Qibray tuman hokimligi Axborot xizmati
3.63K subscribers
39.4K photos
3.07K videos
59 files
12.8K links
Ushbu kanalda Qibray tuman hokimligi axborot xizmati Sizni tumanda amalga oshirilayotgan barcha sohadagi islohotlar va yangiliklar hamda ko'plab zarur ma'lumotlar bilan tanishtirib boradi.
Download Telegram
🎯 24 июнь куни мамлакатимизда 239 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 207 нафари Карантин муассасаларида, 31 нафари аҳоли орасида (шундан 18 нафари Тошкент шаҳрида, 8 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида), қолган 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴 Аввал хабар қилганимиздек, кеча 125 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6901 нафар бемордан 4685 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2197 нафар бемордан 14 нафари оғир, 5 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 173 нафар, стационар карантинда эса 22 890 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
🦠БИР ГРАММ ВИРУC . . .

Дунёдаги барча бор коронавируснинг оғирлиги БИР ГРАММга тенг екан.

👉Бир грамм вирус 420 миллион тонна одамни уйига қамади.

👉Бир грамм вирус азон қатламини ўнглади.

👉Бир грамм вирус бир миллиард тонна нефтни омборда сақлади.

👉Бир грамм вирус 20 триллион доллар маблағни ,,еб" битирди.

👉Бир грамм вирус 45 жойдаги урушни тўхтатди.

👉Бир грамм вирус 100 миллион инсонни ишсиз қолдирди.

👉Бир грамм вирус мингларча компанияларни инқирозга тутди.

👉Бир грамм вирус ҳавонинг 75%ини тозалади.

👉Бир грамм вирус ишлаб чиқариш ва сарф-ҳаражатни қуйи босқичга туширди.

👉Бир грамм вирус бутун давлатларнинг чегарасини ёпди.

👉Бир грамм вирус дунёнинг ҳолатини ўзгартирди.

👉Бир грамм вирус бутун биржаларни остин устун қилди.

👉Бир грамм вирус ўзаро мулоқотларга нуқта қўйди.

👉Бир грамм вирус сув ва совунга тегишни энг юқори даражага чиқарди.

👉Бир грамм вирус сайёрани қизилга бўяди.

👉Бир грамм вирус барча технологияни енгди.

👉Бир грамм вирус милиардлаб инсонларнинг оғзини ёпди.

👉Бир грамм вирус барча инсонларни тенглаштирди.

👉Бир грамм вирус дунёни тебратди.

👉Бир грамм вирус етти миллиард инсонни шошириб қўйди.

◾️Лекин, кўрингки ОДАМ БОЛАСИГА БИР ГРАММ ҲАМ АҚЛ КИРМАДИ...

📲Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM


Парадда Ўзбекистон армияси қизил майдон бўйлаб харакатланмоқда.

Ўзбекисон армияси илк бор парадда иштирок этди.
🌺🌺🌺🌺🌺 ТАБРИКЛАЙМИЗ, ҚУТЛАЙМИЗ!!! 🌺🌺🌺🌺🌺

♋️ БУГУН АБДУҒАНИЕВЛАР ХОНАДОНИДА УНУТИЛМАС, БИР ОЛАМ ҚУВОНЧЛИ КУН. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАЖБУРИЙ ИЖРО БЮРОСИНИНГ ҚИБРАЙ ТУМАНИ БЎЛИМИ КАТТА ТЕЗКОР ХОДИМИ ЖАҲОНГИР ҲАМЗАЕВИЧ АБДУҒАНИЕВ ОИЛАСИДА ЖАЖЖИ ҚИЗАЛОҚ ДУНЁГА КЕЛДИ.
😇😇😇😇😇😇😇

♋️ ЖАҲОНГИР АБДУҒАНИЕВНИ 🌺ҚИЗ ФАРЗАНДЛИ🌺 БЎЛГАНЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҚИБРАЙ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ, ТУМАНДАГИ БАРЧА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ЯҚИН ИНСОНЛАРИ ҲАМДА БИР ГУРУҲ ДЎСТЛАРИ НОМИДАН САМИМИЙ МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ.

♋️ ҲУРМАТЛИ ЖАҲОНГИР ҲАМЗАЕВИЧ!
ЖАЖЖИ ҚИЗАЛОҚҚА СОҒЛИК-САЛОМАТЛИК, ДОИМО ОТА-ОНАСИНИНГ СУЮКЛИ ФАРЗАНДИ БЎЛИШЛИК БАХТИНИ ВА ДУНЁДАГИ БАРЧА ЭЗГУ ТИЛАКЛАРНИ ТИЛАБ ҚОЛАМИЗ!!!

