинг playoff раундида ўз иштирокларини давом эттирмоқдалар.

⚽️Ҳусусан, бугун Уймавут маҳалла ёшлари Соҳибкор маҳалласидаги тенгдошлари билан ўйинда рақибларини аяб ўтиришмади, ҳисоб ҳам шунга яраша 8:1. Нурафшон ва Навбаҳор жамоалари ўртасидаги ўйиннинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади. Пенальтилар серияси натижасига кўра Навбаҳор маҳалла ёшлари чорак финалга йўлланма олди. Айни дамда Дархон - Ҳосилдор ва Узумзор - Ҳайдаробод жамоалари ўртасидаги ўйинлар давом этмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

"ДХХ кубоги" ва Чемпионлар Лигаси финали яқинлашмоқда

📢 Футбол бӯйича Қибрай тумани маҳаллалари ӯртасида ДХХ кубоги бахслари финал ӯйинининг дастлабки иштирокчиси маълум бӯлди.

⚽️ Уймавут ва Меҳнат маҳаллалари ёшлари ӯртасидаги ярим финал ӯйини муросасиз ӯтди. Ӯйин тақдирини биргина гол ҳал қилди. Ягона имкониятдан унумли фойдаланган Уймавут ёшлари финалда ӯз рақибларини кутишмоқда.

🏆 Турнирнинг финал ӯйини туман Марказий ӯйингоҳида бӯлиб ӯтиши режалаштирилган. Туманнинг ӯзига ҳос "Чемпионлар Лигаси" ӯз поёнига етиб бормоқда. Финалда эса энг муносиблар тӯп суради. Иккинчи финалчи номи эртанги ӯйинда маълум бӯлади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

Испаниянинг ӯз "Реал"и Қибрайнинг Уймавут ёшлар жамоаси бор

⚽️Қибрай туманининг Уймавут жамоаси ДХХ кубоги соҳиби. Финалда Дархан жамоаси билан муросасиз кураш олиб борган Уймавутлик ёшлар ҳақли равишда кубокка эга чиқишди.

🏆 Якунда 2:0 ҳисобида ғалаба қозинган Уймавут жамоаси туманда тенгсиз эканликларини исботладилар. Турнир бош соврини кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланган ёшлар Қибрай тумани чемпионига айланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

Чемпионларга туман ҳокими томонидан кубок топширилди

🏆 Футбол бӯйича "ДХХ кубоги"нинг мутлақ чемпионлари - Уймавут маҳалла ёшлари туман ҳокими М.Миркасимов кубок, медаллар ва қимматбаҳо совғалар топширди.

🥈 Финал ӯйинида чемпионга муносиб қаршилик кӯрсатган Дархан маҳалла ёшлари ҳам туман раҳбари томонидан эсдалик совғалар ва ташаккурнома билан тақдирланди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

I telegram I facebook I Instagram I
#футбол

Уймавут маҳалла ёшлари ДХХ кубогининг вилоят босқичида туман шарафини ҳимоя қилади

⚽️ Футбол бӯйича ДХХ кубогининг вилоят босқичига қуръа ташланди. Қуръа натижаларига кӯра, Қибрай тумани футболчиларига Чирчиқ шаҳри, Бӯстонлиқ, Паркент ва Юқори Чирчиқ тумани ёшлари рақиб бӯлишади.

📌 14-июнь кунидан старт оладиган гуруҳ босқичи ӯйинларида Уймавут футболчиларининг дастлабки рақиби Юқори Чирчиқлик футболчилар бӯлади.

🔺 Қибрай тумани чемпионлари - Уймавут маҳалласи ёшларига турнирнинг вилоят босқичида зафарлар тилаб қоламиз.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#футбол

Ӯқувчи болалар ӯртасида футбол мусобақаси ташкил этилди

📂 Туман аҳолиси ва ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида туманда доимий тарзда спорт мусобақалари ташкил этиб борилмоқда.

⚽️ Қибрай тумани Болалар ӯсмирлар спорт мактабида футбол бӯйича "Қибрай тумани қӯриқлаш бӯлими бошлиғи кубоги" ташкил этилди.

