Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.55K subscribers
40K photos
3.16K videos
60 files
13.1K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай
#медиа_тур

🍁Куз-қиш мавсуми келиши билан аҳоли томонидан электр энергияси таъминоти бўйича мурожатлар сони кўпайиши кузатилади.

‼️Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ва Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси билан ҳамкорликда шу мавзуга бағишланган медиа-тур ташкил этилди.

Жараёнда 10 дан ортиқ маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, соҳага киритилаётган ўзгаришлар билан танишди.

🎥 Лавҳа шу ҳақда👆🏻

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Сайёр_қабул

Туман ҳокими фуқароларни қабул қилди

⚡️Қибрай туман ҳокими М. Миркасимов туман фуқаролари ва тадбиркорлар билан сайёр қабул ўтказди.

📌Туман ҳокимлигида ўтказилган қабулда,туман ҳокими фуқаро ва тадбиркорларнинг мурожаатлари ва муаммоларини эшитиб уларни қонуний ҳал этиш бўйича тегишли маъсулларга вазифа ҳамда топшириқлар берди.

Фуқаро ва тадбиркорларнинг барча мурожаатлари ва уларнинг ҳал этилиши туман ҳокимининг назоратида эканлигини айтиб ўтамиз.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#тилим_тақдирим
#маънавий_тадбир
#Тошкент_вилояти

"Қадрим сўраганга қароғим, тилим!”

Ўзбек тили нуфузини, давлат тилига янада ҳурмат ҳиссини ошириш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ҳамда “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ҳамкорликда “Қадрим сўраганга қароғим, тилим!” мавзусида “ZOOM” дастури орқали онлайн маънавий ва маърифий тадбир ташкил қилинди.

📌Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими раҳбари Сайёра Файзиева, “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали директори Алишер Раимов, Тошкент вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Раҳматилла Шералиев, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят кенгаши раиси Маҳмуд Тоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Гулчеҳра Шахобиддин қизи, шунингдек, Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят туман ва шаҳар бўлинмаларининг раҳбарлари, “Худудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали ҳудудий бўлинмалари раҳбар ва ходимлари иштирок этишди.

❇️Тадбир давомида ““Ўзбек тили – миллатимиз ғурури”, “Тил – ҳаёт кўзгуси”, “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” мавзуларида давра суҳбати ташкил этилди. Тилимизни тараннум этувчи шеър ва дилтортар куй-қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кайфият бағишлади.

🔰Тадбир якунида Бекобод, Олмалиқ, Янгийўл шаҳар ва Қибрай, Паркент туманидан иштирок этган иштирокчилар таклиф ва мулоҳазалар билдиришди.

💎БАТАФСИЛ УШБУ ҲАВОЛАДА ТАНИШИНГ 👇👇👇
https://telegra.ph/%D2%B2ududgaz-Toshkentgaz-taminoti-filiali-10-16
#Учрашув

Туман бюджетини кўтариш чоралари кўрилмоқда

⚡️Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси бошлиғи О.Халикулов Қибрай туманида учрашув ўтказди.

Учрашувда туман ҳокими ўринбосари Х.Бекмуродов,туман молия бўлими мутасаддилари, тегишли мутасаддилар ҳамда маҳалла раислари иштирок этди

♻️Учрашувдан асосий мақсад, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджет даромадлари захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли Қарори ижроси ҳамда пандемия даврида фаолияти тўҳтаб қолган хусусий корхоналарга кўмак бериш ҳамда уларнинг фаолиятини қайта тиклаш орқали тумандаги солиқ тушумини ошириш масаласи эканлиги айтиб ўтилди.

📌Шунингдек,Қибрай туманида маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш, захираларни аниқлаш ишларини ташкил этиш мақсадида маҳалла раисларининг молия бўлими мутахассислари билан ҳамкорликдаги ишлари белгилаб олинди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Тиббиёт

Туманда яна бир тиббиёт муассасаси тўлиқ таъмирланмоқда

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов,туман прокурори С.Салихов билан биргаликда 2-сектор ҳудуди "ТашИСТИ" маҳалласида жойлашган, ҳозирда тўлиқ таъмирланаётган "Жамбул" қишлоқ врачлик пунктида олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди.

♻️Туман ҳокими ва сектор раҳбари ташаббуси билан "Чорва Барака Бизнес"МЧЖ раҳбари Д.Адилов томонидан ҳомийлик асосида таъмирланаётган ушбу тиббиёт муссасаси ушбу ҳудудда истиқомат қиладиган 12500 нафар аҳолига сифатли тиббий ҳизмат кўрсатишга мўлжалланган.