♋️ 2⃣5⃣.0⃣6⃣.2⃣0⃣2⃣0⃣ ЙИЛ

🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷🌹🌷
💐💐💐💐💐💐

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Кеча Москва шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев автомобилига ўтираётган пайтда, кўчанинг нариги тарафида турган бир гуруҳ ўзбеклар унга қўлини кўтараётганини кўриб қолди. Шавкат Мирзиёев кўчани кесиб ўтиб, уларнинг ёнига борди.

Бу кутилмаган ва самимий учрашувдан жуда кўпчилик хурсанд бўлди.

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
🎯 25 июнь куни мамлакатимизда, афсуски, 276 ҳолатда касаллик аниқланиб, энг юқори кўрсаткич қайд этилди. Шундан 243 нафари Карантин муассасаларида, 24 нафари аҳоли орасида (шундан 17 нафари Тошкент шаҳрида, 4 нафари Тошкент вилоятида, яна 2 нафари Жиззах вилояти ҳамда 1 нафари Андижон вилоятида), қолган 9 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴 Кеча 192 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7177 нафар бемордан 4877 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2280 нафар бемордан 18 нафари оғир, 6 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги вирусологик лабораторияларда “COVID-19” инфекциясига кечанинг ўзида 21 148 та, эпид мавсум давомида эса 1 121 236 та тест синови бепул ўтказилган.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қибрай

📌Тошкент давлат аграр университети олимлари мева ва сабзавотларнинг янгича усулда экиш технологияларини амалиётда қўлламоқдалар.

🎥Батафсил "Ўзбекистон 24" лавҳасида👆👆👆

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табриги

Поздравление Президента Шавката Мирзиёева работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қибрай тумани ҳокими Мираъзам Миркасимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🎥 Брифинг видеолавҳасини томоша қилишни тавсия қиламиз.

Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
🎯 26 июнь куни мамлакатимизда 250 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 220 нафари Карантин муассасаларида, 25 нафари аҳоли орасида (шундан 10 нафари Хоразм вилоятида, 8 нафари Тошкент шаҳрида, 5 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафардан Бухоро ва Сирдарё вилоятларида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴 Аввал хабар қилганимиздек, кеча 161 нафар фуқаро соғайди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 7427 нафар бемордан 5038 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

‼️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2369 нафар бемордан 18 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️ Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 37 377 нафар, стационар карантинда эса 22 088 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

❗️Манба: @ssvmatbuotkotibi

Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from КЎРОЙДИН
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Қадрли журналистлар, ахборот хизмати соҳаси вакиллари! Барчангизни бугунги байрам билан чин қалбимдан табриклайман.

@Toshkent_viloyati_hokimi
«Жойлардаги муаммоларга давлат идоралари ва жамоатчилик эътибори қаратилмоқда» – Президент ОАВ ходимларига табрик йўллади

👉 https://kun.uz/79765312

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Юмористика
#Матбуот_ва_ОАВ_ходимлари_куни

КЎЗГУДАГИ ЎЗИМИЗ... ДИҚҚАТ, КАМЕРА!

Тошкент вилояти журналистларидан «Биз ҳаммасини билами-и-из» деб номланган байрам ҳазили.
😊🤝👏

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from .
Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифининг дастлабки натижалари

🔵 Президент Ш.Мирзиёев Поп туманида барпо этилган “Нуран уз” мева-сабзавотчилик кластери фаолияти билан танишди.

🔸 Кластер тумандаги унумсиз тошлоқ ерларни ўзлаштириш бўйича дастурга асосан адирликлардан иборат 1 минг 885 гектар ўзлаштирилмаган ерда ташкил этилди. 2021-2022 йилларга мўлжалланган кейинги босқичда яна 1 минг 455 гектар ер ўзлаштирилиб, 350 та иш ўрни яратилади, йилига 10 миллион долларлик мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинади.

⚡️ Жорий йилнинг баҳорида кластерда 100 гектарга ўрик, 70 гектарга гилос кўчатлари экилди, 12 гектар ерда узумзор барпо этилди. Испаниядан келтирилган “Magador”, “Maryblon 29c”, “Flopria” навли ўрик кўчатлари ҳосилдор бўлиб, икки ойлигидаёқ нишона кўрсатди. Бу боғ келаси йилдан тўлиқ ҳосилга киради ва гектаридан 70 тоннагача мева беради. Бу гектарига 50 минг долларлик мева экспорт қилиш мумкин дегани.

❗️ Наманган вилоятида туманларнинг иқлими, имкониятларини ҳисобга олиниб муайян қишлоқ хўжалик экинларига ихтисослаштирилади. Мутасаддиларга тегишли қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқлар берилди.

