Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40.1K photos
3.17K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#жараён

Ўқув йили бошланишига таълим муассасаларида қурилиш ишлари жадаллаштирилмоқда

🏢 Қибрай туманида қурилиш ишлари олиб борилаётган умумтаълим мактаблари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида Қибрай туман ҳокими ўринбосари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилди.

🏗 Қурилиш ишлари учун масъуллар билан учрашган ҳокимлик мутасаддилари жараёнларни ўқув йили бошлангунга қадар белгиланган муддатга якунлаш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ва масъулият билан ёндошиш зарурлиги ҳақида топшириқлар берилди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#айни_дам

Жонли эфир учун Қибрай тумани студиясида ёшлар вакиллари жам бӯлишди

📡 Қибрай тумани ҳокимлигида "Янги Ўзбекистон" боғида Ёшлар куни муносабати билан ташкил этилган тадбирларни тӯгридан-тӯгри эфирга узатиш учун ҳамма ташкилий ишлар ниҳоясига етди.

🖥 Катта экранда Ӯзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан бӯлиб ӯтадиган мулоқотини, Ёшлар кунига бағишланган байрам тадбирини тӯғридан тӯгри томоша қилиш учун туманимизнинг илғор ёшлари, фан ва спорт олимпиадалари ғолиблари жам бӯлишган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#таълим

Қибрай тумани “Янги Ўнқӯрғон” маҳалласида барча қулайликларга эга ҳусусий мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди

💠 Қибрай туманида таълим-тарбия тизимини тубдан такомиллаштириш, эртанги кунимизнинг муносиб давомчиларини камолга етказишда, уларни ҳар томонлама қӯллаб қувватлашда туман ҳокимлиги томонидан ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

🏢 Туманнинг Янги Ӯнқӯрғон маҳалласида барпо этилган болажонлар учун барча замонавий шароитларга эга мактабгача таълим ташкилоти очилиш маросимида иштирок этган туман ҳокими Мирагзам Миркасимов ва 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи У.Жӯраев яратилган қулайликлар билан танишиб, ташкилотчиларга ӯз миннатдорчилигини билдирди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |
#фотолавҳалар

📷 Қибрай тумани Янги Ӯнқӯрғон маҳалласида барпо этилган 50 ӯринли мактабгача таълим ташкилоти, унда яратилган шароитлар, очилиш маросимига тайёргарлик жараёнларидан фотолавҳалар

📂 "Келажагимиз пойдевори билим даргоҳларида яратилади. Шунинг учун ҳам туманда таълим соҳасида самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бу тез орада ўзининг натижасини кўрсатади" - Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимовнинг ушбу сӯзлари таълим тизимининг аҳамиятига берилган юқори баҳодир.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram | web site |