📌Туман ҳокими ушбу ҚВПни замонавий,зарур тиббий анжомлар билан таъминлаш ва қўшимча жиҳозлаш ишларини амалга ошириш бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари ҳамда туман молия бўлими мудирига топшириқлар берди.

Маълумот учун, ушбу хайрли ишларни амалга ошириш учун 600 млн сўмга яқин маблағ сарфланмоқда.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Ўрганиш

Туман аҳолисининг яшаш шаротини яхшилаш учун қандай ишлар амалга оширилмоқда?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг селектор йиғилишидаги топшириғига асосан аҳоли турмуш тарзини яхшилаш ҳамда уларни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тумандаги озиқ-овқат дўконларидаги нарх-наволар ўрганилди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бекмуродов,туман прокуратураси қошидаги савдо департаменти ҳамда туман Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда ўтказилган текширувларда, тумандаги озиқ-овқат дўконларидаги 11 турдаги истеъмол савтчасидаги маҳсулотлар нархларини оптималлаштиришга қаратилди.

📌Озиқ-овқат дўконларидаги маҳсулот нархларини асоссиз ошириш ҳолатлари бўйича дўкон эгаларига огоҳлантиришлар берилди.

Маълумот учун,11 турдаги истеъмол саватчасига аҳолининг кундалик хаётида кўп истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари киради.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Эзгу_амал

Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ёрдам

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов ва туман прокурори С.Салиховларнинг ташаббуси ҳамда кўмаги билан 2-сектор ҳудудида балон ямаш(вулканизация) устахонаси қуриш режалаштирилди.

❇️Тумандаги "Чингелди" маҳалласида қурилиши режалаштирилган ушбу устахона, ҳозирги кунда ишсиз бўлган туман фуқароси С.Рахмоновни доимий иш билан таъминлаш, шу орқали унинг ва оиласи турмуш тарзини яхшилаш мақсадида барпо этилмоқда.

Туман ҳокими ва прокурори ушбу устахона бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қурилиш ишлари режаси билан танишди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Спорт
#хотира

Ўнқўрғон маҳалласида катта футбол мусобақаси бўлиб ўтди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов тумандаги "Ўнқўрғон"маҳалласида ўтказилган футбол бўйича хотира мусобақасида иштирок этди.

🔰Ушбу хотира турнири маҳалла ёшларини футбол спорт турига бўлган қизишларини оширишга улкан ҳисса қўшган Абдурахмон Қорабоевнинг хотирасига бағишланиб ўтказилмоқда.

❇️Туман ҳокими мусобақа иштирокчиларига,ёшлар ўртасида ўтказилаётган бу каби спорт мусобақалари нафақат ёшларни бўш вақтини унумли ўтказиши балки уларнинг саломатликлари учун ҳам фойдали эканлигини айтиб ўтди.

Ушбу футбол мусобақаси Халк таълим вазирлиги спорт ва туризм бошқармаси бошлиғи Қорабоев Мурод ташаббуси билан ҳар йили анъанавий тарзда ўказиб келинмоқда.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Сайёр_учрашув

Фуқаролар мурожаатларига асосан муаммолари ўрганилди

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор ҳудудидаги "Оққовоқ" маҳалласида сайёр учрашув ўтказди.

🔗Ушбу маҳалла хотин-қизлари билан бир неча кун аввал ўтказилган учрашувда айтиб ўтилган муаммолар ечими ҳамда кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш учун олиб борилган ишлар юзасидан маҳалла фуқаролари билан учрашув ўтказилди.

📌Туман ҳокими фуқароларнинг муаммо ҳамда камчиликлари бўйича тегишли соҳа мутасаддиларига вазифа ва топшириқлар берди.

Туман ҳокими ушбу топшириқлар ижроси бўйича маҳалла фуқаролари билан яна учрашишини айтиб ўтди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Таълим

Туманда янги мактабгача таълим ташкилоти қурилмоқда

♻️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов туманда, "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компания" МЧЖ томонидан беғараз ҳомийлиги асосида қурилаётган мактабгача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

❇️Янги барпо этилаётган таълим муассасаси 2та блокдан иборат бўлиб, 1-блок болаларнинг таълим-тарбияси учун бўлса, 2-блокда ташкил этилаётган реабилитация маркази тарбияланувчиларнинг жисмонан, руҳан ҳамда маънан соғлом бўлишлари учун хизмат қилиши белгиланган.