🔵 “Бошқа йўлимиз йўқ. Еримиз жаннат, бундан фойдаланиб, Наманганни бошқа ҳудудларга намуна қилишимиз керак, одамларни уйғотишимиз лозим. Йилма-йил фойдаланиш шарти билан ерини, уруғини, кўчатини, маблағини берамиз, қолган ҳаракат одамларнинг ўзидан бўлиши керак. Шундай қилмасак эртага натижамиз бўлмайди”, - деди Президент.
Forwarded from .
Ш.Мирзиёевнинг диққат марказида – аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини иш билан таъминлаш

🔵 Давлат раҳбари Чортоқ тумани Баланд адир ҳудудидаги иссиқхоналар мажмуасини барпо этиш лойиҳаси билан танишди.

❗️ Бу ерда 36 гектар майдонда “Бир жойда - минг оила иссиқхонаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2 сотихли иссиқхонада 3 марта ҳосил етиштириш имконияти бор.

💵 Умумий қиймати 13 миллиард сўм бўлган лойиҳага Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан 6,7 миллиард сўм субсидия маблағлари ва тижорат банкларининг 6,3 миллиард сўмлик имтиёзли кредити йўналтирилмоқда.

⚡️ Ҳозирги кунда йилига 7 минг тонна сабзавот маҳсулотлари етиштириш имконини берадиган ҳар бири 2 сотихдан бўлган 800 та иссиқхона қуриб камбағал оилалар аъзоларига топширилди. Қолган 200 таси июль ойи охирида фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.

❗️ Ушбу лойиҳанинг афзаллиги шундаки, “Бир маҳалла - бир маҳсулот” тамойили асосида бир жойда экспортбоп сифатли маҳсулот етиштирилади, камбағал оилалар доимий даромад манбаларига эга бўлади ва бандлиги таъминлади. Яна бир қулайлиги - маҳсулотни етиштиришда кўчат, сув, минерал ўғит ҳамда бозор таъминоти етакчи тадбиркор томонидан кафолатланади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан лойиҳа доирасида ушбу ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, ишсиз, камбағал оилалар аъзоларини қишлоқ хўжалиги касбларига ўқитиш учун Агробизнес ўқув моно маркази ташкил этилди. Ушбу масканда лимончилик (иссиқхона), қуёнчилик, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик каби йўналишларда йилига 2000 дан ортиқ ишсизлар касбга ўқитилади.

🔵 “Одамларимиз ислоҳотлар самарасини сезиши керак. Уларни рози қиладиган тизим яратишимиз лозим”, – деди Шавкат Мирзиёв.
Forwarded from .
Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифининг дастлабки натижалари

🔵 Президент Учқўрғон тумани Норин дарёси бўйида жойлашган ноёб балиқ турларини етиштириш корхонаси - “DB Group Eco” фаолияти билан танишди.

🔹 2018 йилда Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу вилоятга ташрифи давомида лойиҳа сифатида тақдимот қилинган “DB Group Eco” корхонаси 2019 йилда ўз фаолиятини бошлади. Амалга оширилган лойиҳа қиймати 40 миллиард сўм бўлиб, шундан 28 миллиарди банк кредити, 12,5 миллиарди эса лойиҳа ташаббускори маблағидир.

❗️ Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 1500 тонна балиқ маҳсулотини ташкил қилади. Бу ерда Европа тажрибасига асосланган ҳолда балиқнинг ноёб турлари, форель ва лосось балиқларини интенсив усулда етиштириш йўлга қўйилган. Балиқ увилдириқлари ва озуқаси Дания ва Германиядан келтирилади.

🔵 “Аҳоли учун бундай ноёб балиқ турлари ҳамёнбоп бўлиши керак. Бунинг учун эса балиқнинг озуқа-емини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш зарур. Таннарх тушсагина бозори чаққон бўлади, одамлар дастурхонига балиқ етиб боради, тадбиркор учун ҳам фойда икки ҳиссага ортади”, - деди Шавкат Мирзиёев.

2019 йилда Наманган вилоятида балиқ етиштириш 6 минг 932 тоннани ташкил этган бўлса, жорий йилга келиб бу кўрсаткич 20 минг тоннага етиши кутилмоқда.

🟢 Давлат раҳбари вилоятда қишлоқ хўжалигининг турли тармоқларини ривожлантириш бўйича янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

✔️ 2020 йилда чорвачилик тармоғи бўйича 84 та янги лойиҳа амалга оширилади, гўшт ва сутни қайта ишлаш корхоналари ташкил этилади.

✔️ Президент йўқолиб кетган жун йўналишидаги эчкичилик тажрибасини қайта тиклаш, жун етиштириш ва қайта ишлаш бўйича кластер ташкил қилиш, Поп ва Чуст туманларидаги 1,5 минг хонадонга 20 мингта қўй ва эчкини шартнома асосида тарқатиш бўйича кўрсатмалар берди.