🥇 Ёзги таътилда ӯқувчи ёшларнинг бӯш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда спортга бӯлган қизиқишларини янада ошириш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу турнирда умумтаълим мактаблари ӯқувчилари ӯзаро кураш олиб бордилар.

🏆 Мусобақа якунида барча иштирокчи ёшлар туман қўриқлаш бўлими бошлиғи подполковник Т.Алматов, қўриқлаш бўлими ўринбосари А. Дадаходжаев томонидан эсдалик совғалари, ташаккурнома ва медаллар билан тақдирланди.

Қибрай тумани Қӯриқлаш бӯлими
#футбол

⚡️Бўкалик ёшлар яна ғолиб: навбатдаги рақиб эса янада кучли...

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#футбол

Бугун туманда катта футбол байрами ўтказилади.

🏆Қибрай тумани марказий ўйингоҳида ДХХ кубоги учун ўтказилаётган
футбол мусобақасининг туман босқичи, финал беллашуви бўлиб ўтади.

⚽️Финал баҳсида тумандаги "Меҳнат" ва "Узумзор" маҳалла ёшлари вилоят босқичига йўлланма олиш учун ўзаро беллашадилар.

Барчангизни, муросасиз ва қизғин баҳсларга бой ўтадиган финал учрашувига ташриф буюриб, ёшларимизни қўллаб-қувватлашга таклиф этамиз.

⚽️ Миллионлар ўйинининг финал учрашуви бугун соат 18:00да бошланади.


✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
#футбол

🏆Қибрай тумани марказий ўйингоҳида ДХХ кубоги учун ўтказилаётган
футбол мусобақасининг туман босқичи, финал беллашуви олдидан туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор жамоаси "Меҳнат" маҳалласи ва 4-сектор ҳудудидаги узумзорлик ёшларга омад тилаб, улар билан биргаликда эсдалик учун суратга тушди.

✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/
#футбол
#айни_дамда

🏆Қибрай тумани марказий ўйингоҳида бўлиб ўтаётган ДХХ кубоги учун ўтказилаётган
футбол мусобақасининг финал учрашуви муросасиз курашлар остида ўтмоқда.

Сектор раҳбарлари муҳлислар билан биргаликда беллашувни катта қизиш билан томоша қилишмоқда.

Тенг курашлар остида ўтаётган учрашувда ҳозирча ҳисоб 0:0


✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ facebook/ Instagram/
#футбол
#айни_дамда

🏆Қибрай тумани марказий ўйингоҳида ДХХ кубоги учун ўтказилаётган
футбол мусобақасининг финал учрашувининг 1-бўлими ўз ниҳоясига етди.

Биринчи бўлимдан сўнг ҳисоб 0:0


✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати


/telegram/ facebook/ Instagram/
#футбол
#айни_дамда

⚽️Узумзор маҳалла ёшлари жарима тўпидан унумли фойдаланиб, ҳисобни 1:0 кўринишга келтирди.

Учрашувда қўполлик ишлатган Меҳнат жамоаси ўйинчисига қизил карточка кўрсатилди.

✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
#футбол

Узумзор маҳалласи ёшлари ДХХ кубоги туман босқичи ғолиби бўлди

🏆Қибрай тумани марказий ўйингоҳида
футбол бўйича ДХХ кубоги учун туман босқичининг финал беллашуви интрига ва ҳаёжонли вазиятларга бой бўлди.Учрашув тақдирини узумзорлик ёшлар томонидан киритилган биргина гол ҳал этди.

Якунда "Узумзор" маҳалла ёшлари 1-ўрин, "Меҳнат" жамоаси 2- ва ботаникалик ёшлар 3-ўринга сазовор бўлди.

Мини
футбол бўйича "Шодлик" маҳалласи ёшлари 1-ўрин ва "Хўжақўрғон" маҳалласи 2-ўринни қўлга киритди.

Қибрай туман сектор раҳбарлари ёшларни ғалаба билан самимий табриклаб, мусобақа ғолиблари ва совриндорларига медал ҳамда қимматбаҳо ваучерларни топширилди.

✍️Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

/telegram/ facebook/ Instagram/