🎈Ушбу мактабгача таълим ташкилоти Ўзбекистон Республикасида "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компания" МЧЖ томонидан беғараз ҳомийлиги асосида қурилиши режалаштирилган 3та мактабгача таълим ташкилотларидан бири ҳисобланади.

Маълумот учун,тумандаги "Оққовоқ" қишлоғи ҳудудидаги "Дархон" маҳалласида барпо этилаётган ушбу таълим маскани 150 нафар тарбияланувчига мўлжалланган.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati

Facebook
#Эълон

Тошкент Давлат аграр университети ҳузуридаги Тошкент вилояти Зангиота Агротехнологиялар техникумига ўқишга марҳамат!

📣11-синфни ҳамда коллежни тамомлаганлар, “Ҳаёт давомида таълим олиш” принципи асосида камида умумий ўрта маълумотга эга бўлган шахслар кундузги тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Кўп сонли ота-оналар, ёшлар, жорий йилда ОТМларга ўқишга кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентларнинг коллеж ва техникумларда таълим олиш имкониятини яратиш мақсадида 2020 йил 7 октябрдан 20 октябрга (20 октябрь ҳам) қадар коллеж ва техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатлари онлайн қабул қилинади.

📆Ўқиш муддати 2 йил.

✏️Техникумни тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади.

🎓Янги ўқув йили учун қуйидаги йўналишлар бўйича кундузги ўқишга таклиф қиламиз.

📕Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агрономи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов контракт.

📗Зоотехник.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📘Тупрок бонитировкаси ва ер ресурсларидан фойдаланиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

📙Иссиқхона ва парник хўжалиги техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Ветеринария медицинаси.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агрологистика.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Бухгалтерия ҳисоби ва аудит.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Агроном (экин турлари бўйича).
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Рақамли ахборотни қайта ишлаш аналитиги.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва сервиси техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сифатини назорат қилиш техник-технологи.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Ихтиология.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔸Экспорт агенти.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

🔹Қишлоқ хўжалигини электлаштириш ва автоматлаштириш.
5 давлат буюртмаси (грант),
15 тўлов-контракт.

⚡️Коллежлар ва техникумлар учун контракт нархи белгиланди. Унга кўра, контракт нархлари йўналишига қараб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (679 330 сўм) 6,2 баравари4 211 846 сўм, 6,0 баравари 4 075 980 сўм ва 5,8 баравари – 3 940 114 сўм этиб белгиланган.

❗️Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори ошса, контракт ҳам ошади.

🏢Техникумларга https://texnikum.edu.uz/ электрон платформаси орқали абитуриентларни ҳужжатларини қабул қилиш ташкил этилади.

🧾Техникумларга электрон платформа орқали қўйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1️⃣Электрон ариза;
2️⃣Умумтаълим мактабининг 11-синфни тугатганлигини тасдиқловчи аттестат (электрон) нусхаси ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасасини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом (электрон) нусхаси;
3️⃣3x4 фотосурат.

‼️Коллежларда ўқитиш касблар ва мутахассисликларнинг мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда 2 йилгача муддатда, техникумларда 2 йилдан кам бўлмаган муддатда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📌Юқорида кўрсатилган мутахассисликлар бўйича ОТМларида дарс берган ва иш стажига эга бўлган педагог ходимларни ишга таклиф қиламиз.

📬Манзил: Тошкент вилояти, Зангиота тумани, “Ҳаракат” МФЙ Беруний кўчаси 1-уй.

📲Мурожаат учун: 99890-944-02-22, 99899-791-56-12, 99899-824-15-57.

🌐Батафсил: texnikum.edu.uz

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#Учрашув

Аёллар ва ёшлар дафтари шакллантирилмоқда

⚡️Қибрай туман ҳокими ўринбосари,Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Н.Алимов,хотин-қизлар масалалари бўйича туман ҳокими ўринбосари С.Салихова ҳамда Ўзбекистон Республикаи Ёшлар ишлари агентлиги Қибрай тумани бўлими билан ҳамкорликда кенгайтирилган йиғилиш ўтказди.

