Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
39.9K photos
3.15K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
#ӯрганиш

Хайдаробод маҳалласи ҳудудида қурилиш ишлари олиб борилаётган мактабгача таълим ташкилоти ўргнилди

120 ўринли мазкур мактабгача таълим ташкилотида демонтаж ишлари тўлиқ тугалланиб, ҳозирги кунда томости қисмини каркаслаш ишлари олиб борилмоқда. Қурувчилар ва пудратчи билан суҳбатда Қибрай тумани ҳокими М.Миркасимов барпо этилаётган мазкур иншоотлар келажак авлод учун уларнинг сифатли таълим ва тарбия олишлари учун эканлигини таъкидлади.

📂 Қурилиш ишларини белгиланган муддатга қадар кечикмасдан якунлаш, тарбиячи ва болажонлар учун ўз вақтида фойдаланишга топшириш асосий мақсад эканлиги тилга олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#ӯрганиш

Тумандаги ташкил топган янги маҳаллада жойлашган мактаб дарс жараёнлари ўрганилди

Гес Қодирия маҳалласидаги 7-сонли умумтаълим мактабида М.Рисбаева устозлик қилаётган 4-синф ўқувчиларининг рус тили дарси ва юқори синф ўқувчилари иштирокидаги жисмоний тарбия дарси жараёнлари билан танишган туман ҳокими М.Миркасимов ўқувчи ёшлар билан яқиндан суҳбат қурди.

Ўқувчиларнинг келажак ҳақидаги режалари, ўқиш жараёнидаги ютуқлари борасида суҳбатлашган туман раҳбари болаларга ўқишларида омадлар тилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мойнақ районы "Мәдели" аўыл пуқаралар жыйынынан 10 нураный Қыбрай районындағы саламатластырыў орайларына жайластырылды. Сондай-ақ, Жаңа Өзбекстан бағы ҳәм Зангиата мавзолейин зыярат етти.

Мойнақ районы ҳәкимлиги Мәлимлеме хызмети
@MuynakPress
Қыбрай районы ҳәкиминиң саўғасы Мәделиге жетип келди

📍https://muynak.uz/3537.html

Мойнақ районы ҳәкимлиги Мәлимлеме хызмети
@MuynakPress
#айни_дам

Туман ҳокими ва сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул бӯлиб ӯтмоқда

🔹Туман раҳбарининг аҳоли билан юзма-юз мулоқоти бугун Зебунисо маҳалласидаги "Оналар боғи"да ташкил этилмоқда. Сайёр қабулда М.Миркасимов бошчилигида сектор раҳбарлари, масъул корхона ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |
#сайёр_қабул

«Бойжигит» аҳлини мурожаатлари тингланди

📂«Бойжигит» маҳалла фуқаролар йиғинида Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов, туман прокурори С.Салихов, тумани ИИВ бошлиғи У.Жӯраев, туман ДСИ бошлиғи Ш.Халматов, Қибрай туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Хўжаёров ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилиб, фуқаролар мурожаатлари ӯрганилди.

📃Қабул давомида аҳолининг электр, йўл, ободонлаштириш, тиббиёт, тадбиркорликни бошлаш ва шу каби бошқа савол ва мурожаатларига масъул раҳбарлар жавоб бердилар.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

| telegram | facebook | Instagram |