✔️ Паррандачилик йўналишида эса 39 та лойиҳа амалга оширилади, 440 та иш ўрни яратилади. Тижорат банки томонидан асаларичилик йўналиши бўйича ҳам 46 та лойиҳа молиялаштирилади.

✔️ Асаларичиликни ривожлантириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқилади, Наманган шаҳрида 10 минг тонна экспортбоп асал тайёрлаш, қадоқлаш ва сотишга ихтисослашган комплекс ишга туширилади.
Forwarded from .
Ш.Мирзиёев Наманган вилоятида яна бир лойиҳани бошлаб берди

🔹 Президент Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳридаги “Орзу” маҳалласида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси асосида амалга оширилган ишлар билан танишди.

❗️ Президент 2017 йили вилоятга ташрифи чоғида "Орзу" маҳалласида бўлиб аҳолига қулайликлар яратиш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тизим тақдимоти билан танишган эди.

Ҳудудда ташкил этилган “Орзу” кичик саноат зонасида 15 та лойиҳа ишга туширилиб, 930 дан зиёд иш ўрни яратилди. Битта боғча, 650 ўринли мактаб, дорихона, савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, фитнес клуби, мини-футбол майдони ва давлат хизматчилари учун 20 та хизмат уйи барпо этилди.

⚡️ Давлатимиз раҳбарининг маҳаллага бу галги ташрифи яна бир хайрли ташаббуснинг бошланишига туртки берди. Бу ерда хавфсиз маҳалла ва Наманганда “ақлли шаҳар” лойиҳасини ҳаётга татбиқ этишга киришилди.

🔹 Президент Наманган шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий геоахборот мониторинг ва рақамли бошқарув тизими билан танишар экан, энг катта масала жиноятчиликни камайтиришга эришиш эканини таъкидлади.

Мазкур тизимда барча кўрсаткичлар геохарита орқали мониторда акс этади. Жумладан, аҳоли сони, ёлғиз кексалар, таълим муассасалари, меҳнат бозори, инвестициявий лойиҳалар, камбағал оилалар, криминоген муҳит каби маълумотлар узлуксиз киритиб борилади.

⚡️ Тажриба сифатида ишга туширилган бу тизим кейинчалик барча соҳалардаги электрон базаларга уланади. Натижада шаҳардаги ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни онлайн кузатиш, вазиятни холис баҳолаш, муаммоларни назоратга олиш ва керакли чора-тадбирлар кўриш мумкин бўлади.

🔵 “Вилоятдаги секторлар раҳбарлари энди жиноятчиликка қарши курашда натижа бўйича жавоб беради. Жиноят қанча камайди, қайси адашганни тўғри йўлга қайтарди деган саволларга жавоб топиш учун мана шу тизимга ўтаяпмиз. Ҳам иқтисодиётни, ҳам жиноятчиликни, ҳам тинчликни, ҳам адолатни жойига қўйсак, халқимиз учун муносиб шароит яратган бўламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев.

❗️ Аҳоли билан ишлаш учун психолог кадрлар тайёрлашни кенгайтириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.
ҚИБРАЙДА ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Куни кеча Қибрай тумани ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари А.Касимходжаев бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди.

📌 Йиғилишдан асосий мақсад, ҳозирги оғир пандемия шароитида барча санитария талабларига жавоб берган ҳолда туман ҳудудидаги қурилиш объектларида иш жараёнини узлуксиз давом этишини таъминлашдан иборатлиги қайд этилди.

📌 Тадбирда қурилиш корхоналари раҳбарлари ҳамда ушбу соҳага алоқадор ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этиб, объектлардаги ишларни жадаллаштириш масаласи муҳокома қилинди.

📌 Туман ҳудудидаги муаммоли 3 та, яъни буюртмачи “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК МЧЖ томонидан "Шалола" ва "Меҳнат" ҳудудларида қурилаётган 2 та намунавий кўп қаватли уйлар (пудратчилар: "STAR MASTER GROUP" МЧЖ ва “ИҚТИСОСЛАШТИРИЛГАН ЧИРЧИҚ ТАЪМИРЛАШ” МЧЖ) ҳамда буюртмачи “Инфратузилмани ривожлантириш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Тошкент вилояти филиали томонидан "Узумзор" ҳудудида 3-сонли МТМ қурилиши (пудратчи: “Зарафшон фиш агро") қурилиш объектларидаги муаммолар ўрганиб чиқилиб, уларни ҳал қилиш бўйича вазифалар белгиланди.

📌 Тез орада барча объектларни коммунал тармоқларга улаб фойдаланишга топшириш кераклиги муҳокама қилинди.

Қибрай туман ҳокимлиги ахборот хизмати