Тумандаги маҳалла маъсуллари иштирокида ўтказилган йиғилишда маҳаллалардаги ишсиз,уй-жойга муҳтож,боқувчисини йўқотган, хотин-қизлар учун "Аёллар дафтари"ҳамда ишсиз,ногиронлиги бор ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш бўйича мутасаддилар томонидан маҳалла маъсулларига тушунтириш ҳамда йўриқномалар бериб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз,"Аёллар дафтари"га 30ёшдан ошган хотин-қизлар ҳамда "Ёшлар дафтари"га 18 ёшга тўлган, 30 ёшдан ошмаган ёшлар киритилади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қибрай туман ҳокимлиги расмий саҳифалари👇👇👇

telegram | Facebook
#Учрашув

Туман ҳокимлиги мутасаддилари маҳалла хотин-қизлари билан учрашди

♻️Қибрай туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси С.Салихова,туман Маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими ҳамда туман бандликка кўмаклашиш бўлими мутасаддилари 1-секторда жойлашган "Зиёкор"маҳалласи хотин-қизлари билан учрашди.

Маҳалладаги 30 нафарга яқин хотин-қизлар иштирок этган ушбу учрашувда уларнинг муаммолари билан бирга таклифлари ҳам эшитилди.

🔰Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва ҳозирги кунда ишсиз бўлган аёллар учун яратилаётган бўш иш ўринлари тўғрисида туман бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари маълумот бериб ўтди.

Учрашув давомида, С.Салихова хотин-қизлар томонидан айтилган уй-жой, тиббиёт соҳасидаги муаммо ва таклифлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишларни белгилаб олди.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#Тиббиёт
#илм

Ёшлар таклифлари инобатга олинди

⚡️Қибрай туман ҳокими М.Миркасимовнинг 1-сектор ҳудудидаги "Зафаробод" маҳалласи ёшлари билан бўлган учрашувида ёшлар томонидан сўралган тиббиёт соҳасидаги тўгарак иш бошлади.

🌡 Ёшлар орасида тиббий маданият,тиббий гигиена,бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича бошланғич сабоқ беришга мўлжалланган ушбу тўгаракда умумтаълим мактаби ўқувчилари билан маҳалла ёшлари ҳам қатнашиши мумкин.

Туман ҳокими ташаббуси билан туман тиббиёт бирлашмаси томонидан 48-умумтаълим мактабида ташкил этилган тўгарак белгиланган жадвал асосида бўлиб ўтади.

✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati
#ТАДБИР

ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛСИН, ОНА ТИЛИМ!"

📚Она тили-бу миллатнинг ўзлиги, фаҳр ифтихорининг юксак наъмунаси десак асло муболаға бўлмайди. Чунки мунис меҳрибон она ҳам айнан ўз тилида алла айтиб фарзандининг бахту камолини сўраб яшайди. Бу эса ҳар бир миллатнинг ўз она тилида намоён бўлганлигини кўриш мумкиндир.

📖 Жорий йилнинг 19 октябрь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Қибрай тумани бўлинмаси хамкорликда Тошкент Давлат Аграр Университетида Педагог ходимлар ва талабалар иштирокида "Қадринг баланд бўлсин, она тилим" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📌 Туман "Маърифат тарғиботчилари" гуруҳи аъзолари ўз маърузалари билан қатнашдилар.

Тадбир карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилинган холда бўлиб ўтди.

Каналга уланиш:
@qibray_sadosi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Кўп соҳада ўтган йилгидан кўпроқ маблағ беряпмиз. Айниқса, ижтимоий соҳага

Президент: На многие сферы выделяем больше средств, чем в прошлом году. Особенно на социальную сферу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Учрашув

Туман ҳокими маҳалла ёшлари билан учрашди

Қибрай туман ҳокими М.Миркасимов 1-сектор ҳудудида жойлашган "Пўлат қадам" маҳалла ёшлари билан сайёр учрашув ўтказди.

♻️Учрашувда туман ҳокимига маҳалла ёшлари асосан тадбиркорлик,талабалар учун ажратиладиган кредитлар,бандлик масалалари бўйича мурожаат қилиш билан бирга ўз таклифларини ҳам айтиб ўтишди.

🔰Туман ҳокими ёшлар томонидан айтилган муаммолар ҳамда таклифлар бўйича тегишли тизим мутасаддиларига вазифа ва кўрсатмалар берди.

🏣Шунингдек,туман ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган 26-умумтаълим мактабидаги шароитлар билан танишиб, ўқувчиларнинг барча фанлардан етарли билим олишлари учун ҳокимлик томонидан доимо амалий ёрдам берилишини айтди.

Учрашув сўнгида мактаб ўқувчилари томонидан учрашув иштирокчилари учун тадбир ташкил этилди.


✍️ Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланинг:👇👇👇
@qibraytumaniaxborotxizmati